Latest news

08:00Гвардиола кечаги учрашувдан сўнг нималар деди?  0 07:18Sofascore. Ҳусанов ва унинг шериклари «Ливерпул»га қарши учрашувда қандай баҳо олишди?  5 07:02Бурчак зарбасидан гол ва ассистлар. Неймар «Сантос»га йирик ғалабани тақдим этди  1 02:43Лига 1. "Лион" ва ПСЖ ўртасидаги ўйинда 5та гол урилди, Хакимидан дубль  1 02:39А Серия. Влаховичнинг голи меҳмонда "Ювентус"га ғалаба тақдим этди  0 00:53Киммих "Бавария"да қолишга яқин  0 00:24Абдуқодир Ҳусанов бугунги ўйинда қандай статистика қайд этди?  5 00:15АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпуль"га мағлуб бўлди, Ҳусанов ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  1 23:35Бундеслига. "Бавария" ўз уйида "Айнтрахт"га жавобсиз 4та гол урди, мюнхенликлар энг яқин таъқибчиларидан 8 очко илгарилаб кетишди  2 23:29БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" кутилмаганда "Шаржа"дан устун келди, "Ал Ваҳда"дан йирик ғалаба  0 23:24АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Ливерпуль"га ютқазди. Ҳусанов ҳимоячилар орасида энг катта балл олди  181 23:00U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистон ўз юришини чорак финалда тўхтатди  11 22:32"Челси" Ла Лигадаги ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи  1 22:10Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Жирона"ни мағлуб этиб, очколар бўйича "Барса"га етиб олди, 39 ёшли Модрич ўйинда ҳисобни очди  64 21:56Гризманн ўзининг "Атлетико"даги келажагини белгилаб олди  0

"8+3". Абрамовга нима панд берди? News

"8+3". Абрамовга нима панд берди?

Championat.asia'да "8+3" рукни давом этади.

Бу гал ЎФА ҳакамлар депaртаменти бошлиғи Эркин Бахтиёров билан суҳбатлашдик. Унга футболга оид 8, футболдан ташқари 3та савол билан мурожаат қилдик.

- Сиз ўйинларини бевосита кузатган энг кучли футболчи ким?

- Ўзимиздан - Миржалол Қосимов. Чет элдан - Роналду ва Месси. "Барселона"га мухлислик қилганим учун Месси, лекин бу Роналдунинг кучли эканлигини инкор қилолмайди.

- Сиз кўрган энг чиройли гол қайси?

- Роналдиньонинг Бразилия терма жамоаси либосида Англияга жарима зарбасидан урган голи (2002 йилги мундиал).


- Футбол оламида бошқалардан мутлақ ажралиб турадиган шахс ким?

- Андрес Иньеста

- Ўзбекистон терма жамоасини бошқарган энг кучли мураббий ким?

- Шу пайтгача бўлмаган. Катанецни энди кўрамиз. Унга озгина вақт керак. Ўртоқлик учрашувларидан хулоса чиқариш нотўғри деб ўйлайман.

- Ўзбек футболидаги энг омадсиз шахс ким?

- Айнан битта шахсга тўхталмайман. Ҳар гал Жаҳон  чемпионатига чиқишига озгина қолаётган Миллий терма жамоамизни омадсиз дея оламан. 2014 ва 2018 йилларда мундиалга чиқиши учун 1 қадам етмаган мураббийлар.

- Абрамовчи?

- Абрамов? Саудия Арабистонига қарши ўйинда танланган таркибни кўрдик. Менимча, бу кишига омадсизлик эмас, билимсизлик панд берди.

- Сизнингча, бугун ўзбек футболининг қайси жиҳатлари танқидга лойиқ?

- Асосан, кадрлар етишмовчилигини ўзбек футболининг камчилиги деб ўйлайман. Бунга мураббийлар, ҳакамлар, клублардаги раҳбарлик лавозимларини кўрсатиш лозим.

- Сиз бевосита стадиондан кузатган энг охирги ўйин?

- Ўзбекистон Кубоги-2021 финалида бўлиб ўтган "Пахтакор" - "Насаф" (1:2) учрашувини стадиондан кузатдим.

- Ўзингиз ўйинларини кузатган футболчилар орасидан рамзий жамоа тузиб беринг.

- Ф. Вартез, Кафу, Пуйол, Малдини, Жорди Алба - Пирло, Канте, Зидан - Месси, Криштиану Роналду, Роналдо.

- Ҳаётдаги кумирингиз ким?

- Ота-онам. Отамнинг шижоатлари, онамнинг сабрлари. 

- Ўзингизга ёқмаган тарафингиз қайсилар? Камчиликларингиз...

- Жудаям кўп иккиланаман, қарор қабул қилишим қийин. 

- Ҳаётингизнинг бурилиш нуқтаси сифатида қайси воқеани эслайсиз?

- Ҳозиргача бўлган вақтни айтадиган бўлсам, бурилиш нуқтаси сифатида 2020 йил 16 ноябрь ЎФА ҳакамлар депaртаменти бошлиғи лавозимга тайинланган кунимни эслайман. Лекин ҳали ҳаммаси олдинда.


"8+3". Ўзбек футболидаги энг омадсиз шахс ким?

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика