Latest news

21:10Абдулла Абдуллаев: "Энди янада юқори мақсадлар қўйиб, мундиалда яхши натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз"  3 20:44Ўзбекистон U-16 назорат ўйинида Россия U-16га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  4 20:24Одил Ҳамробеков: "Нималар қилиб қўйганимизни тўлиқ ҳис қила олмаяпман"  6 20:00Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ва "Лочин" ўртасидаги 1/8 финалнинг илк ўйини бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  6 20:00УЕФА Миллатлар лигаси. Франция учинчи ўрин учун баҳсда Германияни мағлубиятга учратди  25 19:54Про лига. "ФарДУ" ва "Арал" ўртасидаги ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди  2 19:38"Реал" мухлислари учун хушхабар  0 18:34Ўзбекистон U-21 — Россия U-21. Ўртоқлик ўйини учун таркиблар маълум  26 18:28"Қора" ишчилар мукофотланмайдими?  14 18:03Мундиал йўлланмасини тақдим этган БАА — Ўзбекистон ўйинидан мухлислар ФОТОГАЛЕРЕЯси  1 17:38Бернарду Силва "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 16:25Тер Штеген "Барселона" матбуот босими орқали уни кетишга мажбур қилмоқчи деб ҳисобламоқда, аммо...  10 15:55"Ливерпуль" ва "Милан" собиқ футболчиси Сегунда клубига ўтди  1 15:28ФИФА Жаҳон чемпионати пайтида клубларга қанча пул тўлайди?  10 15:10Индонезия терма жамоаси футболчиларига Хитой устидан қозонилган ғалаба учун Rolex соатлари совға қилинди  13

Миржалол Қосимов: "Гуруҳда биринчи ўринни эгаллай оламиз" News

Миржалол Қосимов: "Гуруҳда биринчи ўринни эгаллай оламиз"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббий Миржалол Қосимов жаҳон чемпионати 2 саралаши ва Осиё Кубоги-2019 учун қуръа натижаси борасида фикр билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси "H" гуруҳида Баҳрайн, Филлипин, КХДР ва Яманга қарши кураш олиб боради.

"Қуръадан кўнглим тўлди. Бизнинг гуруҳимизда куч жиҳатдан тенг жамоалар йиғилди ва биз қизиқарли учрашувлар гувоҳига айланишимиз мумкин. Мақсадимиз - биринчи ўринни эгаллаб, жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун курашни давом эттириш. Биз гуруҳда етакчи ҳисобланамиз ва бу вазифани бажара оламиз.

Ҳар бир жамоа ҳақида алоҳида гапирадиган бўлсак, рақибларимиз борасида қуйидагиларни айтишим мумкин: 

Баҳрайн кучли ва бизга таниш жамоа. Бу терма жамоанинг имкониятларини, тахминан қандай услубда ўйнашини биламиз, чунки улар билан бир неча марта учрашув ўтказганмиз. КХДР терма жамоаси билан ҳам кураш олиб борган эдик. Уларга қарши ўйнаш осон эмас, аммо шимолийкореяликларни мағлуб эта олдик. Филиппин ва Яман терма жамоалари ҳақида ҳеч нарса дея олмайман, чунки Филиппин билан бирор марта ўйнамаганмиз, Яман билан эса 90 йилларда бор-йўғи икки марта тўқнаш келганмиз" - дейди Миржалол Қосимов.

Узбекистон терма жамоаси саралшни меҳмонда КХДР терма жамоасига қарши ўйин билан бошайди. Бу борада Қосимов қуйидагиларни таъкидлади:

"Биринчи учрашув доимо қийин бўлади. Аммо ҳар қандай турнирни ғалаба билан бошлаш жуда муҳим. Жамоамиз жуда аҳил ва иқтидорли футболчилардан ташкил топган. Биринчи ўйинда 3 очко олишга кучимиз етади" - дейди Қосимов.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика