Latest news

23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Афғонистон - Қирғизистон 5:3  0 23:15Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Ўзбекистон 5:5 (пенальтилар 2:3)  0 23:10Футзал бўйича Осиё кубоги финал. Таиланд - Эрон 1:4  0 23:05АПЛ. "Ноттингем" - "Манчестер Сити" 0:2   0 23:05Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" камбэк қурбони бўлди, Алиқулов эса...  3 23:00АПЛ. "Тоттенхэм" - "Арсенал" 2:3   0 22:55Серия А. "Интер" - "Торино" 2:0   0 22:50Самвел Бабаян: "Юмшоқ қилиб айтганда, биз бугун кўрсатган ўйин даражасидан ҳафсалам пир бўлди"  6 22:46Александр Хомяков: "Бу жуда катта ютуқ ва байрам"  10 22:30АПЛ. "Ман Сити" меҳмонда "Ноттингем Форест"дан устун келди. "Арсенал" билан орадаги фарқ бир очко, аммо манчестерликлар битта кам ўйин ўтказишган  2 22:23Вадим Абрамов: "Динамо" қачон ўз майдонида ўйнайди? Ўзим ҳам шуни кутяпман. Бизда ҳатто шуғулланиш учун майдон йўқ"  4 22:17Жасур Жалолиддинов: "Гол ўтказмаётганимизга сабаб бутун жамоанинг меҳнаткашлиги"  3 22:11Рўзиқул Бердиев: "Кубок ўйинлари давомида йигитларда кучли иштиёқ сезмадим"  20 22:02Сервер Жепаров: "Олимпик" лойиҳасига қўйилган вазифани уддалаш учун бир қадам қолди"  2 21:36Февзи Давлетов: "Жамоада рақобат бўлиши керак"  1

“Насаф” янги базани кенг жамоатчиликка таништирди News

“Насаф” янги базани кенг жамоатчиликка таништирди

Қаршининг “Насаф” футбол клуби бугун катта тадбир ўтказди ва тадбир давомида бир қатор ишлар амалга оширилди.
Тадбирнинг асосий қисми “Насаф”нинг бугунги инфратузилмасига қаратилди. Соат 9:30дан бошланган тадбир тушгача давом этди. Дастлаб таклиф этилган меҳмонлар учун семинар ўтказилди. Семинарда вилоят ҳокимлиги вакиллари, ЎФФ ва ПФЛ ходимлари, “Насаф” футбол клуби раҳбарияти, олий лига клублари биринчи вице-президентлари, олий лига клублари қошидаги болалар-ўсмирлар футбол мактаблари раҳбарлари, шунингдек ОАВ вакиллари иштирок этишди.



Семинарни “Насаф” футбол клуби Бош менежери Шамил Ярулин олиб борди. Семинарда сўзга чиққанлар “Насаф”да яратилган шароитлар юзасидан илиқ фикрлар билдиришди. Хусусан Вилоят ҳокими ўринбосари Ғайрат Жовлиев бугунги кунда “Насаф”га бўлган эътиборнинг юқори эканлигини айтиб ўтди. Семинар давомида Шамил Ярулин тадбир қатнашчиларига “Насаф” футбол клубининг инфратузилмаси, болалар ва ўсмирлар футбол мактаби, майдонлар ва умуман шароитлар борасида ахборот бериб ўтди.

Семинар якунига етгач, меҳмонлар дастлаб клуб қошидаги болалар ва ўсмирлар футбол мактаби томон йўл олишди ва бу ерда таҳсил олаётган ёш футболчиларга яратилган шароит билан танишишди. Айтиш мумкинки, “Насаф”да болалар футболи учун барча қулайликлар мавжуд. Сунъий ва табиий майдонлар, ўқув хоналари, футбол бўйича назарий билим олиш хонаси, ётоқхона, ошхона ва бошқалар. Ҳозирда ушбу футбол мактабида жами гуруҳларни қўшиб ҳисоблаганда 339 нафар футболчи таҳсил олмоқда. 1998 йилда туғилган футболчилар энг катта гуруҳ ҳисобланса, 2008 йилда туғилган болалар энг кичик гуруҳда машғулот олиб боришади. Футбол мактабда ишлаётган мураббийлар сони эса 13 кишини ташкил этади.



Бундан ташқари, Нишон, Косон, Бешкент, Китоб туманларида, шунингдек Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида ҳамда Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида “Насаф” футбол мактаби филиаллари ҳам фаолият олиб бормоқда. Филиалларда жами 822 футболчи таҳсил олаётган бўлса, 11 мураббий ишламоқда. Мана энди яқинда “Насаф”нинг ўринбосарлари учун янги ўқув-машғулот базаси қуриб битказилди ва фойдаланишга топширилди. Болалар ва ўсмирлар футбол мактабидаги шароитлар билан танишиш якунига етгач, меҳмонлар ўринбосарлар учун фойдаланишга топширилган “Меҳнатчи” ўқув-машғулот базаси томон йўл олишди. 78 кишига мўлжалланган мазкур база ҳам барча қулайликларга эга деса бўлади. Бунгача “Насаф” ўринбосарлари Қаршидаги “Жайхун” меҳмонхонасида ижара асосида истиқомат қилишарди. Мана энди худди асосий таркиб сингари клуб ўринбосарлари ҳам қулай шароитлари мавжуд замонавий қароргоҳга эга бўлишди.



“Спутник” (ҳозирги “Меҳнатчи”) стадионида бир пайтлар иккинчи лига баҳслари ўтказилган бўлиб, анчадан бери қаровсиз ҳолга ташлаб қўйилганди. Кейинчалик эса клуб раҳбариятининг ташаббуси билан ташландиқ жой тўлиқ таъмирдан чиқарилиб, замонавий база ҳолатига келтирилди. Бундан буён “Насаф” ўринбосарлари меҳмонхонадан стадионга, стадиондан меҳмонхонага дегандек овора бўлиб юришмайди ва “Меҳнатчи”нинг ўзида истиқомат қилиб, ўша ерда машғулот олиб боришади.



Меҳмонлар “Меҳнатчи” ўқув-машғулот базаси билан яқиндан танишиб бўлгач, барчамиз “Насаф”нинг асосий таркиби истиқомат қиладиган база томон йўл олдик. Бу ерда бизни клуб бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ҳамда мураббийлар штабида фаолият олиб бораётган Шуҳрат Тошпўлатов, Денис Иванков, Ильнур Сибагатулин кутиб олишди. Мазкур базада бир неча бор бўлганим учун бу ердаги шароитлар билан танишиш мен учун янгилик эмасдир. Лекин бу ерга илк бор ташриф буюрган бошқа клублар вакилларининг айтишича, Қаршидаги шароитлар ҳозирча бошқа ҳеч бир клубда йўқ. Дарвоқе, бу фикрга тўлиқ қўшилса бўлади.
Шундай қилиб тушгача давом этган тадбир мана шу тарзда якунига етди. Юртимизда футбол ривожи учун “Насаф”даги каби барча қулайликларга эга клубларнинг кўпайиши ниҳоятда зарур. Эҳтимол, “Насаф” бугунги кунда шунча шароитга эга бўла туриб, чемпионлик учун кураша олмайтгандир, бироқ бу ерда ҳаммаси келажак авлод учун амалга оширилаётганини унутмайлик. Катта пуллар туфайли олий лигадаги исталган клуб олдига чемпионлик вазифасини қўйса бўлади, лекин футбол бу - фақат юқори ўринлар учун курашиш дегани эмас. Баъзан мавжуд вазиятни тўғри баҳолаган ҳолда чемпионлик учун курашишдан воз кечиб, эътиборни футболнинг бошқа жиҳатларига қаратиш ҳам кони фойда беради ва энг аввало келажак авлод учун ниҳоятда зарур шароит қилинган бўлади.


Х.Холиқов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика