Latest news

08:55"Бухоро" иккинчи даврада рақибларини Қаршида қабул қилади  1 08:30"Ўзбекистонда қолсам, "Бунёдкор"дан бошқа жамоага ўтмасдим" — Луис Качорри билан интервью  1 08:00Луис Энрике ПСЖда ортиқча футболчиларни захирага юборди — Асенсио, Солер ва Шкриньяр клуб изламоқда  0 07:28Кристиан Новак: "Мухлислар стадионда тасаввур қилиб бўлмайдиган даражадаги атмосферани яратишади ва биринчи ўйинимни сабрсизлик билан кутяпман"  2 01:45"Сабаҳ" ва Умарали Раҳмоналиев Европа лигаси саралашида муваффақиятсизликка учради  2 01:22"Галатасарой" Осимхенни сотиб олишга яқин турибди  2 00:54Кристиан Вьери: "Челси" АПЛ ғолиби бўлади"  4 00:31Шайхлар Винисиусни "нишонга олди" ва рекорд сумма тўлашга тайёр  10 00:13"Интер"нинг Лукман учун таклифи "Аталанта"га маъқул келмади  0 23:43"Бунёдкор" назорат ўйинида "Абдиш Ата" билан дуранг қайд этди  1 23:15"Истанбул Башакшеҳир" назорат ўйинида ғалаба қозонди, Элдор Шомуродовдан ассист  3 22:47"Сурхон" Дмитрий Плетнёвнинг кетганини эълон қилди  4 22:24"Манчестер Сити" рекорд трансферни эълон қилди  6 22:04"Реал"да зиддият: Перес ва Алонсо ўртасидаги илк қарама-қаршиликлар юзага чиқди   10 21:26Консейсаунинг "Ювентус"даги келажаги аниқ бўлди  2

Инчеон-2014. Бокс. Ойбек Мамазулуновни "СИНДИРИШ"ди News

Инчеон-2014. Бокс. Ойбек Мамазулуновни "СИНДИРИШ"ди

Ўзбекистон иштирокида куннинг учинчи чиқишида Ойбек Мамазулунов ринг эгаси, Ким Хёнг Юга қарши жанг олиб борди.
Балки қаердандир бу жангни топиб кўриш имконияти сизда бўлар. Аммо 3 раунднинг барида корейс боксчисини кетма-кет зарбалари билан "ёрвор"ган Ойбек якунда сирли равишда мағлубиятга учради. Бўй жиҳатдан рақибидан паст бўлсада, паст ва юқори зарбалари билан Ким Хёнгни фақат ҳимояланишга мажбур қилди. Буни тезда пайқаган рефери икки маротаба, хато зарба бераётган деган фикрда у ҳамюртимизга огоҳлантириш берди.



Бу эса баҳо қўйиб ўтирувчи ҳакамларга қўл келди. Учинчи раунд сўнггида кореялик боксчининг боши ғуррага тўлиб кетди. Буни қуйидаги суратдан ҳам кўришингиз мумкин. Якунда суҳандон ринг эгасини 29-28, 29-28, 29-28 ҳисобида ғалаба қозонганлигини айтганида, залга йиғилган, барчанинг норозилигига учради. Рингни тарк этиш олдидан, мард экан, Ким Хёнг Ойбекни қўлини кўтариб қўйди. Боксчини ўзи тан олган натижани, кўзи кўр ҳакамлар эътибордан четда қолдирдилар.



Баҳсга қуйидаги ҳакамлар баҳо беришди:
Дель Пуэтро Труэта (Куба)
Херардо Погги (Аргентина)
Сиди Ёқуб Ҳаммади (Жазоир)
Майкл Галлахер (Ирландия)
Мариуш Горни (Польша)



Биз эса Ойбекка руҳини чўктирмасликка, аксинча Рио олимпиадасига жиддий тайёрганрлик кўриб, у ерда олтин медал билан қайтишига тилакдошмиз.

Нодирхўжа Юлдашев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика