Latest news

21:09Аморимга трансферлар учун тен Хагга нисбатан камроқ пул беришади  0 20:45Эшитдик-да! "Нефтчи" икки мураббийга жавоб бермоқчи  3 20:31"Бавария" стадионидаги чим U15 жамоаси майдонига юбориляпти  2 20:28"Қизилқум"нинг икки футболчисига бир қатор клублар қизиқмоқда  2 19:54Саудия Арабистонида можаро авж олди. Айрим легионерлар маош олишмаяпти  5 19:28Футзал бўйича Олий лига. "Максам-Чирчиқ" "Металлург"дан устун келди  0 19:07Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Тошкентда йиғин бошлади  0 18:48КХДР термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши алоҳида стратегиямиз мавжуд"  36 18:31Жамшид Болтабоев чиндан ҳам "Нефтчи" билан келишиб олдими? Футболчининг ўзи жавоб берди  6 18:12"Ливерпуль" Салоҳга муносиб ўринбосар топди  2 17:45"Сити" Ҳоландни Премьер-лигадаги энг кўп маош олувчи футболчига айлантирмоқчи  4 17:18Ўзбекистон КХДРга қарши баҳс олдидан расмий машғулот ўтказди  25 17:04Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Ироқ билан муроса кўчасини танлади  4 16:49Футзал бўйича Олий лига. "Оил Стар" "Сурхон" дарвозасига "хоҳлаганича" тўп киритди  0 16:30Қирғиз Республикаси термаси бош мураббийи: "Эртага топ-футболчилардан иборат Эронга қарши майдонга тушамиз"  10

“Келишилган ўйинлар қироли”. III боб News

“Келишилган ўйинлар қироли”. III боб

Уилсон Раж Перумалнинг "Келишилган ўйинлар қироли" китобининг учинчи боби, дастлабки қисмини тақдим этамиз.
Давоми. Боши қуйидаги ҳаволаларда:

“Келишилган ўйинлар қироли”. II боб
“Келишилган ўйинлар қироли”. II боб (давоми)

1994 йилнинг сўнгида икки Сингапур жамоаси иштирокидаги Бош вазир кубоги финал ўйинида ҳам келишувни амалга оширдим. Ванг номли дўстим жамоалардан бирининг футболчиси билан таништириб қўйди.

-   Финалда ютқаза оласанми?

-   Қанча тўлайсан?

-   5 минг сингапур доллари.

-   Ўйлаб кўраман, кейин қўнғироқ қиламан.


Кечки пайт Малайзиядаги казинода барча пулимни ютқазиб қўйдим. Келишилган ўйинни ташкил қилиш учун пулим қолмаганди. Ўша футболчи билан гаплашганим умуман эсдан чиқиб кетибди. Унинг жамоаси ютқазиб қўйди. Кейинги куни газетада унинг гаплари бош саҳифалардан ўрин олганди: “Букмекер менга ўйинда ютқазиб беришимни таклиф қилди”.

Муаммо бўлади шекилли”, - деб ўйладим. Полициячилар унинг менга қўнғироқларини кузатишарди. Биз уйда уч киши яшардик: отам, акам ва мен. Акам ҳарбий ҳизматга кетганди. Уйда фақат мен ва отам қолгандик. Мен асосий вақтимни дўстларим билан ўтказардим. Полициячилар уйга боришганида мен бўлмаганман. Улар отамни қўлга олишган. Нима қилишни билмасдим: кутайми ёки бориб барчасини тан олиш керакми?

Бўйнига айбни қўймасдан одамни 48 соатдан кўп ушлаб ўтириш мумкин эмас. Мен тан олишга мажбур бўлдим. Полициячилар менинг келишилган ўйинлар ташкил қилишимни билмасдилар. Улар менга бошқа томонлама ҳужум қила бошлашди:

-   Агар тан олмасанг отангни қамаймиз.

Гап шундаки, мен сабабли отамни қамоққа олишмоқчи эди. Мен футболчига қўнғироқ қилганимни тан олдим. Гапларимни тасмага ёзиб олишди. Паспортимни топшириб, гаров эвазига чиқариб олдим. Энди судни кутиш керак.

Сингапурликлар Малайзия кубогида иштирок этишлари тўхтатилганидан сўнг, букмекерлар чет элдаги ўйинларга эътибор қарата бошлашди. Кўпчилик Европа чемпионатларига “ставка” қўя бошлади. Лекин, ҳеч ким у ерда келишилган ўйинлар ташкиллаштиришга ҳаракат қилмади. Биз буни амалга ошира оламиз деб ўйламасдик.

Гап орасида Палдан сўрадим:

-   Нимага Англия Премьер-Лигаси билан ишламаймиз?

-   Иложи йўқ.

-   Барча нарсанинг иложи бор. Футболчилар ҳам одам.


Брайан ғазаб билан мен ва Палга қаради. Кўринишидан, бу ғоя унинг ҳам калласига келган. 1995 йилнинг январида Пал Европага илк қадамларини ташлашга қарор қилди. Брайан эса қаергадир йўқолиб қолди. Малайзиядаги ҳибсга олишлардан сўнг унинг бизнеси пасая бошлаганди. У четда қандай иш юритишни билмасди. Шу сабабли бу масалада олдимга келди. Менинг бу борада каллам ишларди. Инглизчада гаплаша олардим. Пал ўзининг ўгай укаси билан бирга Англияга учишимни айтди.

Пал қўлимга пул ҳам берди. Мен паспортим йўқлиги сабаб дўстимники билан учишга мажбур бўлдим. Мен ҳатто суратларимизни ҳам алмаштирганим йўқ. Чунки, биз бир-биримизга жудаям ўхшардик. Оқ танлилар ҳиндларни бир-бирларидан ажрата олмасдилар.
Менда Англияда ўйинларни сотадиган футболчилар ҳақида маълумотлар йўқ эди. Шу сабабли, биринчи дуч келган ўйинга эътиборимни қаратдим: Англия Кубоги доирасидаги “Ливерпуль” – “Бирмингем” учрашуви. 1995 йилнинг 18 январи. Бирмингемдаги дастлабки ўйин дуранг билан ниҳоясига етганди. “Энфилд”даги  жавоб ўйини олдидан “Ливерпуль” яққол фаворит ҳисобланаётганди. Биз эса эътиборни “Бирмингем” дарвозабони Ян Бенеттега қаратишга қарор қилдик.




Биз Ливерпуль меҳмонхоналаридан бирига жойлашдик. У ерда ҳинд ҳам ишлар экан. Аввал мен ҳеч қачон ҳинднинг инглизча акцентда гапиришини кўрмаганман.
Мен Палнинг укаси билан “Ливерпуль” ва “Арсенал” ўртасидаги Лига Кубоги ўйинига ташриф буюрдик. Палга қўнғироқ қилиб “қизиллар”га “ставка”қўйиш кераклигини маслаҳат бердим. Мен уларнинг фанати эмасдим. Лекин, улар ажойиб ўйин намойиш этарди. Иан Раш ҳисобни очди. Голдан сўнг ҳаво совуқлиги учун стадиондан кетишга мажбур бўлдик.
Англия Кубоги ўйинигача бир ҳафта қолганди. Бирмингемга бориб, базага олиб бориш учун такси олдик. Ўзимизни сингапурлик журналистлар сифатида таништирдик. Мураббий ва жамоа аъзолари бизга илиқ муносабатда бўлишди. Биз улардан бир нечтаси билан суратга тушишни илтимос қилиб, дарвозабон Бенеттани бир чеккага олиб чиқиб, келишишга ҳаракат қилдик. Палнинг укаси келишгунича мен ҳар эҳтимолга қарши қочиш учун такси топишга кетдим.

-   Агар рози бўлсанг, сенга “Ливерпуль”га ютқазиб беришинглар учун 20 минг фунт тўлаймиз.

-   Йўқ, рози эмасман.

-   Майли. Бу ҳақда яна ўйлаб кўр ва ҳеч кимга айтма.


Биз тезда жўнадик. Ўйинда асосий вақт дуранг билан якунланди. “Ливерпуль” пенальтилар сериясида ғалаба қозонди. Бирмингемда ишимиз юришмаганидан сўнг Лондонга йўл олишга қарор қилдик.
Бу сафар “Челси” дарвозабони Дмитрий Харинга мурожаат қилдик. “Аристократлар” базасига бориб рус дарвозабони билан келишишга ҳаракат қилдик. У ерга ҳам худди журналист сифатида бордик.
Таъқиқланган бўлишига қарамасдан Харинни парковкада кутиб турдик. У машинага ўтираётганида Палнинг укаси секин унга яқинлашди:

-   Салом. Суратга тушсак майлими? Бизни машинангизда ташлаб қўя олмайсизми?

-   Ўтиринг.

Машинада эса унга пул таклиф қилдик:

-   Агар кейинги ўйинда ютқазишга рози бўлсангиз, сизга 60 минг фунт тўлаймиз,
- дея унга пулларни кўрсатдим.

Харин ўзини хотиржам тутарди.

-   Мен анчадан бери “Челси”даман. Сиз таклиф қилаётган нарса менга фойда келтиради деб ўйламайман. АҚШдаги ЖЧ пайтида ҳам менга бунақа таклифлар жуда кўп бўлди. Лекин фаолиятим давомида бунақа ишларга аралашишни истамайман.

У бизни керакли жойга олиб бориб қўйди. Биз эса тезлик билан кўздан ғойиб бўлдик. Бир ҳафтадан сўнг Сингапурга қайтиб кетдик ва Палнинг олдига бордик:

-   Салом, Босс. Британияда ишларимиз юришмади.

-   Аҳмоқ, унда нимага қайтдинглар
? – Пал жудаям асабийлашди. – Кейинги самолётга ўтириб Англияга жўна. Яна уриниб кўр.

-   Нимага футболчиларни сотиб олишимиз керак? Улар жудаям принципиал. Келинг, яхшиси электрикка стадион прожекторларини ўчириб қўйиши учун 100 минг фунт тўлаймиз.

У вақтларда Осиёдаги букмекерлар иккинчи бўлими ўйналган ўйинларнинг ҳар бири учун пул тўлардилар. Агар ўйин биринчи бўлимда ўз якунига етса “ставка”лар бекор қилинарди. Агар иккинчи бўлимнинг ҳеч бўлмаса 10 сонияси ўйналса ҳам ўша ҳисоб бўйича пул тўланарди.

-   Ҳеч ким билмайди. Ўйин кейинги куни ўтказилади. Ўйин қачон тўхтатилиши кераклигини ўзимиз ҳал қиламиз.



1997 йилларда Брайан менинг ғоям орқали пул ишлай бошлади. АПЛда чироқларни ўчиришган учта ўйинни эслайман: «Дерби» — «Уимблдон», «Вест Хэм» — «Кристал Пэлас», «Уимблдон» — «Арсенал». Лекин Пал менинг таклифимни ўшанда жиддий қабул қилмаганди.
 
-   Яна бир марта уриниб кўр, - деди у. - Бошқа футболчи топ. Англияга қайтиб бор.

Бу сафар “Лестер” посбони Кевин Пулни танладик. Мен дўстимнинг паспорти билан яна учиб кетаман деб турганимда Сингапурдаги текширувлар халал бериб қолди. Божхона офицери мендаги паспортга диққат билан тикилиб қолди.

-   Нимадир ўхшамаяпти, дея менинг кўзларимга тикилди.
Полиция чақиришди. Бошқа ҳужжатларим бўлмаганлиги учун менинг кимлигимни аниқлай олишмади. Мен ўзим тан олдим:

-   Исм-шарифим Уилсон Раж Перумал. Мен қидирувдаман.

Мени маҳкамага олиб боришди ва ҳужжат қалбакилаштириш айбини қўйишди. Мени судгача гаров эвазига пул ҳам тўлай олмайдиганлар қамоқхонасига жойлаштиришди.

Кунлардан бир куни “Сингапур яна хавф солмоқда” сарлавҳали мақолани кўрсатишди. “Ливерпул”га қарши ўйиндан сўнг Ян Беннет икки сингапурлик унга пора эвазига ютқазиб беришни таклиф қилганини айтган. Футбол ассоциацияси Беннеттнинг бу баёнотини алҳсираш дея баҳолади. Мен ўзимча кулиб қўйдим: агар у билан гаплашганмиз десам бунга хеч ким ишонмайди.

1995 йилнинг февралида икки ойлик вақтинча қамоқдан сўнг мени бир йиллик қамоқхонага ўтказишди. Ҳақиқий Сингапур қамоқхонаси дўзахдан ҳам баттар. Мен у ерда жудаям озиб кетдим. Битта камерада тўртта одам ҳаттоки ичимлик сувисиз ўтирарди.

Мен ўтирган вақтда Пални яна ҳибсга олиб Малайзияга экстрадация қилишди. Ундан сўнг Брайан Пални сотганлиги ҳақида эшитиб қолдим. Маълум бўлишича, Пал икки йил давомида орқа-олдига қарамасдан Малайзия Кубогидаги ўйинларни сотиб олиш орқали 40 миллион сингапур доллари ишлаган.

Ҳа, айтганча, Малайзияда пулинг бўлса қонунни ўз хоҳишинг бўйича амалга оширишинг мумкин.
Озодликка чиққанимдан сўнг яна эски ҳаёт тарзимни бошладим: “Жалан Бесар”да “ставка” қўйдим, дўстларим билан футбол ўйнардим. Майк номли дўстларимдан бири мени футболчилар билан таништириб қўйишни илтимос қилди. Майк келишилган ўйин ташкил қилишни истарди. Мен унга яна қамоққа тушишни истамаслигимни айтган бўлсам-да, ёрдам бердим.

Қамоқдан сўнг Палдан қарз олиш мақсадида унинг олдига бордим. У одатда қамоқдан чиққан йигитларга ортиқча гап-сўзларсиз 5-10 минг доллардан бериб юборарди. Мен сўраганимда эса уч кун судраб, фақатгина минг доллар берди.

Тушунишим бўйича, Пал инқирозга учраганди. 1991-93 йилларда у мултимиллионер эди. 1995 йилга келиб эса барчасини йўқотди. У катта пул топса-да, ўша пулларни қандай ишлатишни билмасди. Унинг қўл остида фақат кичкинагина дўкончаси қолган, ўшани ҳам сота олмаётганди. Мен унга Сенг номли букмекердан қарз олишни маслаҳат бердим. Улар бирга “ўтиришган”. Сенг унга икки миллион бериб, дўконни гароз эвазига олади.
Миллион долларни олиб АҚШга, Атланта Олимпиадасида иш қилиш учун жўнаб кетдик. У ерга Пал билан биргаликда Тоға ҳам борадиган бўлди.

Нью-Йоркка борганимиздан сўнг Пал билан биргаликда Тунис терма жамоаси истиқомат қилаётган ”Холидей Инн” номли меҳмонхонага жойлашдик. Боришим билан футболчилар билан танишишга ҳаракат қилдим. Меҳмонхонада Пал олдимга келганида иккита футболчи билан суҳбатлашиб турардим.

-   Қўявер. Тоға улар билан келишиб олган.


Тоға бу борада тезлик билан иш қиларди. Мен у аввал
қайси футболчилар билан иш олиб борганлиги ҳақида эшитгандим. Футболчилар билан келишиш менинг вазифам бўлса-да, Тоға бизни қувиб ўтди. У бир кун олдин келиб Тунис терма жамоаси футболчилари билан келишиб олишга улгурганди. У ҳимоячилар билан келишганди.

Кутилганидек, Тунис Португалияга 0:2 ҳисобида ютқазди.
Кейин эса улар АҚШга керакли ҳисобда ютқазиб беришди.
Сўнгра биз Пал билан Майамига, Бразилия - Нигерия ўйинини сотиб олиш учун жўнаб кетдик. У мени нигерияликлар яшаётган шаҳарчага юборди. Мен уларнинг учта футболчиси билан гаплашдим ва ўз таклифимни билдирдим: “Бразилиядан учралган мағлубият эвазига 300 минг доллар”.

(Давоми бор...)
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика