UZ

Сўнгги янгиликлар

01:38Арне Слотнинг "Ливерпул"даги илк трансфери ким бўлиши маълум  0 00:45ЕЧЛ. "Боруссия Д" ярим финалнинг дастлабки баҳсида ПСЖни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  16 00:43"Реал" ой ўйинчисини аниқлади. У Винисиус ёки Родриго эмас  0 00:34Эрон. "Персеполис" "Сепахон" билан дуранг қайд этиб, биринчи ўринга кўтарилиб олиш имконияти йўққа чиқарди  0 00:04Ўзбекистон U-23 терма жамоаси финалга тайёргарликни бошлади ГАЛЕРЕЯ  1 23:55Файзуллаевга қизиқаётгани айтилган "Парма" А Серияга қайтди  2 23:32Лунин "Реал Мадрид" билан узоқ муддатли янги шартнома имзолайди  0 22:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Хурсандчилик ўтиб кетди. Ҳозир финалга тайёргарлик кўряпмиз"  10 22:30U-23 Осиё кубоги. Финалга етакчиларсиз тайёргарлик бошланди  12 22:08Эрон. "Истиқлол" очко йўқотди ва биринчи поғонани хавфда қолдирди. Машарипов деярли тўлиқ ўйнади  0 21:35"МЛС – Месси учун болалар майдончаси"  4 21:15Ўзбекистон Суперлигаси. 6-турда ишлайдиган расмийлар   2 20:55Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ  3 20:38"Барселона" ўйинчиси 2025 йилга қадар сафдан чиқди  2 19:25Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Венгрияга қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказади  3

“Келишилган ўйинлар қироли”. II боб Янгиликлар

“Келишилган ўйинлар қироли”. II боб

Уилсон Раж Перумалнинг "Келишилган ўйинлар қироли" китобининг иккинчи бобини тақдим этамиз.

Давоми. Боши қуйидаги ҳаволаларда.

“Келишилган ўйинлар қироли”. Кириш

“Келишилган ўйинлар қироли”. I Боб.

"Келишилган ўйинлар қироли". I Боб. (давоми)

80-90 йилларда Сингапурда футболга ставкалар қўйиш таъқиқланарди. Давлат лотерея ташкил қилганди. 1999 йилда эса маҳаллий футбол лигасига одамларни қизиқтириш мақсадида тотализаторлар ташкил қилинади. Сингапурда казинолар бўлмагани учун 400 км. узоқликда жойлашган Малайзияга боришга тўғри келарди. У ерда Малайзия чемпионати ва Кубогига ставкалар қилинарди.  
1921 йилдан 1994 йилгача “Сингапур шерлари” Малайзия кубогида иштирок этишарди. У ерда Брунейдан ҳам жамоа иштирок этарди. Уларга учта легионер ўйнашига рухсат берилганди. Ўйинларга 55 мингдан ортиқ томошабин ташриф буюрарди. Малайзия Кубоги бошланиши билан мен бор эътиборни ва пулларимни ўша ерга жалб эта бошладим. Ундан ташқари телефон орқали ҳам ставкалар қилардим.

Агар сен “Фалончи ўйинга 5 минг тикаман” десанг букмекер фора ҳақида маълумот бера бошлайди. Агар сен фаворитга тикмоқчи бўлсанг, буёғи савдолашилади. Ҳеч ким нақд пулни кўрсатмаса ҳам, ҳамма бир бирга ишонарди.

5 минг муаммо эмас. Бундан ҳам каттароқ қабул қилишим мумкин. Сенинг репутациянг яхши”, - дейди букмекер. Репутация – асосий валюта ҳисобланади. Осиёда шунақа ишлашади. Европада эса бу ҳеч нарсани билдирмайди. Ҳаттоки Рим Папасидан ҳам олдиндан пул талаб қилишади.

Малайзия Кубогида келишилган ўйинлар ҳар қадамда учрайди. Мана шундай ўйинларни билардим. Лекин, сен уйда ТВ олдида ўтириб унинг келишилганлигидан умуман хабаринг бўлмайди. Баъзида эса ёрдам берувчилар ҳам топилиб қоларди. 1994 йилги Осиё ўйинлари финали олдидан таниш букмекерга қўнғироқ қилдим. Хитой ва Ўзбекистон терма жамоалари финалда учрашишлари лозим эди. Ушбу ўйинда хитойликлар фаворит ҳисобланарди.

-   Фора қанақа?

-   Хитойга, яримта гол фора билан.

-   Хитойга тикаман. Савдолашамиз.

-   Уилсон, шошма. Озгина кут. Яхши нарса бўладиганга ўхшаяпти. Кейинроқ билиб айтаман.

-   Окей.
Бир соатдан сўнг қўнғироқ бўлди. Букмекер шундай деди:

-   Маслаҳатим, Хитойга тикма. Лекин, пуллар сеники. Истаганингни қил.

-   Яхши. Гапингга кираман. Ўзбекистонга 50 минг доллар тикаман.


Эртасига бошқа букмекерга қўнғироқ қилдим. Ставкани кўтармоқчи эдим.

-   Кимга қўйяпсан?

-   Битта гол фора билан Ўзбекистонга.


Кеча Хитой фаворит эди, бир кечада барчаси ўзгариб кетди — келишилган ўйиндан дарак.

— Ўзбекистонга 30 минг тикаман.

Кутилганидек, Ўзбекистон 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.


Мен ушбу денгизда кичик бир балиққа ўхшардим. У ерда шунингдек, малай босслари, сингапур шерлари, хитойлик, индонезиялик ва бошқа босслар бўларди. Тоға деб аталган шахс терма жамоа аъзолари ҳисобланган бир қанча футболчиларни назорат қиларди. Тоға – эски мактабнинг асосий фигураси. Унинг ҳозир ҳаётлиги менга маълум эмас. У бутун Осиёда катта нуфузга эга эди. Ўша пайтда кўпгина букмекерлар бир-бирларини тоға деб аташарди, лекин, бу Тоға қолганлардан ажралиб турарди. Унга баъзида Фрэнки деб ҳам мурожаат қилишарди. Тоға ҳеч қачон футболчиларга таҳдид қилмаган, қўрқитмаган. У йигитларга ҳушмуомалалик, мулойимлик билан гапирарди. У футболчиларни мехмонхонанинг фойесида кутиб турар, улар билан биргаликда лифтга чиқарди ва уларнинг чўнтагига даста-даста пулларни солиб қўярди.

-   Кофе ичинг, менинг ҳисобимдан, - дерди у табассум билан.

Ўша вақтда Сингапурдаги спортчилар ёмон шароитларда яшашарди. Жароҳатлар уларга ҳар қадамда таҳдид соларди.Тоғанинг услублари бу борада иш берарди. Бошқа  келишилган ўйинларнинг ташкилотчилари баъзида пистолет билан дўқ урардилар. Лекин, бу ҳар доим ҳам фойда беравермасди. Тоғада эса доим ишлар “беш” бўларди.

Футболчилар шунингдек, аёллар ёрдамида ҳам ўйинларни сотишни бошлашганди. 1995 йил Қатарда ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилди. Осиёлик жиноий тўда хитойлик қизларни футболчилар билан алоқа ўрнатиш учун бассейнларга жўнатардилар. Уларни ҳаттоки ҳибсга ҳам олишган. Лекин, тайинли исбот бўлмагани учун ўйинчиларни ҳам, қизларни ҳам, ва ҳаттоки ташкилотчиларни ҳам депорт қилиб юборишган.



Малайзия Кубогидаги ўйинлардан бири. “Сингапур шерлари” ҳамда “Жохор” жамоалари куч синашмоқда. Тоғанинг “нон” ейиши учун дуранг ёки “Сингапур”нинг кичик ҳисобдаги мағлубияти етарли эди. Иккинчи бўлимда “Жохор” дарвозаси томон пенальти белгиланди. Тоға эса футболчига қарата:

-   Гол урма. Ҳисоб 0:0 қолаверсин. Ёки мен тўламайман.

Бир сафар хитойлик букмекер менга яна бир катта “акула” ҳақида айтиб қолди.

-   Сембаванглик ҳинд. Агар у билан танишиб олсанг, ўзингни бойман деб ҳисоблайвер.

У Пал ҳақида гапираётганди. Уни илк маротаба 1993 йили учратгандим. У Сембавангда, Сингапур шимолида, ота-онамдан унча узоқ бўлмаган жойда яшарди.
Дўстим мени Раж исмли шахс билан таништириш учун кўчмас мулк агентлигига олиб борди. У менга нақд пул бериб туришини истардим. Сингапурда бундай хизмат кўрсатувчилар кўплаб топиларди. Паспортинг ва телефон рақамингни берсанг бас. Мен ундан 10 минг олдим. Лекин қўлимга 8 минг тегди. Икки минг кредитнинг дастлабки тўлови учун олиб қолинганди. Пулнинг қолган қисмини тўрт ҳафта ичида қайтаришим лозим эди.

Мен Ражнинг Пал билан ишлашини билмасдим. Биз дўстим билан бирга малай полициячиларининг “Сингапур шерлари”га қарши ўйинига 45 минг пул тиккандик.
Афсуски, ютқазиб қўйдик. Биз Раждан қарзни қайтариш муддатини узайтиришни илтимос қилдик. Пал эса уни тезлаштиришни сўраганди, Раж дарҳол бизни кўрсатди: “Ставкани мен қўймаганман. Уилсон Раж Перумал қўйганди”. Шундан сўнг мени Палнинг каллакесарлари излай бошладилар. Бир ҳафтадан сўнг стадиондан чиқиб келаётганимда машинанинг олдида турган учта кишини учратдим.

-   Сенда гап бор.

-   Нима гап?

-   Сен дўстинг билан яхшигина қарзга ботгансан.

-   Мен сизларда ставка қўймаганман-ку.

-   Босс айни пайтда сени кўришни истамоқда.




Мен албатта у даражада бақувват эмасман. Оддий, ставка қўйиш билан шуғулланадиган тинчликсевар боламан. Машинага ўтириб, босс бизни кутаётган паркка етиб бордик. Машинадан тушишим билан Пал мени қорнимга зарба берди.

-   Нимага тўламаяпсан?

-   Мен сизга ставка қўяётганимни билмагандим. Агар
сизлигингизни билганимда умуман қўймаган бўлардим.


Пал мендан 6 ёш катта эди. Бўйи унча катта бўлмаган, соқолли, жаҳлдор одам. Бўлмасам мен ҳам яхшигина уни эсини киритиб қўярдим. Лекин, айни пайтдаги ҳолатда у катта бир маҳлуқ, мен эса ҳеч кимман. Уни катта-катта барзангилар қўриқлашарди. Унинг атрофидаги барча хитойликлар “Босс, босс, босс” дея мулозамат кўрсатишарди.

-   Пулларни қандай қайтармоқчисан?

-   Менга бир ой вақт беринг.


Пал рози бўлди. Унинг қўриқчилари бизни чиқишгача кузатиб қўйишди Бир ойдан сўнг эса улар билан ҳисоблашдик. Мен у билан талашишни истамадим. У катта нуфузга эга ташкилотчи ҳисобланади. У билан жанжаллашмаган яхши. Криминал баҳсда иштирок этгани учун уч йил “ўтириб” ҳам чиққан. Пал триадага алоқаси бўлган “Анг Сун Тонг” гуруҳи таркибида иш қиларди.
Сингапурда триада ҳисобланадиган бир қанча гуруҳлар мавжуд эди. Ушбу гуруҳ аъзоси бўлиш учун гуруҳ аъзоларидан бири билан жанг қилиш лозим эди. Гуруҳ аъзолари бир бирларини “ака, ука” деб аташарди. Улар Хитой рухлари фестивали вақтида йиғилишарди.
Умуман олиб айтадиган бўлсак, Сингапур триадалар назорати остида эди. Улар фоҳишабозлик, порнография, гиёҳванд моддалар ва қимор ўйинлари устидан назорат қилишарди. Бундай бизнес билан шуғулланишни истаганлар албатта бу гуруҳдан рухсат олиши зарур эди.
Пал — туғма ўйинчи. Уни қамоқдалиги вақтида турма ичида ҳам тотализатор гуллаб-яшнаган. Тамаки ва пул ставка сифатида қўйиларди...

(Давоми бор...)


Азиз Тўхтамуродов таржимаси
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика