UZ

Сўнгги янгиликлар

08:40Финал. Бугун Европа лигаси ғолиби аниқланади   2 08:15"Челси" Почеттинонинг истеъфосини эълон қилди. Янги мураббий ким бўлади?  4 07:50"Микст зона". Маҳмуд Маҳамаджонов: "Бу ҳали бошланиши. "Бунёдкор" худди шу темпда давом этади"  2 07:20Про лига шарҳи. "Машъал"да биринчи мағлубият, "Мерседес" "Бухоро" ва навбатдаги истеъфо бўлган 8-тур ҳақида  0 01:49Левандовскининг охирги голи "Барселона" учун қимматга тушди  8 01:22Роналду Европа чемпионатида иштирок этиш бўйича рекордчига айланади  3 00:55Шомуродовнинг мураббийи Клаудио Раньери "Кальяри"ни тарк этади  3 00:38Про лига. 9-турда ишлайдиган расмийлар  1 00:01Эдерсон "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 23:44Мессининг ўғли Суареснинг фарзандини доғда қолдирди  2 23:27Александр Стоймирович: "Бугунги учрашувда йўл қўйган хатоларимизни мантиқан тушунтириб бера олмайман"  8 23:10"Манчестер Сити" дарвозабони жанжал қилгани учун тунги клубдан ҳайдалди  0 22:56Илёс Зейтуллаев: "Бугунги учрашувда 3-4 йиллик умримни йўқотдим. Мен Пеп Гвардиола эмас, ангренлик Илёс Зейтуллаевман"  6 22:33CAFA U-15. Ўзбекистон қизлар терма жамоаси Тожикистонни мағлубиятга учратди  0 22:16Франция клуби Анчелоттининг ўғлини бош мураббий этиб тайинламоқчи  2

“Келишилган ўйинлар қироли”. I Боб (давоми) Янгиликлар

“Келишилган ўйинлар қироли”. I Боб (давоми)

Одатга кўра бугун "Келишилган ўйинлар қироли" китобининг давомини тақдим этамиз.

Давоми. Боши қуйидаги ҳаволаларда.

“Келишилган ўйинлар қироли”. Кириш

“Келишилган ўйинлар қироли”. I Боб.

Ўша вақтда Сингапурда учта чемпионат ўтказиларди – барчаси ҳаваскорлар ўртасида. Мамлакат халқаро учрашувларни ҳам қабул қилган. Жануби-Шарқий Осиё ҳамда Осиё ўйинлари ўтказилган. Таи Сан номли шахс бор эди. Уни ҳамма штаб-квартира (ШК) деб атарди. Букмекерлар ва ўйинчилар унга қўғироқ қилиб ўйинлар қачон ва қаерда бўлишини сўраб олишарди. Сингапурда бир нечта стадион бўлиб, уларнинг барчасини ШК назорат қиларди. Мен унинг қай тарзда ШКга айланиб олганини билмайман, лекин у телефонда хушмуомала билан жавоб берарди:

- Бугун. “Тоа Пайо” стадиони.

- Яхши.

- 19:30.

- Мен бораман.

Биз дўстларим билан турли хил ставкалар қилардик. Фақат футболга. Негалигини билмайман-ку, лекин, футбол ҳинд ва малайлар учун доимо биринчи рақамли спорт тури бўлиб келмаган. Сингапурликлар эса футболни паркларда, кўчаларда ва ҳаттоки баскетбол майдончаларида ҳам ўйнашарди. Сингапурликлар крикетни ёқтирмайдилар. Мен эса ҳалигача ушбу спорт турини тушунмайман. Битта ўйин кун бўйи давом этиши ҳам мумкин. Яхшиям мен Сингапурданман. Агар Ҳиндистонда туғилганимда крикет бўйича ҳам келишилган ўйинлар ташкил қилган бўлармидим...
Сингапурдаги хитойликлар футболни камдан-кам ўйнашарди. Улар асосан баскетбол билан шуғулланардилар. Хитой маҳаллаларида баскетбол майдончалари кўплаб топиларди. Лекин, мен баскетболни саватчага эплаб тушира оладиган бирор бир хитойликни кўрмаганман. Хитойликлар ўйинни тугатишлари билан майдончадаги устунлар футбол дарвозалари устунларига айланарди. Биз 5 га 5 ёки 4 га 4 ўйнардик.

Дам олиш кунлари эса стандарт майдонда 7 кишига қарши 7 киши ўйнардик. Европада бунақасини эшитмагансиз. 5 дақиқадан икки бўлим. 50 дан 100 тагача жамоа иштирок этади. Биз ўйин навбатимиз келишини соатлаб кутардик. Мен шунақа турнирларни ташкиллаштирардим. ”Бразилияликлар” номли ўз жамоам ҳам бўларди. Ўша ерда мен бўлажак ҳамкорларим билан танишганман. Лекин, биз ўз чемпионатимизда бир маротаба ҳам келишилган ўйинлар ташкиллаштирмаганмиз.

Кўпчилик букмекерлар ҳамда ўйинчилар ўртасидаги фарқни билмайди. Ўйинчи футбол ўйинига ставка қўяётган, букмекер эса ставка қабул қилаётган, фойда кўраётган шахс ҳисобланади. Менга букмекерлар қизиқ эмас, мен ўйинчиман. Букмекер аниқ бир форани беради, агар мен қайсидир жамоага пул тикишни истасам, у бундан ҳам яхшироқ фора таклиф қилиши лозим. Шу тарзда савдолашилади. Худди биржадагидек қолганлар ҳам бунга қўшилиши мумкин.

Мен нимага ўйнашни бошладим? Масалан, Тайгер Вудсни олинг. Унда инсон исташи мумкин бўлган барча нарса бор. Лекин, у тунлари казинода санғийди. Жон Терри кучуклар пойгасига ставка қилади. Уэйн Руни ва Майкл Оуэн от пойгасида пул тикади. Мана шу бойлар ва машҳурлар бу ўйиндан адреналин қидирадилар. 



Пул ишлаш учун ставка қиладиганлар ҳам бор. Одамларга азарт ва пул керак. Пулни ким ҳам истамайди дейсиз? Чиройли машина, данғиллама уй. Ҳар бир ўйинчида ўзининг (камдан-кам ҳолларда) муваффақиятга элтувчи системаси бор.

Европада ставка қўйиш тош асрида қолиб кетгандек тасаввур уйғотарди. Одамлар худди 300 йил олдингидек ставка қўйишарди. МЮ “Уиган”га қарши ўйинда: Агар “Юнайтед” ғалаба қозонса бир доллардан 20 цент ютасиз. Дурангга 4 доллар, “Уиган” ғалабаси учун 12 доллар ютасиз. 20 цент кимга керак? Калласи бор ўйинчи бунақа ставкалар қилмайди. “Уиган”га қўйиш мумкин, лекин, улар юз йилдаям ғалаба қозона олмайди. Ким бунақа шартларга рози бўлиб ставка қўяди? Учта натижадан бирини танлаб, топиш қийин.

Осиёда ставкаларни икки хил натижа бўйича қабул қилишади: 50 га 50. Шунақа ўйнаш керак. Улар “Уиган”га 2 та гол фора берадилар, аниқроғи, МЮ +3 кўринишида ғалаба қозониши зарур. Сиз кимни танлайсиз?
Осиёда яна турли хил ставкалар бор: ўйинни ким бошлайди, биринчи таймда ким ғалаба қозонади, кейинги бурчак тўпини ким тепади, ким нечта гол уради ва бошқалар. Сиз гапиришдан ҳам тезроқ пул ишлашингиз мумкин.

Ҳарбий хизматдалигимда марафонда югуришни истаган офицер мени ўзига мураббий сифатида тайинлади. Мен ҳеч нарса қилмасдим. Кун бўйи телефон олдида ўтирардим. Ҳафтада бир маротаба ҳарбий қисмга бориб нарядга туриб келардим. Ўрнимга туришлари учун пул тўлардим-да, стадионга ставка қўйишга кетардим.
Сингапурда этник гуруҳлар кўп. Стадионда иккита индус ўтирардик: мен ва дўстим Канан. Яна бир қанча малайлар ва 30-40 га яқин хитойликлар. Хитойликлар ашаддий ўйинчилардир. Уларга ўйинлар рўйхатини берсангиз вариантлари билан келадилар. Улар агар гап ўйин ҳақида кетадиган бўлса нималарнидир ўйлаб топадилар.
Менда иккита жамоа тузиш учун ҳам дўстларим етарли эди. Бир кун стадионни 180 сингапур доллари эвазига 2 соатга ижарага олдим. 32 та одам таклиф қилиб уларни иккига бўлдим ва формалар тарқатдим. Ўйиндаги иштироки учун уларнинг ҳар бирига 50 доллардан берадиган бўлдим.

Сингапур – кичик шаҳар. Агар сиз газетага қўнғироқ қилиб, ўйин ҳақида айтсангиз, ўша ўйинни текинга реклама қилиб беришади. Шунай ҳам қилдим. Кубок номини ўйлаб топиб финал қачон ва қаерда ташкиллаштирилишини айтдим. Ўйиннинг финаллигини айтиб, ставкалар каттароқ бўлишини ўйладим. Кейин рефери топдим. Унга 500 доллар бердим. Қора форма ва ҳуштак ҳам сотиб олиб бердим.

Кейинги куни эса ШК одатдагидек газетани очади ва ўйиннинг анонсини кўрганидан сўнг барча букмекер ва ўйинчиларга эълон қилади. Барча стадионга йўл олган. Мен дўстларимдан ҳам худди мендек ставка қўйишни сўрадим. Улар аутсайдерларга тикишди.
Биринчи бўлимда “қизиллар” тинмасдан ҳужум қилишди ва 3:0 ҳисобида олдинга чиқиб олишди. Танаффусда эса “оқлар”га ставка қўйишни таклиф қилдим. Барча букмекер ва ўйинчилар катта ставкалар таклиф қилиб атрофимизни ўраб олдилар. Биз эса тикаётган суммамизни кўтаришда давом этардик: минг, икки минг, беш минг. Якунда биз ҳаммадан ҳам кўпроқ пул тикдик – ўн беш минг. Ҳаваскорлар учрашуви учун жуда катта пул.
Мен футболчиларга ва ҳакамга ўйин қандай натижада тугаши зарурлигини тушунтириб қўйдим. “Оқлар” ғалабани ўз томонларига оғдириб олдилар – 4:3. Ўшандагина уларни алдаганимизни тушуниб етишди.

-   Улар бизни яхшигина аҳмоқ қилишди. Бу келишилган ўйин, - кимнингдир овози эшитилди узоқдан.

Ўйиндан сўнг ҳеч қандай баҳс ва жанжал юзага келмади. Улар менинг айёрлик қилганимни тушуниб туришарди, лекин, уларнинг қўлида бунга ҳеч қандай исбот йўқ эди. Менинг футболчилар билан дўстлигимни ҳеч ким билмасди. Улар ютқазгани учун тўлашди. Агар тўлашдан бош тортганларида ўз обрўларини тушириб юборардилар. Одамлар уларга қарата: “ Лаънатилар, ютқазиб пулини тўлашмади” дейишарди.


Келишилган ўйинларни биринчи бўлиб мен ўйлаб топмаганман. Бунгача ҳам Сингапурда бундай ўйинлар амалга ошириларди. Лекин, менгача ҳеч ким хитойлик букмекерларни “Жалар Бесар”да бу даражада лақиллатмаганди. Улар бошқа мен билан ўйнашмайдиган бўлдилар.

Мен футболга ставка қўйишда давом этардим. Ҳизмат якунланганидан сўнг ҳаётимда бошқа йўл бошланди. Мени ҳарбий йиғинларга чақирмайдиган бўлишди. Аввалига мен иш қидирдим ва кемасозлик компаниясига ишга кирдим. Ойлигимнинг бир қисмини онамга берардим ва қолганига ставка қўярдим. Ишимга қизиқиш пасайиб кетди ва мен профессионал ўйинчига айлангандим. Ставкалар менинг бизнесимга айлана бошлади.

Келишилган ўйинлар ташкиллаштириш билан бирга ҳалқаро ўйинларга ҳам ставка қўйишни унутмасдим. Чемпионлар Лигаси, АПЛ ва бошқаларга. Навбати билан ютиб турардим. Келишилган ўйинлардан ишлаган пулимни Премьер-Лигага тикардим.

(Давоми бор...)


Азиз Тўхтамуродов таржимаси

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика