“Келишилган ўйинлар қироли”. II боб (давоми)
21 авг 2014 17:17
Янгиликлар
“Келишилган ўйинлар қироли”. II боб (давоми)
Уилсон Раж Перумалнинг "Келишилган ўйинлар қироли" китобининг иккинчи бобининг давомини тақдим этамиз.
Давоми. Боши қуйидаги ҳаволада:
“Келишилган ўйинлар қироли”. II боб
1989 йилда озодликка чиққанидан сўнг Пал худди қамоқхонада қилгани каби Малайзия кубогида ҳам келишилган ўйинлар ташкил қилишга қарор қилди.
Малайзия жамоаларида ҳиндлар етарли эди. Пал жамоанинг келишиш учун ёрдам берадиган бир-иккита футболчилари билан танишиб олади ва шундан сўнг ҳаммаси бошланади. У секин-секин ўзининг “жамоа”сини туза бошлайди. 1992 йилга бориб у Малайзиянинг 14 та жамоасидан 10 тасини назорат қилади.
Келишилган ўйинларга аралашувчи хитойликлар 200-300 минг сингапур доллари тиккан бўлса, Пал 1 – 1,5 миллион атрофида тикарди. Пал ҳакам ва бошқа расмий шахсларни ҳам сотиб оларди.
У пайтларда биз Хитойда иш қилмасдик. Бу бизнесни тўлиғича хитойликларнинг ўзлари назорат қиларди. Сингапурда 3 миллионгача “ставка” қабул қиладиган одамлар етарликча топиларди. Индонезия, Вьетнам, Малайзия, Сингапур ва Таиланддаги 20 га яқин хитойликлар Палга “ставка” қўйишарди.
“Селангор” “Жохор” билан ўйнайди, — деб эълон қилди Пал. Осиёлик букмекерлар янгиликларни ассоциациядаги ҳодимлардан олишарди. Пал бунинг учун ҳам уларга пул тўларди. Кейин ставка қўйиш мумкин. Ундан сўнг эса керакли одамларга қандай ҳисоб кераклигини тушунтириб беради. Пал бир неча маротаба бундай трюкни ишлатган. Атрофдагилар эса ҳеч нарсани тушунишмасди.
Пал миллионлаб пул топарди. Лекин бечораларга ўхшаб кўринарди. У “Мерседес – 320”да юрарди. У қишлоқдаги камбағал оилалардан бирида туғилганди. У инглизчани бузиб-бузиб гапирар, сигаретни кетини-кетига улаб чекарди. Одамлар уни Доктор Пал деб аташарди. Мен эса Доктор Пал ҳақида эшитганимда ҳаттоки алифбони ҳам билмайдиган бир аҳмоқ кўз олдимга келарди.
У менинг ҳаваскор футболда келишилган ўйинлар ташкил қилишимни биларди. Масалан, меҳмонхоналар чемпионатида. “Интеконтинентал” – “Хайят” ўйинида мен таниш меҳмонхона вакилларига мўмайгина пул эвазига ўйинда ютқазиб беришларини таклиф қилдим. Улар рози бўлишди.
Нопрофессионал жамоаларда мен баъзида тўғридан-тўғри мураббийга мурожаат қилиб, таркибга дўстларимни ҳам қўшишни сўрардим. Мен унга икки ёки уч футболчини таклиф қилардим. У йигитларни кўриб, бунга рози бўларди. “Сен сўнгги ҳимоячи, сен эса ўнг қанотда ўйнайсан”, - дея уларга кўрсатма ҳам берарди. Биз шунчаки ютқазиб беришимиз лозим эди. Менинг одамларим ўйнаётган жамоа ҳисобни очди. 60-дақиқада эса рақиблар жавоб тўпини киритишди. Ярим соат вақт қолганда мен керакли натижага эришишимизга шубҳа қилмаётгандим. Лекин вақт якунланаяпти ҳамки, ҳисоб ўша-ўшалигича қолди.
Мен бор овозим билан бақирдим: “Аҳмоқ, қўлинг билан ўйна!”. Биз улгура олмадик. Ўйин 1:1 ҳисобида якунланди. Анча пул йўқотдик. Ўйиндан сўнг ўз футболчимга ташландим. У жим турарди. Мен мағлубиятдан сўнг ақлдан озадиганлардан эмасман. Дарҳол ўзимга келиб, ўйлай бошладим. Букмекерга пулни эртасига тўлашимни айтдим. Келишилган ўйин осон эмас. Ҳар бир мағлубият ўзига хос дарс.
Энди мени футболчиларим ғалаба қозонишларини истардим. Бу орада чехиялик Михал билан танишдим. 29 ёшли бу футболчи бир ўзи олти-еттитасини алдаб ўтиб кетарди. У Европада Праганинг “Славия” жамоасида тўп тепган. Кейин Малайзияга борган, кейин Сингапурга.
Мухлислар ўша пайти чет эллик футболчиларни ёқтирмасди. Улар ҳақида: “Манавиларни қаранг, ҳойнаҳой биттасини олсанг, иккинчисини текинга беришса керак” дея уларни мазах қилишарди. Михал эса бошқача эди: бўйи унча баланд эмас, тез ва техник томонлама кучли. Биз у билан “ТОП-10” номли тунги клубда учрашганмиз. У пайт клуб шаҳарда машҳур эди. У ерда барча легионер футболчилар йиғиларди.
Бошқа мамлакатдан келган футболчилар маҳаллий футболчиларга қараганда кўпроқ пул топарди. Уларнинг ойлик маоши 10-15 минг долларни ташкил қиларди. У билан гаплашдим.
- Ғалаба учун пул тўламоқчиман сенга.
- Сенга қанақа ҳисоб бўлиши керак?
Кейинги ўйинда Михалнинг жамоаси “Жалан Бесар”да ўйин ўтказди. Мен ундан сўрадим:
- Учта тўп фарқи билан ғалаба қозона оласизларми?
- Ваъда бермайман. Лекин қўлимдан келганини қиламан. Менинг улушим қанча бўлади?
- 5 минг доллар.
У Сингапурнинг энг яхши жамоаларидан бирида тўп сурарди. Лекин бу осон пул топиш дегани эмасди. Хитойлик букмекерлар келишиб олиб, менга қарши 2,5 фора билан “ставка” қўядиган бўлишди. Мен унгача Михал билан келишиб, 40 минг тикиб қўйгандим. Биринчи таймда Михал дубл қайд этди. Ҳисоб – 2:0. Иккинчи бўлимда у майдонга тушмади. У жароҳат олди деб ўйлагандим. Аслида эса мураббий уни кейинги ўйинларга сақлаб қолишга қарор қилганди. Ўйин 2:0 ҳисобида якунланди. Мен ютқазиб қўйдим.
Кечки пайт Михал билан “Топ-10”да учрашдим:
- Узр, мураббий жароҳат олишимдан хавотир олди. Кейинги сафар сенга нечта гол керак?
- Яна учта. Шунча ура олишинга ишончинг комилми?
- Рақиб қийин. Нимага сенга учта гол керак? Битта етмайдими?
- Яхши Михал. Аввалига биз рақибнинг кучини билиб олишимиз лозим. Биринчи бўлимда гол урма. Танаффусда эса мен трибунадан туриб қанча гол кераклигини бақираман. Масалан: “Олға, яна иккита гол уринглар”, дейман.
Михал рози бўлди. Мен Михалнинг жамоасига битта гол фарқи билан ғалаба қозониши учун тикмоқчи эдим. Лекин, Пал ҳам шу ишни амалга ошираётган эди. Шу сабабли мен 1,5 гол фарқи билан тикишга мажбур бўлдим. Биринчи бўлимда гол уришмади. Мен бақира бошладим: “Олғааа, биз учта гол уришимиз лозим!”. У эса менга бақрайиб: “Нима? Учта гол?”
(Михал Вана, ҳозир)
Ўйин 2:0 ҳисобида якунланди. Михал ўзи гол урди ва иккинчи голни урилишида ҳам фаол иштирок этди. Кечки пайт биз яна урашдик.
- Бу нимаси? 45 дақиқа ичида 3 та гол. Мени супермен деб ўйлаяпсанми?
- Йўқ-йўқ. Ҳаммаси жойида. Иккита гол етарди.
Футболчилар стратегияни ўзгартиришни унчалик ҳам хушламайдилар. Менга эса таваккал қилиш ёқарди. Кейинги ўйин олдидан мен Михалдан “Журонг”ни 4 та гол фарқи билан юта олишлари мумкинлиги ҳақида сўрадим.
- Муаммо йўқ. Мен ҳам “ставка” қўя оламанми?
Футболчининг ўзи ҳам тотализатор ўйнамоқчи эканлиги ҳақида биринчи марта эшитишим.
- Албатта. Қанча?
- 5 минг.
- Пул ёнингдами? Қара, агар ютқазиб қўйсанг тўлашингга тўғри келади.
- Ёнимда йўқ. Почтада учрашамиз.
Почтадан тўғри стадионнинг букмекерлар бурчагига йўл олдим. “Фора 3!”, - дея эълон қилишди.
- Мен 3,5 бераман.
Барча мен томонга ўгирилди:
- Қанча тикасан?
- 30 минг.
- Келишдик.
Михалнинг жамоаси 7:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Унинг ўзи эса 4 та гол киритди. Актёр спектаклда қойилмақом қилиб роль ўйнади.
Пал Михални ўзига оғдириб олишга ҳаракатни бошлади. У бу ишни Брайан номли одами орқали амалга оширмоқчи бўлди. Брайан ҳам худди мен каби ҳинд тамили эди. У бир вақтлар футбол ўйнаб терма жамоа либосини кийишга ҳам улгурганди. У терма жамоада иккинчи дарвозабон сифатида ўйнаган. Гонконг клубларидан бири унга ҳаттоки шартнома ҳам таклиф қилган. Ҳарбий хизмат вақтида регби ўйнай туриб тиззасидан жароҳат олган Брайан фаолиятини эрта якунлашга мажбур бўлади. Шундан сўнг футболчилар билан таниш бўлгани сабабли Палга ишлай бошлайди. Аста-секин оёққа туриб олган Брайан кимлигини унутиб қўяди, ўзини юқори тута бошлайди, қўриқчилар билан юра бошлайди. Лекин биз уни ўзимизга дўст деб ҳисоблардик. Тамил халқ мақолида айтилишича: “Чумчуқ қанча баланд учмасин, бургут бўла олмайди”.
Мен дўстларимга Михал билан ишлашимни айтгандим. Брайан ҳам буни билган ва менга индамасдан Михалга чиққан:
- Нима қиласан бунақа майдалашиб? Мен билан ишла. Сенга катта-катта балиқларни тутиб бераман.
Пал Михални мендан олиб қўйиб, ўз даврасига киришга имконият яратиб берди. У мени чақириб сўради:
- Ўйинчилардан кимларни биласан?
- Дарвозабон ва ҳакам.
Мен Михални айтмадим. Чунки у бошқа томонга ўтиб кетганини билардим. Лекин хорватиялик дарвозабон Сандро қолган эди. У елкасигача сочини ўстирган, пулсиз ўтирарди.
- Босс, бу йигитга сочини олдириши учун пул керак, дедим.
- Аҳмоқ, сен менга сартарошга пул тўлай олмайдиган, лекин, ўзини футболчи ҳисоблайдиган одамни етаклаб келдингми?
Пал Сандрога 5 минг доллар бериб, уни Малайзия жамоасига жойлаб қўйишга ҳаракат қилди. Якунда эса у Сингапурнинг “Вудландс” жамоаси сафида пайдо бўлди. Шундан сўнг Сандро ҳам менга ўхшаб Пал оиласининг аъзосига айланди.
Мен Пални Осиёнинг кучли рефериларидан бири Тиру билан таништириб қўймоқчи эдим. Лекин, унгача Брайан уни ҳам худди Михал каби ўзига оғдиришга улгурган экан. У пайтда ҳамма Пал билан ишлашни истарди.
1993 йилларда Брайан уйига Пал, унинг йигитлари, мени ва биз билан бирга ишлайдиган футболчиларни таклиф қиларди. Биз улар билан покер ўйнаб, янада яхшироқ танишиб олардик. Кейин эса ҳар куни Палнинг офисида ўйнай бошладик. Брайан ҳаммадан яхши ўйнарди. Пал ва Брайан ҳамма пулни ютиб олмагунча ҳеч кимни қўйиб юбормасди. Мен эса худди пул санаётган одамдек пулларни ичимга тиқиб олардим. Пал билан ўйиндан сўнг унинг олдидан фақатгина шу услуб билан пул олиб чиқиб кетиш мумкин эди.
Пал мени ўзига ёрдамчи қилишни истарди.
- Паспортингни ол, Малайзияга борамиз.
Мен уйга бориб Брайанга қўнғироқ қилдим:
- Сен ҳам босс билан Малайзияга кетяпсанми? Унда мени ҳам йўлда ўзинг билан ол.
Брайан рози бўлди. Лекин 5 дақиқадан сўнг Пал қўнғироқ қилди:
- Уилсон, бугунчалик сен бормайсан. Кейинги сафар борасан.
Брайанга қўнғироқ менинг хатом эди. Ўйлаб қарасам, Брайан мени боссдан узоқлаштиришга ҳаракат қилаётган экан. У мени кўтарилиб кетишимдан хавотир оларди.
Пал хизматларимдан воз кечди. Мен эса унинг орқасидан итга ўхшаб эргашиб юришни истамадим. 1994 йилда Пал Михални маҳаллий лигадан Малайзия кубогида иштирок этадиган “Сингапур шерлари” жамоасига ўтказишга муваффақ бўлди. У бунинг учун яхшигина пул ҳам тўлади. Бир сафар мен Михалга қўнғироқ қилдим. Бундан хабар топган Пал:
- Михални нима қиласан?
- Шунчаки, у билан гаплашмоқчи эди.
- Йўқол, унга бошқа қўнғироқ қилма.
Малайзия Кубогида сотилмайдиган футболчилар қолганди. Бири дини сабабли бу ишни қилмаса, бошқаси тарбияси ва қатъий принциплар сабабли сотилмасди. Малайзиянинг “Паханг” жамоасида тўп тепадиган австралиялик Алан Дэвидсонни эслайман. У кубокнинг энг яхши ҳимоячиси эди ва Палнинг гапига қулоқ солмаган. У Малайзия Кубоги соҳиби “Сингапур шерлари” ютишини истади. Финалда улар Дэвидсоннинг жамоасига қарши майдонга тушишди. Пал “Паханг”дан кўп футболчиларни сотиб олади. Ҳакамга эса Дэвидсонни майдондан четлатиши учун пул тўлайди...
Девидсон
“Паханг” 81 минг томошабин ва миллионлар телетомошабинлар қаршисида австралиялик футболчисиз 0:4 ҳисобида мағлуб бўлади. Бунинг ҳаққоний бўлганига барча ишонарди. “Сингапур” футболчиси Аббос Саад хет-трик қайди этади. Бунинг учун яхшигина пул ҳам олган.
Ҳурсандчилик узоққа чўзилмади. Ҳибсга олишлар бошланди. Кўпгина сингапурлик ва малайзиялик футболчилар панжара ортига равона бўлдилар. Хитой газеталаридан бири ўйин бошланишига бир кун қолганида финал натижасини олдиндан чоп этган (ҳаттоки ким қизил карточка олишигача). Ҳукумат коррупционерларни қаттиқ жазолади. Қамоққа олинганлар орасида Михал ҳам бор эди.
У 17 соат давомида полиция хонасида ўтириб бирор сўз ҳам айтмаган. Палнинг ёрдами билан уни ярим миллион сингапур доллари эвазига озод қилишган...
Аббос Саад
Аббос Сааднинг эса омади юришмади. ФИФА уни дисквалификация қилди. Малайзия ва Сингапур ассоциациялари бир-бирларини айблай бошлади. Молиявий келишмовчилик бошланди. Сингапур Малайзия Кубогидан чиқиб кетди.
(Давоми бор...)
Азиз Тўхтамуродов таржимаси

Фикрлар