Latest news

16:17"Манчестер Юнайтед" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  5 15:56"Олимпик" Пролига иштирокчилари орасида йўқ, футболчи ва ходимлар 2025 йилнинг май ойидан бери маош олишмаган  1 15:49Ўртоқлик ўйини. “Бухоро” Россия жамоаси билан дуранг ўйнади  0 15:15"Тоттенхэм" Галлахердан ҳафсаласи пир бўлди  2 14:10САфарда "Бунёдкор" меҳмони. Зейтуллаев нималар деди?  0 13:38"Реал" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини нишонга олди  8 13:01Ўртоқлик ўйини. “Қўқон-1912” Грузия жамоасини мағлуб этди  4 12:15Тонали "Реал"га ўз хизматларини таклиф қилди. Мадридликларнинг жавоби маълум  4 11:48САфарда. ОКМК қандай тайёрланмоқда? Миржалол Қосимов ва Жавоҳир Илёсов билан интервью  0 11:20“Фламенго” "Ливерпуль” собиқ форвардини сотиб олмоқчи  0 10:55Расман: "Динамо" ПСЖ тарбияланувчиси билан шартнома имзолади  15 10:48Андрей Шипилов: "Натижа биз учун яхши кўриниш олди, муҳим жиҳат нолга ўйнадик"  3 10:15"Олимпик-MobiUz" февраль ойида Марказий Осиё жамоаларига қарши назорат учрашуви ўтказади  1 09:52"Атлетико" Симеонега ўринбосар қидиришга киришди. Мураббий мавсум якунида жамоани тарк этиши мумкин  5 09:25Илҳом Мўминжонов: "Бубаня билан келишувга эришилди. Олдимизда Суперлигага чиқиш вазифаси турибди"  2

ЖЧ-2014 стадионлари. “Миллий стадион” (Бразилиа) News

ЖЧ-2014 стадионлари. “Миллий стадион” (Бразилиа)

2014 йилги Жаҳон чемпионатини қабул қилувчи стадионлар билан таништиришни давом эттирамиз.
Бунга қадар Сан Паулу шаҳридаги “Арена де Коринтианс”, Натал шаҳрида барпо этилган “Арена дас Дунас” ҳамда Форталезадаги “Эстадио Кастелан” ва Манаусдаги "Арена Амазония" стадионлари ҳақида маълумот бергандик.

Бугун Бразилия пойтахти Бразилиа шаҳрида қад ростлаган "Манэ Гарринча номидаги Бразилия миллий стадиони" ҳақида маълумот берамиз

Миллий стадион – фақат футбол учун аталган арена, у федерал округига тегишли. Стадион 1974 йилнинг 10 март санасида очилган. Пойтахт клубларидан бири "CEUB" "Коринтианс"ни қабул қилган. Меҳмонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган.



Ушбу стадион Жаҳон чемпионати ўйинларини қабул қилиш маълум бўлгач, 2010 йил эски стадионни бузиб ташлашди. Янги стадионга янги ном берилган: энди "Манэ Гарринча" стадиони Манэ Гарринча номидаги Бразилия миллий стадионига айланди. Унинг сиғими 53дан 71 мингача катталаштирилди. Бу стадион 2013 йил Конфедерациялар кубоги мусобақасининг очилиш учрашувини қабул қилган.

Бу стадионда Рио-де-Жанейро мезбонлик қиладиган Олимпиаданинг бир нечта ўйинлари бўлиб ўтади.
 


Тўлиқ номи: "Estádio Nacional de Brasília Mané Garrincha"
Стадион қурилган: 1974 йил 10 март
Стадион қайта таъмирланган: 2013 йил 15 июнь
Стадион эгаси: TERRACAP
Стадион сиғими: 68,009
Майдон узунлиги: 105х68
Стадион расмий сайти: estadionacionaldebrasilia.com.br/portal



Қизилқарли фактлар
1982 йилнинг 25 декабрь куни ушбу стадионда афсонавий Гарринча ўзининг охирги учрашувини ўтказганди. Манэ маҳаллий Планалтина жамоаси сафида 20 дақиқа ҳаракат қилди. Бир ой ўтгач Гарринча вафот этганди, 1983 йилда эса стадионга унинг номи берилган.

Стадион мамлакат пойтахтида жойлашганига қарамай Бразилиада ҳеч қандай катта клуб йўқ.



Ушбу стадионга рекорд миқдордаги томошабин 1998 йил Б серия финали вақтида келган - 51200. "Гама" "Лондрина"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этиб юқори дивизионга йўл олганди.

Реконструкциясидан сўнг стадионда катта концертлар ташкил қилиш имкони яратилди. Биринчи катта концертни 2013 йил 17 сентябрь куни таниқлик Бейонс тақдим этганди.



Бу стадиондаги барча ўйинлар:
15 июнь

Швейцария – Эквадор

19 июнь
Колумбия - Кот Д'Ивуар

23 июнь
Камерун - Бразилия

26 июнь
Португалия - Гана

30 июнь
1/8 финал (E1 - F2)

5 июль
1/4 финал

12 июль
Учинчи ўрин учун ўйин



Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика