Latest news

12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  0 11:47"У осонликча топ-5 чемпионатларига бора оларди". "Пахтакор" ўринбосарлар жамоасининг собиқ мураббийи у билан ишлаган энг истеъдодли футболчи ҳақида  1 11:20Ўзбекистон кубоги финаллари тарихи. Қайси ўйинларда кимлар майдонга тушган?  3 11:00"Барселона" Ямалга тақиқ қўйди  9 10:39Мурод Исмоилов: “Кубок финалида ҳамма нарса бўлиши мумкин”  0 10:18Александр Мерзляков: "2010 йилги "Бунёдкор"га қарши кубок финалини эсимдан чиқара олмайман, бугун нима бўлишини якунда биламиз"  2 09:55Винисиус "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди  5 09:24Ўзбекистон Кубогини кетма-кет 2 марта ютган мураббийлар. Хомяков бугун улар сафига кирадими?  3 09:02Роналду кечаги мағлубиятдан сўнг қисқача фикр билдирди  7 08:37Тарихдан бунақаси бўлмаган! Абдуқодир Ҳусанов биринчи ўринга кўтарилиб олди  8 08:11Ямалнинг нима сабабдан "Эл Класико"да ўйини чиқмагани маълум қилинди  19 08:04Деярли бир тайм бир киши кам бўлиб қолган "Ал Иттиҳод" меҳмонда "Ал Насср"ни мағлуб этиб, кейинг босқичга йўл олди  9 07:58А Серия. "Милан"да дуранг, "Наполи"да эса ғалаба  1 07:46Ўзбекистон кубоги. Бугун ФИНАЛ  15 00:43Футзал бўйича Осиё ёшлар ўйинлари: Ўзбекистон ярим финалда Эрондан 14 та тўп қабул қилиб олди  8

"Пахтакор" академияси энг яхши мактаблар юзталигига кирди News

"Пахтакор" академияси энг яхши мактаблар юзталигига кирди

Футболнинг пойдевори, илдизи академия ва футбол мактаблари ҳисобланади.

 У мустаҳкам бўлсагина яхши мева бера олади, юксак чўққиларга чиқа олади. Биладики у ҳеч нарсадан қўрқмайди, чунки "фундамент" мустаҳкам. 

Миллий терма жамоадан тортиб қолган ёш тоифаларига футболчи етказиб беришда азалдан "Пахтакор" "база" вазифасини ўтаб келгани сир эмас. Миржалол Қосимовдан тортиб Азамат Абдураимовларгача, Бугалони айтамизми ёки Ширшов тарих зарварақлари бунга гувоҳ. 

Аввалги мақолаларда айтганимиздек "Пахтакор"нинг сўнгги йилларда тўғри йўлга тушиб ўз мактабига катта эътибор қаратаётгани ўз самарасини кўрсатмасдан қолмаяпти. Дарҳақиқат, клуб трансфер сиёсатида ҳам, футболчи етказиб беришда ҳам етакчиликни яна қўлга олмоқда. Биргина Улуғбек Ҳошимовни сотиш ва ортга қайтариш орқали клуб икки карра маблағ ишлади. Муҳаммадали Ўринбоевни Европа клубига трансфер қилди, бир пайтлар ЦСКАга йўл олган Аббос Файзуллаевдан улуш олди, Азмиддинов ва Маҳамаджоновлар ҳам текинга кетмади. 

Энди мавзуга келсак, "Пахтакор"дан бу йилнинг (охирги йиғиндаги рўйхат асосида) ўзида барча терма жамоаларга жами 35 нафар футболчи жалб қилинди. Бу ўз-ўзидан бўлаётгани йўқ албатта. Хожиакбар Алижонов, Игорь Сергеев, Хожимат Эркинов, Жамшид Искандеров, Остон Ўруновлар шулар жумласидандир. 

Гарчанд ҳали очилмаган бўлсада, Қибрайда "AKFA Xolding" томонидан 96 кишилик янги бино қурилди. Инфратузилма йилдан-йилга яхши томонга ўзгармоқда. Кучли инфратузилма янада янги номларни юзага чиқаришида муҳим омил бўлиб хизмат қилиши аниқ.

Халқаро спорт тадқиқотлари маркази яъни CIES экспертлари эса буни ўрганиб борган ҳолда "Пахтакор"ни Жаҳоннинг энг яхши юзта академиялари қаторига киритди. Клуб расмий учрашувларда қатнашган жами 57 нафар футболчини тайёрлаб берган. "Шерлар" 49 та лигадан олинган 100 та академия ичида 90-ўринни банд қилган. Рўйхат карвонбошиси Португалиянинг "Бенфика" клуби ҳисобланади. Кейинги ўринларни "Барселона" ва "Ривер Плейт" академиялари эгаллаган. 

Умид қиламизки, кейинги йилларда бу рўйхатдан яна бир нечта ўзбек клублари жой олади. Ўзбекистонда биргина "Пахтакор" эмас, "Бунёдкор", "Насаф" клубларининг футбол мактаблари ҳам борлигини, улар ҳам миллий терма жамоа йўлида яхши ижрочиларни етиштириб бераётганини қайд этиб ўтишимиз жоиз. "Пахтакор" эса бу йўлда яна дадил қадамлар билан олдинга интилишда давом этади ва ўз ўрнини мустаҳкамлашига ишонамиз.

Rating: +9   

Comments

+4   
23 oct 15:37:21
BXZ BXZ
Пахтакор у́збек футболига энг ку́п махоротли футболчилар етиштириб беради ман хохлардим Жахон футболига хам яхши махоротли футболчилар етиштириб берсин ва бу борада янада юксалишга эришсин .
+3   
23 oct 15:58:32
nerazzuri
Пахтакор академияси энг зури нега ? Чунки Болалар мураббийларига катта ойлик тулайди ва Профессионалик жуда юкори.
+1   
23 oct 19:05:14
Davron Jenjayev
albatta bunga loyiq chunki juda kuplab uyinchilar paxtakor akademiasidan chiqqan super ligadagi
+1   
23 oct 18:29:35
JUVE & LIV
Пахтакор футбол мактаби аввалдан кучли бўлган !!!
   
23 oct 18:45:25
Mirshohid
Eng rasvosi bizniki boʻlsa kerak. Yani Navbahorniki. Umuman nol, Namanganlik bolalarni koʻpi Paxtakor, Mash’al, Nasaf, Bunyodkorda. Nima uchunligini kattakonlar qiziqib ham koʻrmagan
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика