Latest news

01:00"Манчестер Юнайтед" - "Ньюкасл"  0 00:50Ниҳоят! Рэшфорд 5та ўйиндан сўнг МЮ қайдномасига киритилди  1 23:52Аббос Файзуллаев ва ЦСКАнинг бошқа футболчилари 158 нафар болакайларга қарши майдонга тушишди  0 23:43"Барселона" ваъдасининг устидан чиқа олмади  3 22:53U20 Осиё Кубогининг энг яхши дарвозабони "Пахтакор" билан хайрлашди  2 22:28Риан Исламов "Навбаҳор"га ўтди  4 22:02Испан клуби МЮ билан Антони борасида музокаралар ўтказмоқда  2 21:09"Пахтакор" ўз стадиони тайёр бўлгунча ўйинларни қайси аренада қабул қилади?  6 20:44Ҳоланд, Винисиус, Ямаль — дунёнинг энг қиммат футболчилари  18 20:20Слотт "Ливерпуль" ҳимоячиси жароҳат олганини маълум қилди  3 19:58Магуайр Аморим билан тен Ҳагни солиштирди  6 19:35"Қуёш чиқади. Биз қайтамиз" — Гвардиола  1 19:13"Манчестер Сити" нигериялик қанот ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:49Расман: Олег Зотеев – "Андижон" аъзоси!  5 18:28МЮ ҳимоячиси "Наполи"га йўл олиши мумкин  2

39 ёшида ҳам А Серия тўпурари бўлиб турган Златан ҳақида News

39 ёшида ҳам А Серия тўпурари бўлиб турган Златан ҳақида

Ибрагимович учун чиндан вақтнинг аҳамияти йўқ, шекилли.

"Милан" А Сериянинг 5-тури доирасида "Рома" билан учрашди ва баҳсни голларга бой беллашув билан (3:3) якунлаб берди. Тўқнашувнинг асосий қахрамонларидан бири "россонери" етакчиси дубль қайд этган Златан Ибрагимович бўлди.

Бу голлар 39 ёшли футболчи Италия чемпионати тўпурарлар пойгасида етакчи бўлиб олишини таъминлади ва Ибра ҳамон катта ўйинлар тақдирини бир ўзи ҳал қила олиши мумкинлигини кўрсатиб берди (аввалроқ "Интер" билан дербида дубль қайд этганди).

Умумий ҳисобда "Милан"га қайтганидан кейин 24 ўйинда майдонга тушган Златан 18та гол урди ва 5та голли узатмани амалга оширди – ўртача деярли ҳар ўйин биттадан самарали ҳаракат. Қайтарамиз, у 39 ёшда!

Аммо Златан қанчалик зўр голеадор бўлмасин, жамоавий ҳаракатларни инобатга оладиган бўлсак, у "Милан"га фойдадан кўра кўпроқ зарар келтирмоқда. Бу ерда прессингда фаоллик кўрсатмаслик ва  позицион ҳимояда иштирок этмаслик ҳамда ўйиннинг кичик деталларини қайд этиш мумкин. 

Ибрагимовичнинг майдонда бўлиши – бу голлар ва самарали узатмалар дегани, бу билан тажрибали футболчи асосан ёши сабаб бўлаётган камчиликларини ёпиб кетади. Шу ўринда қайд этиш лозим, "Милан" қийин вазиятда қолиб, голлар жуда зарур бўлса, Златан тўпни олиб қўйиш учун, ҳужумни бошлаб бериш учун таянч зонасигача қайтмоқда, рақиб посбони ҳам тақиб қилади, орқароқда жамоа ўйинини, ҳужумларини бошқаришга интилади. Бу ишни қанчалик омадли бажара олиши бошқа масала.

Бироқ буларнинг барчаси – бошқа бир мақола учун мавзу. Бу сафар биз Златан ҳозирги "Милан" учун қайси жиҳатлари билан фойда келтираётгани ҳақида гаплашмоқчи эдик.

1. Златан – ҳаводаги курашларда тенгсиз. Айни паллада Ибрагимович А Серияда тўп учун ҳаводаги курашларда энг кўп ғолиб чиққан – швециялик ҳар ўйинда ўртача 5,3 марта ҳаводаги курашларда устун келмоқда (эътиборли жиҳати бу борада "Милан"да иккинчи ўрин ҳимоячи Романьолига тегишли - ўртача 3,5 марата, учинчи Кьер – 2,4). Фоизларда ҳисоблайдиган бўлсак – Ибранинг барча уринишларининг 69,6%, бу ҳам Италия чемпионатидаги энг яхши кўрсаткич.

Бу устунлик "Милан"га топ жамоаларга қарши ўйинларда ҳимоядан чиқишда узун паслардан фойдаланиш имконини беради, Златан курашни ютади ва шериклари уни қанотлардан қўллаш учун етиб олади. Натижада, қарши ҳужум бошланади.

2. Иккинчи аспект биринчиси туфайли келиб чиқади – бу Златаннинг стандартлар вақтида фойдали ҳаракат қилиши. Қайд этиш лозим, Ибрагимович рақиб бурчак тўпи тепаётганда орқага қайтади ва яқин устун ёнидан ўрин эгаллайди. 

Охирги турда "Рома"га қарши ўйинда айнан Златаннинг хатоси римликларнинг учинчи голига сабаб бўлди. У негадир оддий ўйнаб, боши билан тўпни узоқлаштириш ўрнига, акробатик усулда ҳаракат қилишга уриниб кўрди ва тўп Кумбуллага тегди. Айнан шу вазиятни инобатга олмасак, Ибрагимович ўз зонасига йўналтирилган тўплар учун курашда 100% ижобий натижа кўрсата олди.

3. Златан жамоа учун психологик жиҳатдан ҳам жуда муҳим. Биринчидан, у бир ўзи (шу ўринда қайд этиш лозим "Милан" топ-5 чемпионатларда энг ёш таркибга эга), мухлислар ва ОАВ эътиборини ўзига қаратиб қатор ёш футболчиларни босимдан озод қилмоқда, ёшлар эса бемалол ўз устида ишлаб, ўсишга эришмоқда.

Шунингдек, Ибрагимович "Милан"нинг қатор ёш футболчилари учун устоз вазифасини бажариб бермоқда. У нафақат майдондаги ҳаракатлар, балки ишга муносабат ва ғолиблик менталитетини сингдиришда салмоқли фойда келтирмоқда.

4. Ибрагимович қолганларни 110% куч билан ҳаракат қилишга ундайди. У билан бирга ҳаттоки умид йўқ деган футболчилар ҳам кучлироқ ўйнай бошлайди. "Милан"нинг ҳозирги таркибидан – Хакан Чалханоглу ва Франк Кессье бунга мисол бўла олади. Златан қайтгунга қадар ушбу ўйинчиларни таркибнинг энг кучсиз вакиллари деб ҳисоблашар ва кимга бўлса ҳам қутулиш ниятида юришган эди. Энди бўлса, бу икки футболчи Пиоли учун асосий таркибнинг муҳим аъзолари.

Сиз бу Стефанонинг меҳнати самараси ёки тактиканинг ўзгариши дейишингиз мумкин. Бундай фикрдагилар "Милан"да яқин ўтмишда Златан билан бирга ёрқин ўйин кўрсатган хавбек Антонио Ночеринони (2011/12 йилги мавсум 11та гол урган) ва ҳужумчи ПСЖга йўл олгач, яна ўртамиёна футболчига айланиб қолганини эслаш кифоя. 

Ночеринонинг ўзи Златан ҳақида: "Биринчи навбатда у билан бирга майдонда ҳаракат қилаётганингизда кучингизга юқорироқ баҳо бера бошлайсиз. Агар сиз 100% куч билан ўйнаётган бўлсангиз, унда сиз 300% куч билан ўйнашингиз талаб қилинади. Агар сиз унинг талабларига мослаша олмасангиз, унинг жахли чиқа бошлайди. Агар сиз эътиборни йўқотсангиз ёки бўшашсангиз Златан буни эътиборсиз қолдирмайди. Кучсизлар ҳам Златан бирга бўлса, кучайиб кетади".

Шунга ўхшаш фикрлар собиқ миланчи Антонио Кассанодан ҳам чиққан: "Машғулотларда Златан ҳар бир футболчини кўпроқ ишлашга ундайди. Агар у кимдир бор кучи билан ҳаракат қилмаётганини сезса, дарҳол овозини баландлатади. Хазиллашмаяпман, сиз бундан қўрқишингиз зарур".

Бир эътибор беринг-а, "Милан" деярли ўша ресурслар билан Златан қайтгунга қадар "Аталанта"га (0:5) ютқизаётганди ва турнир жадвалининг юқори қисмидагиларни мағлуб этишда жиддий муаммоларга дуч келарди, қахрамонимизнинг "камбэкидан" кейин эса топ-7 вакиллари билан тўқнашувларда фақат бир марта "Интер"га ютқазди (2:4), кейинроқ ҳамшаҳарларидан ҳам ўч олинди ва 22 ўйиндан буён мағлуб бўлмаяпти. Тасодифми?

5. Златан ҳамон катта ўйинлар тақдирини индивидуал маҳорат эвазига ҳал қила олади. Охирги вақтларда "Милан"нинг ёшроқ футболчилари аутсайдер ва ўртамиёна рақибларни Ибрагимовичсиз ҳам мағлуб эта олишларини исботлашди. Аммо кучлироқ рақиблар мисол учун Антонио Контенинг "Интери" ёки ЕЧЛ йўлланмаси учун рақобатчи "Рома"га қарши Ибрасиз қийин бўлиши аниқ эди (ҳар икки ўйинда швециялик дубль қайд этди).

Ҳа, тунда бўлиб ўтган учрашувда Ибра гол урмади (Браим Диасга голли узатма) ва пенальтини омадсиз амалга оширди (тўп устунга тегиб, майдонни тарк этди). Лекин шундай бўлса ҳам Златан – бу "Милан"нинг метин характери, у билан "Милан" ҳеч қачон "лузер" бўлмайди. Кўп югуриш ҳақида эса яхшиси Ибрага оғиз очманг...


Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +28   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика