Latest news

15:40Эмилиан Карас "Пахтакор"да Камолиддин Тожиевга ёрдам беради  3 14:50Мареска "Реал" бош мураббийлигига номзод  5 13:40Буюк Хитой деворини қўриқлаётган мусулмон сарбозлар  16 13:03"Атлетико" Ли Кан Инга қизиқиш билдирмоқда ва унинг трансфери устида иш бошлади. Хавбек ПСЖдан кетмоқчи  0 12:34Нани: "Роналдунинг 1000 та гол уриши осон. У бунинг учун керак бўлса энг кучсиз лигага кетади. Унга ҳужжатлаштирилган 1000 та гол керак - Пеле ва Ромарио каби урилган эмас”  31 12:00Бугунги ўйинлар: "Атлетико” уйда, “Ал Ҳилол”, “Барса” сафарда ва бошқалар  2 11:38Гласнер "Кристал Пэлас" боссларини танқид қилди: "Бизни ташлаб қўйишди. Захира ўриндиғида болалар ўтиришибди, сардорни эса ўйиндан бир кун олдин сотиб юборяпмиз. Жамоага нима дейишим керак? Ортиқ оғзимни очолмайман”  0 10:44Туркиянинг гранди ажойиб хайрияга қўл урди  1 10:15Гвардиола Гехининг транфери бўйича берилган саволга жавоб берди  0 09:46Sofascore. Шомуродов энг яхшилардан бири, Файзуллаев эса...  1 09:17Виталий Левченконинг янги жамоаси маълум  5 08:48Sofascore. Ҳусанов энг яхшилардан бири бўлди  12 08:20"Насаф" Сербия жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди  10 07:53Нури Шаҳин кечаги учрашувдан сўнг Шомуродов ҳақида фикр билдирди  9 07:24Равшан Ҳайдаров: "Ўйин бўйича ҳеч қандай уяладиган жойимиз йўқ"  41

Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди News

Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди

Суперлиганинг 22-туридан ўрин олган учрашув якунланди.

"Бухоро" – "Навбаҳор" 5:0

20.09.2025

Бош ҳакам: Найим Қосимов

Ёрдамчи ҳакамлар: Шоҳруҳ Мақсудов, Дилшод Жуманиёзов

Захира ҳаками: Дилшод Аҳмедов

Назоратчи: Зокир Қодиров

ВАР ҳаками: Достон Раҳмонов

АВАР ҳаками: Андрей Сопенко

Комиссар: Даврон Иброҳимов

Голлар: 1:0 – 3, Доминик Бегич, 2:0 – 4, Тома Табатадзе, 3:0 – 31, Доминик Бегич (Тома Табатадзе), 4:0 – 41, Тома Табатадзе (пенальти), 5:0 – 45+5, Доминик Бегич

"Бухоро": 21.Отабек Боймуродов, 2.Иззатилло Пўлатов (97.Шаҳбоз Жўрабеков, 64), 5.Сардор Қулматов (95.Нодирбек Аҳмаджонов, 46), 6.Равшан Хайруллаев (8.Анвар Жўраев, 77), 10.Азизбек Амонов (19.Билол Тўплиев, 64), 17.Жавоҳир Рўзиев, 22.Тома Табатадзе (33.Йосип Томашевич, 77), 27.Муҳаммад Йўлдошев, 88.Доминик Бегич, 93.Марко Колакович, 94.Фране Икич

Захира: 1.Ширинбой Абдуллаев, 9.Амирбек Саидов, 11.Иброҳим Нўъмонов, 14.Алишер Хайруллаев

"Навбаҳор": 16.Шукрон Йўлдошев, 5.Жулио Сезар (70.Аббос Ғуломов, 46), 9.Забиҳилло Ўринбоев, 11.Муҳаммадали Ғиёсов, 12.Саидазамат Мирсаидов, 13.Бенжамин Теиди, 14.Жамшид Болтабоев (8.Шоҳмалик Комилов, 46), 17.Руслан Жиянов, 19.Мирзоҳид Ғофуров (71.Наврўз Иминжонов, 46), 24.Достон Абдулхаев, 99.Игорь Габриэль

Захира: 41.Озодбек Маърупов, 7.Азим Аҳмедов, 15.Жавоҳир Абдужабборов, 29.Педро Аугусто, 36.Гельерме Гедеш, 55.Комил Тожиддинов

Огоҳлантиришлар: Жулио Сезар (20), Иззатилло Пўлатов (21), Мирзоҳид Ғофуров (43), Азизбек Амонов (51), Фране Икич (86), Муҳаммад Йўлдошев (87), Доминик Бегич (90+4)

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+3. Футболчилар ўртасида муросасизлик юзага келди. Бегич огоҳлантирилди.

90+1. Боймуродов меҳмонлар томонидан йўлланган кучли зарбани қайтарди.

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди.

87. Йўлдошевга қўполлик учун сариқ карточка кўрсатилди.

86. Икич огоҳлантирилди.

85. Комиловнинг жаримадан узатмаси ҳимоячилар томонидан бартараф этилди.

83. Жўрабековнинг жаримадан йўллаган зарбасини Йўлдошев қайтарди.

82. Комиловнинг жаримадан узатмаси кучли бўлмаган зарба билан якунланди. Боймуродов тўпни ушлаб олди.

79. Иккала жамоа дарвозабонларига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

77. "Бухоро" таркибида икки ўзгариш.

75. Рўзиевнинг олисдан йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

74. Тўплииевнинг зарбаси рақиб ҳимоячисига тегиб, майдонни тарк этди.

72. "Навбаҳор" ҳужумда фол содир этди.

69. Жияновнинг зарбаси "жонли девор"га тегиб, майдонни тарк этди.

68. "Навбаҳор" жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритди.

64. "Бухоро"да икки ўзгариш.

60. Амоновнинг жарима майдони яқинидан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

57. Жаримадан узатилган тўпни мезбон ҳимоячилар қайтарди.

56. Жияновга нисбатан қўполлик содир этилди.

53. Ўринбоевнинг зарбасига аниқлик етишмади.

51. Азизбек Амонов қўполлик учун огоҳлантирилди.

50. "Навбаҳор" дарвозабонига тиббий ёрдам кўрсатилди.

48. Комиловнинг жаримадан йўллаган зарбаси "жонли девор"дан нарига ўтмади.

46. Иккинчи бўлим бошланди. Тайм аввалида "Навбаҳор"да учта, "Бухоро"да битта ўзгариш амалга оширилди.

Тайм якунланди.

45+5. ГОЛ! Бегич "Бухоро"нинг бешинчи голини урди! Хет-трик!

45. Биринчи бўлимга 6 дақиқа қўшилди.

43. Мирзоҳид Ғофуров огоҳлантирилди.

41. ГОЛ! Тома Табатадзе пенальтидан ҳисобни ўта йирик кўринишга келтирди!

35. ВАР эҳтимолий пенальтини кўриб чиқмоқда. Жарима зарбаси амалга оширилаётган пайт тўп "Навбаҳор" футболчисининг қўлига теккан бўлиши мумкин. 

31. ГОЛ! Бегич ҳисобни йирик кўриниш олишини таъминлади!

26. Азиз Амонов бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади.

20. Пўлатов ва Сезар огоҳлантирилди.

14. Жиянов ўнг қанотдан олдинга борди, бироқ тўпни шерикларига етказа олмади.

9. "Бухоро" футболчилари яна бир хавфли ҳужум ташкил этишди. Дарвозабон Шукрон Йўлдошев ўз вақтида жойини тарк этиб, тўпни эгаллаб олди.

4. ГОЛ! Табатадзе ҳали ўзига келиб улгурмаган "Навбаҳор" дарвозасига яна гол урди.

3. ГОЛ! Бегич мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди!

1. Ўйин бошланди.

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика