Latest news

22:12Иван Бошкович: "Таблодаги ҳисоб ҳаммасини айтиб турибди"  0 21:57Андрей Шипилов: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмасдик"  1 21:44Александр Хомяков: "Чиройли ўйинларимиз ҳали олдинда"  3 21:35Суперлига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" 1:0   0 21:13Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" - "Коняспор" баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  9 20:56Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  81 20:42Суперлига. "Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни тор-мор этди  48 20:02"Ўйин куни" — "Нефтчи" клуби билан бирга   4 19:57Суперлига. "Бухоро" ўз майдонида "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  39 19:42"Ливерпуль" "Манчестер Юнайтед" билан "Аякс" истеъдоди учун курашади  0 19:08Шерзод Эсанов - 2026 йилги Суперлиганинг дастлабки голи муаллифи  0 18:58"Металлург" бразилиялик ҳужумчини олиб келди  1 17:36Европа Лигаси 1/8 финалига қуръа ташланди  6 16:54Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчиси "Металлург"га ўтди  1 16:12ЕЧЛ 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Реал" яна "Сити" билан ўйнайди  94

Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди News

Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди

"90minutuz" подкастининг навбатдаги сонида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов қатнашди.

Подкаст муаллифларидан бири Нодирхўжа Юлдашев миллий терма жамоа сардори Шомуродовдан ЦСКА ярим ҳимоячиси Аббос Файзуллаев "Истанбул Башакшеҳир" шорт-листидан ўрин олганини билдириб, ушбу трансфер амалга ошиш-ошмаслиги ҳақида сўради.

"Бу трансфер амалга ошса, жуда зўр бўларди. Аббос учун ҳам, ўзим учун ҳам. Термадошинг сен ўйнаётган жамоада бўлса, анча фойдали, чунки Европадан мисол қилиб олсак, Лотин Америкаси вакиллари доим бир-бирини қўллаб-қувватлайди ва бирга юради. Бунга ҳар доим ҳавасим келади. Биздан ҳам агар кимдир бўлганида, маза қилиб юрардим. 

"Рома"га Довбик келганида, у билан чиқишиб кетдим. Лекин ўзингни ватандошинг бўлса, барибир бошқача. Аббос ўтган тақдирда ўзига ҳам фойда бўлади. Россия чемпионатидан кўра Туркия чемпионати кучлироқ. Европа Конференциялар Лигасида ўйнайди. Бу ўзини текшириб олиш учун айни муддао", – деди Шомуродов.

"90minutuz" подкасти тўлиқ ҳолда:

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика