Latest news

11:44"Динамо" футболчилари "Бухоро"га қарши ўйин ҳақида қандай фикрлар билдиришди?  0 11:32"Реал" сотиб юборган футболчисини қайта харид қилиши мумкин  10 11:15"Бухоро" футболчилари "Динамо"га қарши ўйин ҳақида қандай фикрлар билдиришди?  0 11:05Sofascore. "Ал Файха" ғалаба қозонган баҳсда Шукуров қандай баҳо олди?  0 10:38“Реал Мадрид“ ПСЖнинг етакчиларидан бирини сотиб олмоқчи  14 10:10Финалда мағлуб бўлган Гвардиола ўйин ҳақида нималар деди?  10 09:41Захирадан майдонга тушганлар ўйин тақдирини ҳал қилган "Бухоро" - "Динамо" учрашувидан ФОТОГАЛEРEЯ  0 09:41Элдор Мойлиев: «Ғалабани мухлисларга бағишлаймиз»  3 08:44Максим Шацких «Андижон»даги дебют учрашувидан сўнг нималар деди?  18 08:13Пролига. Бугун 2-даврага старт берилади  1 07:40Суперлига. Бугун Тошкентда ажойиб ўйин бор  5 06:00Суперлига. Тошкентдаги чангли ўйинда дуранг қайд этилди. "Қўқон-1912" ўз майдонида, "Андижон" эса сафарда мағлубиятга учради  0 01:55Лига 1. Хвичанинг дубли ПСЖга "Осер" устидан ғалабани тақдим этди  2 01:14"Ливерпуль" янги битимни эълон қилди  4 00:47Баҳром Ҳайдаров: "Иккита мағлубиятдан сўнг фожиа ясаш нотўғри"  4

“Лочин” парвози: Кубокдаги сенсация ва Полвоновнинг қайтиши News

“Лочин” парвози: Кубокдаги сенсация ва Полвоновнинг қайтиши

Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи беллашувларида бу йил илк бор Олий таълим муассасалари жамоалари ҳам ўз омадини синаб кўрмоқда.

Қарши давлат университети шарафини ҳимоя қилаётган “Лочин” жамоаси мусобақада ўзгача ҳаракатлари ва шижоати билан алоҳида эътибор қозонди. Эътиборлиси шундаки, дебютант “Лочин” жамоаси илк иштирокидаёқ ҳақиқий сенсация ярата олди. Улар гуруҳ босқичида амалдаги кубок эгаси “Андижон”ни, сўнгра “Сурхон”ни мағлуб этиб, ишончли тарзда кейинги босқичга йўл олди. Жамоа таркибида асосий эътибор ёшларга берилган бўлса-да, сафда тажриба ва маҳоратни уйғунлаштиришга уриниш ҳам кўзга ташланади. Айниқса, бутсаларини яқиндагина михга илган Зафар Полвоновнинг майдонга қайтиши жамоага алоҳида ишонч бағишлади. Фаолиятини мураббийликда давом эттираётган Полвонов энди ёшлар билан елкама-елка тўп тепмоқда. Биз эса, албатта, ундан бу қарорининг сабаблари ва жамоа келажагига оид фикрларини сўрадик.

"Лочин"ни ҳеч ким танимасди. Эндиликда жиддий қарашадиган бўлишди. Бизнинг ҳам ҳали тўхташ ниятимиз йўқ",- дея гап бошлади Зафар Полвонов.

- Қизиқ, футболчилик фаолиятингизни тугатган эдингиз. Яшил майдонга қайтишга нима туртки бўлди? "Лочин" варианти қандай чиқди?

- Тўғри, футболчилик фаолиятимни тугатган эдим. Лекин яна қайтишга қарор қилдим, чунки ўзимни футболсиз тасаввур қила олганим йўқ. Мен футболни, ўз ишимни жуда яхши кўраман. Буни Суперлигада ўйнаб фаолиятини тугатганлар қандай қийин бўлишини яхши ҳис қилишади. "Лочин" жамоасидан таклиф тушди. Клуб чорловини рад этолмадим. Тўп тепишни ўзим қаттиқ истадим. Яна яшил майдонда эканлигимдан хурсандман.

- Дебютдаёқ элита жамоаларини ортда қолдиришга қай тариқа эришилди? Гуруҳ босқичи қанчалик кутилгандек кечди?

- "Андижон"ни Суперлиганинг энг тартибли жамоаси эканлигини билардик. Уларнинг қандай тактикада ҳаракат қилиши мумкинлигини кўриб чиққандик. Очиғини айтганда, рақибни кўп ўрганганимиз самара берди. Ўйин давомида жамоамиз рақибнинг кучли томонларини зарарсизлантиришга эришишди. Бу-футбол. Кимдир ютади ёки ютқазади. "Андижон"нинг Суперлигада яхши иштирок этишига ишонаман. Яна ўз ўйинлари билан мухлисларни хурсанд қилишади. Кубокдаги ҳар бир ўйинда жамоадошларим борларини берди. Бу барчанинг меҳнати.

- Кучли жамоаларга тайёргарликда руҳий ҳолат устувор ҳисобланади... 

- Ҳаммаси футболчининг ўзига боғлиқ — қай даражада руҳий тайёргарлик кўргани, ўз устида қандай ишлаётгани ва энг асосийси, ўзига бўлган ишончини сақлаб қолиши муҳим. Мен доим шундай дейман: "Сизлар ўйнашни биласизлар ва буни муваффақиятли уддалай оласизлар".

- "Лочин" кутилмаган совғалар кўрсатишда давом этмоқчими?

- Мақсадимиз фақат олдинга интилиш. Кўзлаган мақсадимизга эришишга ҳаракат қиламиз. 

- Жамоада яна қандай вазифаларингиз бор?

- "Лочин" жамоасидаги вазифам кўпроқ гол уриш ва жамоа ғалабаларига муносиб ҳисса қўшишдир. Қолганини вақт кўрсатади.

Суратлар "Лочин" клуби расмий телеграм саҳифасидан олинди

Rating: +2   

Comments

   
16 may 15:49:17
насрилло
Кашкадарё ни укувчи болларига Суперлига жамоалари дош беролмаяпди деб ёзишяпдими???
   
15 may 21:01:31
MIRZAYEV O'KTAMJON
Fo'rma: Man Sityni safar fo'rmasiku
   
15 may 08:36:03
Bekzodik Kasbinskiy
Omadlarini bersin yigitlarni....Bir 2ta tajribali uyinchilardan tarkibga jalb qilish kerak yana...
Qashqadaryo futbolini hech qaysidan kam emasligini kursatib quyish kerak...
   
15 may 00:43:08
Ravshan Xomidov
Reply to comment by Жамшид Jamshid
Сурхонда проблемами бор булса ютказиб хал килгандир бошни огритми
Universitet jamoasiku. Pulga sotib oladigan jamoa emas. Sal fikrlang
   
14 may 16:47:16
Жахонгир-9
Газни бос Лочин.Акаларинг ковун тушириб юрган вактда сен юкорига интил.Манимча Буни Кашкадарё футбол ахли хам куриб тургандир.Насафни тулик таркибини шу болаларга янгилаш керакдир балки.Улар юлдузли касалига чалиган бир вактда.
   
14 may 15:38:57
Shoxrux Karomatov
Ўтган йили Қизириқ, бу йил Лочин. Лекин кейиинги тақдири маблағга келганда зўр жамоалар йўқ бўлиб кетаяпти. Бунақа бўлаверса, ёшларда ватан туйғуси, фудболга бўлган ишонч йўқолади.
   
14 may 15:16:08
Жамшид Jamshid
Сурхонда проблемами бор булса ютказиб хал килгандир бошни огритми
   
14 may 15:07:46
Lochin Usmonov
Formasi neftchi formasiga ohshab ketar ekan
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика