Latest news

08:54Вирц “Ливерпул“га ўтиб, тарихдаги учинчи энг қиммат трансферга айланди  2 08:26Конте тарихий натижани қайд этди  4 07:55А Сериянинг энг яхши футболчиси аниқланди  2 07:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  1 07:20Озарбайжон. "Сумқайит" мавсумни йирик ғалаба билан якунлади, Жалолиддиновдан иккита, Абдихолиқовдан битта ассист  0 01:53Суперлига. "Насаф" - ОКМК 2:1  1 01:48Мактомини ва Лукаку "Наполи"ни чемпионга айлантирди!  25 01:16"Бавария" "Брайтон" ва "Милан" юлдузларига кўз тиккан  0 00:43"Sky Sports" АПЛда мавсумнинг энг яхшиларини аниқлади  8 00:21Миржалол Қосимов: "Ютсак ҳаммамиз зўрмиз, ютқазсак барчамиз айбдормиз"  3 23:52Максим Шацких: "Суперкубок финалига яхши кайфиятда борадиган бўлдик. Танаффусда ўйинни ўзгартириб юборишга келишиб олдик, акс ҳолда "Ультрас" бизни кечирмас эди"  6 23:32Рўзиқул Бердиев: "Шуҳрат Муҳаммадиев 36 ёшида ёш футболчилардан ҳам тез югуради"  9 22:39Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас"  4 22:26Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 2:1. Мезбонлардан супер голлар!  2 22:15Месси ва "Интер Майами" музокараларни давом эттирмоқда  1

"Динамо" футболчилари "Бухоро"га қарши ўйин ҳақида қандай фикрлар билдиришди? News

"Динамо" футболчилари "Бухоро"га қарши ўйин ҳақида қандай фикрлар билдиришди?

Суперлиганинг 10-тури доирасидаги "Бухоро" – "Динамо" (2:2) учрашувидан кейин меҳмонлар вакиллари – Хислат Халилов, Марко Станоевич, Миржаҳон Мираҳмадов ва Ратиньо ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

Хислат Халилов:

"Бугун ғалаба қозона олмадик. Мухлислар олдида узр сўраймиз. Кейинги ўйинларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. 

Албатта, таъкидлаганингиздек, шу пайтга қадар мағлубиятга учрамаган бўлсак-да, кўп дуранг қайд этдик, бу кейинчалик зараримизга ишлаши мумкин. Лекин қўлимиздан келганча ҳаракат қиляпмиз. 

Ҳа, бугун жамоани мағлубиятдан сақлаб қолувчи гол муаллифига айландим. Гол уриш ҳар қандай футболчига ўзгача таассурот бахш этиши табиий ҳол. Бироқ барибир ғалаба голи бошқача эди. 

Бизнинг минимум мақсадимиз совриндорлар сафидан ўрин олиш ҳисобланади. Ҳали мавсумнинг катта қисми олдинда, шу боис қайси жамоалар чемпионлик учун курашишини аниқ айта олмайман. Ҳаммасини вақт кўрсатади".

Марко Станоевич:

"Биз учун оғир ўйин бўлди. "Бухоро" шундай аҳволдаки, беллашув қийин кечиши аниқ эди. Учрашувни яхши бошладик, аммо иккинчи бўлимда ишлар биз истаган йўналишда кетмади. Ютқазаётган эдик, лекин охирида вазиятни ўнглашга улгурдик.

Ҳа, ҳали ҳеч кимга мағлуб бўлмадик. Ҳеч бир жамоадан ортда қолмаяпмиз. Ҳар бир ўйинни аввалгисидан яхшироқ ўтказишга ҳаракат қиляпмиз. Айта оладиган гапим шундан иборат. Кейинги ўйинда бугун йўл қўйган камчиликларимизни тузатишга ҳаракат қиламиз".

Миржаҳон Мираҳмадов:

"Иккала жамоа учун қийин ўйин бўлди. Бугун мағлубиятга учрашимиз ҳам, ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. 

Об-ҳаво ҳам ўзгача бўлди. Биринчи бўлимда иссиқ иқлим ҳукм сураётган бўлса, иккинчи бўлимга қайтатганимизда атрофни чанг-тўзон қоплаганди, Сурхондарёга тушиб қолдикми деб ўйладик. 

Мухлисларга ҳам раҳмат айтаман, улар бизни ҳамиша қўллаб-қувватлаб туришибди. Биз бундан-да яхшироқ натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз".

Ратиньо:

"Ўйинда етарлича имкониятлар ярата олмадик, биринчи биз ўз вазифамизни бажардик, лекин иккинчи бўлимда ўйинни назорат қила олмадик, натижада иккита гол ўтказиб юбордик.

Ўзбекистонда ҳам Бразилиядаги сингари маҳоратли футболчилар етишиб чиқиши мумкиндир. Ҳар бир мамлакатнинг ўзига хос хусусиятлари бор. Спортчида индивидуал фазилатлар мавжуд бўлади, шунчаки уларни кундан-кунга ривожлантириб бориш керак.

Суперлиганинг бошқа жамоаларида тўп тепаётган бразилияликлар билан деярли алоқада эмасман".


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика