Хуммельс Италия ва Германиядаги футбол услубини солиштирди
28 apr 17:10
News


Хуммельс Италия ва Германиядаги футбол услубини солиштирди
Илгари "Боруссия Д" ва "Бавария" жамоаларида ўйнаган "Рома" ҳимоячиси Матс Хуммельс А Серия ва Бундеслигадаги футболни солиштириб кўрди.
"Футболчи сифатида қанча вақт ўйнашингиздан қатъи назар ҳаракат қилсангиз, доим мослашиб кета оласиз.
Италия футболи немис футболидан фарқ қилади: бу ерда яккакурашлар кўп. Баъзи Бундеслига жамоалари буни қилади, лекин мен ўйнаган жамоаларда бундай эмасди. Бу, албатта, мен учун янги нарса эди, лекин сиз бу ўйин услубига тезда кўникасиз", – деди тажрибали ҳимоячи.
Аввалроқ Хуммельс "Боруссия"га қайтиб, клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Хўш, сизга қайси чемпионат футболи қизиқроқ? Италия А Серияси ёки Германия Бундеслигаси?
Link :
Source : Calciomercato
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news

Comments