Latest news

00:03Виталий Левченко: "Рақиб бизни мағлуб этгани йўқ, биз ўзимиз ўйинни ютқазиб қўйдик..."  2 23:54А Серия. "Рома" ўз уйида "Верона"ни қабул қилмоқда, Шомуродов илк дақиқаларданоқ гол урди! (онлайн ҳисоб)  20 23:30Рўзиқул Бердиев: "Ғалабага муносиб ўйин кўрсатдик, Черанга ишонишда давом этамиз"  1 23:27"Лас-Палмас" — "Атлетико". Альварес асосий таркибда, Гризманн захирада  0 23:23Педру Морейра: "Мендан хафа бўлмайсизлар, бугунги саволларингизга жавоб бера олмайман"  4 22:17Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Нефтчи"ни тор-мор этди  223 21:40"Ливерпуль" Дарвин Нуньес бўйича қарор қабул қилди  4 21:19Ла Лига. "Барселона" еттита гол урилган ўйинда камбэк эвазига "Сельта"ни мағлуб этди  136 21:08Бердиевнинг захира кучлари иш берди. "Бухоро" - "Насаф" 1:3  43 20:54АПЛ. "Ман Сити" О'Райли ва Ковачичнинг голлари эвазига "Эвертон"ни мағлуб этди, Ҳусанов захирада қолдирилди  65 20:31"Барселона" ПСЖ юлдузини нишонга олди  29 20:01U-17 Осиё Кубоги финал учрашувининг ҳакамлари маълум  18 20:01Суперлига. "Воҳа дербиси" "Машъал" фойдасига ҳал бўлди  7 19:55"Олтин тўп" учун курашда фаворитлар рейтинги янгиланди  9 19:19Анчелотти келажаги ҳақидаги саволга жавоб беришни истамади  7

Ҳаким Фузайлов "Бунёдкор"га қарши ўйин, Урганчдаги стадион ва таркибда бўладиган ўзгаришлар ҳақида гапирди News

Ҳаким Фузайлов "Бунёдкор"га қарши ўйин, Урганчдаги стадион ва таркибда бўладиган ўзгаришлар ҳақида гапирди

Суперлиганинг 6-тури доирасида "Бунёдкор"га қарши ўйиндан кейин "Хоразм" бош мураббийи Ҳаким Фузайлов матбуот анжуманида қатнашди.


- Ҳозир Суперлига ва Пролига жамоалари бир хил ҳолатда. Чунки кубок ва чемпионат ўйинлари бир вақтда давом этяпти. Ҳа, секинлик билан ўйинлар сони кўпайиб бормоқда. Йигитларга раҳмат айтаман, бугун улар катта куч йўқотишди. Гарчи иккинчи бўлимда ташаббус "Бунёдкор" томонида бўлган бўлса-да, футболчиларим ғалаба сари ҳаракат қилишди. Қувонарли жиҳати шундаки, биз уларнинг ҳужумларига ўз ҳужумларимиз билан жавоб бера олдик. Очконинг биз учун қиймати юқори. Кийим алмаштириш хонасида бизга "Хоразм" ўз тарихида илк марта "Бунёдкор"дан очко олганини айтишди. Минг километр узоқдан келган мухлисларга, барчага миннатдорлик билдираман. 

- Жамоанинг сўнгги турлардаги вазиятлардан фойдаланиш жиҳати ҳақида нима дея оласиз?

- Чемпионатда ОКМК ва "Бунёдкор"га қарши ўйнадик. Бу учрашувлар орқали ҳужумда ўз устимизда ишлашимиз кераклиги кўринди. Умумий олганда бизнинг жисмоний ҳолатимиз ёмон кўринмади. Гарчи футболчиларим сўнгги дақиқаларга қадар туриб бераётган бўлса-да, биз бу планда кўпроғини истаймиз. Кўп вазиятлар яратяпмиз, бироқ улардан фойдаланиш қийин кечмоқда. Шунингдек, голга бериладиган сўнгги пас бўйича қиладиган ишларимиз жуда кўп.

- Урганчдаги стадион тайёр бўлиб қолдими? Майдоннинг ҳолати қандай бўлади?

- Энг сўнгги авлод сунъий чимини ётқизишди. Стадион зўр, тайёр десак ҳам бўлади. Стадионнинг бошқа жиҳатлари бўйича муаммолар бор. Масалан, ёритиш тизими. Бунинг устида ишлашяпти. Энг катта муаммо бу - ВАР. Бу бизда июль ойида тайёр бўлади. ВАР бўлмаса, менимча, у ерда ўйнашга руҳсат беришмаса керак. Июнь ойигача сабр қилишимиз керак. Унгача барча ўйинларимизни нейтрал стадионларда ўтказамиз.

- Ротация қилиш учун қўл остингизда иккита бир хил таркиб бор деб ҳисоблайсизми?

- Ротация қила оламиз ва қиламиз ҳам. 3 кундан кейин ўйинимиз бор. Исталган мураббий қўл остида иккита бир хил таркиб бўлишини хоҳлайди. Захирада футболчилар бор, бироқ улар ҳали тўлиқ тайёр эмас. Бугунги ўйнаган футболчиларнинг бир қанчасига кубок ўйинларида дам берамиз. Дам олган футболчиларни "Қўқон-1912"га қарши чемпионат ўйинига олиб қўямиз.

Rating: +1   

Comments

   
19 apr 00:05:50
Davronbek Abduvaliev
Энг сўнги авлод суний чими. Қойил. Жамоага омад.
   
19 apr 00:05:43
Davronbek Abduvaliev
Энг сўнги авлод суний чими. Қойил. Жамоага омад.
   
19 apr 00:05:37
Davronbek Abduvaliev
Энг сўнги авлод суний чими. Қойил. Жамоага омад.
   
19 apr 00:05:25
Davronbek Abduvaliev
Энг сўнги авлод суний чими. Қойил. Жамоага омад.
   
18 apr 22:17:59
Жалоладдин Мухаммадович✈
Хоразмн охирги ҳужум гол бўлганда эди
   
18 apr 21:34:13
Ixtiyor Sobirov
Хоразм кетма-кет 1 ва 2-уриндаги жамоалар бн тенгма-тенг уйнади ОГМК бн сунги сонияда гол утказган булса, бугун сонги сонияларда галабани илиб кетиши мумкун эди...! тухталиб колмаслик керак...!
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика