Педру Морейра: "Мендан хафа бўлмайсизлар, бугунги саволларингизга жавоб бера олмайман"
19 apr 23:23
News
Педру Морейра: "Мендан хафа бўлмайсизлар, бугунги саволларингизга жавоб бера олмайман"
"Жамоам учун қийин ҳафта бўлди. Футболчиларим ҳақида турли гаплар эшитгандим. Биз биринчи бўлимда яхши ўйин намойиш этдик. "Нефтчи" ҳали чемпионатда мағлуб бўлмаган эди. Рақибимиз ўйинни назорат қилишни ёқтирадиган жамоа. Майдонда биз имкон қадар тартиблироқ ўйнашга интилдик. Камроқ хато қилиш ва тўпга эга бўлганимизда вазиятлардан фойдаланишимиз. Биз ҳар доим сифатли ўйин намойиш этиб келмоқдамиз. Бундан аввалги ўйинларда, айрим деталлар туфайли мағлуб бўлгандик. Бугун биз аҳил жамоа бўла олдик. Ўз олдимизга қўйган мақсадимиз учун жанг қилишимиз керак. Мухлисларимизга ҳам ўзи хоҳлаган ўйинни кўрсатиб бера олдик. Мендан хафа бўлмайсизлар, бугунги саволларингизга жавоб бера олмайман. Бугунги ғалабани шогирдларим иштиёқи ва характери туфайли қўлга киритдик. "Пахтакор" бугун ўзини кўрсата олди.
"Нефтчи" ҳам жуда сифатли жамоа. "Нефтчи"га ҳам омад тилайман" - дея фикр билдирди португалиялик мутахассис бугунги баҳс ҳақида.

Similar news
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Comments