Latest news

00:10Бундеслига. "Бавария" "Хайденхайм" устидан йирик ғалабани қўлга киритди  0 00:03Виталий Левченко: "Рақиб бизни мағлуб этгани йўқ, биз ўзимиз ўйинни ютқазиб қўйдик..."  6 23:54А Серия. "Рома" ўз уйида "Верона"ни қабул қилмоқда, Шомуродов илк дақиқаларданоқ гол урди! (онлайн ҳисоб)  21 23:30Рўзиқул Бердиев: "Ғалабага муносиб ўйин кўрсатдик, Черанга ишонишда давом этамиз"  1 23:27"Лас-Палмас" — "Атлетико". Альварес асосий таркибда, Гризманн захирада  0 23:23Педру Морейра: "Мендан хафа бўлмайсизлар, бугунги саволларингизга жавоб бера олмайман"  6 22:17Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Нефтчи"ни тор-мор этди  223 21:40"Ливерпуль" Дарвин Нуньес бўйича қарор қабул қилди  4 21:19Ла Лига. "Барселона" еттита гол урилган ўйинда камбэк эвазига "Сельта"ни мағлуб этди  137 21:08Бердиевнинг захира кучлари иш берди. "Бухоро" - "Насаф" 1:3  43 20:54АПЛ. "Ман Сити" О'Райли ва Ковачичнинг голлари эвазига "Эвертон"ни мағлуб этди, Ҳусанов захирада қолдирилди  65 20:31"Барселона" ПСЖ юлдузини нишонга олди  29 20:01U-17 Осиё Кубоги финал учрашувининг ҳакамлари маълум  18 20:01Суперлига. "Воҳа дербиси" "Машъал" фойдасига ҳал бўлди  7 19:55"Олтин тўп" учун курашда фаворитлар рейтинги янгиланди  9

Илёс Зейтуллаев: "Барча футболчиларимиз сафга қайтса, ўз сўзимизни айтамиз" News

Илёс Зейтуллаев: "Барча футболчиларимиз сафга қайтса, ўз сўзимизни айтамиз"

Суперлиганинг 6-тури доирасида "Хоразм"га қарши ўйиндан кейин "Бунёдкор" бош мураббийи Илёс Зейтуллаев матбуот анжуманида қатнашди.

- Йигитларда ўтган ўйиндаги ҳиссиётлар қолиб кетгандек. Футболчиларим бугун ҳам ғалаба қозониш учун майдонга тушишди. Бугунги учрашув "Қизилқум"га қарши ўйиндагидек ўтмади. Очиқроқ ўйин бўлди, вазиятларни кўпроқ яратдик. Бироқ улардан фойдалана олмадик. Якунда бу ўйинда мағлуб бўлишимиз мумкин эди. Икки марта устун ва тўсин бизни қутқариб қолди шекилли. Руҳиятни туширишимиз керак эмас, бир очко бўлса ҳам қўлга киритдик. Йигитлар катта меҳнат қилишмоқда. Жамоа сифатида ўсишимиз керак. Бу борада ҳулосалар чиқарамиз. Ҳозирги ҳолатимиздан мамнунман. Биз йиғинлар бошлангандан бери мағлуб бўлмаган ягона жамоа бўлиб турибмиз. Шу йўлда давом этишимиз керак. Футболчиларимга қилаётган меҳнати учун раҳмат айтаман.

- Бугун "Қизилқум"га қарши баҳсга қараганда очиқроқ ўйин кузатилди. Вазиятларни якунлашда жамоага нимадир етишмаётгандек. Балки бу руҳий ҳолат билан боғлиқдир.

- Йўқ. Биз шунчаки вазиятлардан фойдалана олмаяпмиз. Мавсум бошидаги ўйинларда вазиятлардан голлар ураётгандик. Бугун эса хавфли вазиятларимиз кўп бўлди. Адашмасам 3 марта дарвоза тўсинини пойладик. Шунингдек, ўйин асосан рақиб ярим майдонида ўтди. Ёпилиб олиб, тезкор ҳужумларга таянадиган жамоаларга қарши ўйнаш қийин. Чунки улар доимо ритмни ўлдиришга ҳаракат қилишади. Ҳакамлар қўшимча дақиқаларни ҳисобга олиб туришади. Бироқ гап қўшилаётган вақтда эмас, ўлдирилаётган ритмда. Йигитлар олдинга ҳаракатланиб, ҳужумлар уюштираётган, мухлислар футболчиларни олдинга бошлаётган пайтда рақиб шунчаки 3-4 дақиқани йўқотади. Баъзида бу ҳолат мени ўйга солади. Бироқ буларнинг барчаси футбол.

- Захирадан тушаётган футболчилар Луис Качоррининг ўрнини боса олмаяпти. Ҳужумдаги рақобатни ошириш учун ёзда футболчиларни таркибга қўшиб олиш ният борми?

- Захирадан тушган Оллоберган Каримов голга жуда яқин келди. Сардор Абдунабиев ҳам ўйинга ёмон қўшилмади. 5 дақиқа вақт ичида хавфли ўйин кўрсатди, дарвоза тўсинини нишонга олди. Захирадан майдонга тушганидан кейин ўйинга қўшилиб кетиш жуда қийин. Захирадан ўйинга тушаётган футболчилар қаттиқ ҳаракат қилишмоқда. Бу яхши белги. Баъзи футболчилар бор, захирада қолдирилса, ўйнагиси келмайди, борини бермайди. Бироқ бизнинг футболчиларда бундай ҳолат йўқ. Бугун шунчаки омад келмади. Биз жароҳати бор Бобур ЙЎлдошев, Итсуки Урата каби футболчиларни тезроқ сафга қайтаришимиз керак. Агарда барча футболчилар сафда бўлса, ўз сўзимизни айта оламиз.


Rating: -1   

Comments

+1   
18 apr 21:47:43
Алёш ака
84 ман деб юриб ўзи 79-йил буб чиқди, биз булса фахрланиб юргандик
+1   
18 apr 21:41:26
229
Футболчи сифатида ўз айта олмаган, тренер сифатида ўз кўзингни айтасанми
+1   
18 apr 21:09:10
Ўзбек футболининг муҳлиси
Мавсум бошида лов этиб ёниб, кейин ўчдими дейман
   
19 apr 11:50:50
Жалоладдин Мухаммадович✈
Reply to comment by Haqiqat-2
Аслида илк чиккан йилларида 1984 йил дейилган!
Хўп чундим Энди нима фойда дийман ўтиб бўлиб кетди футболчилик даври
   
19 apr 11:05:32
Haqiqat-2
Reply to comment by Жалоладдин Мухаммадович✈
1982 туғилган деб йзилганқу. Нима фойда 79 йил 82 йилга урилган бўлса
Аслида илк чиккан йилларида 1984 йил дейилган!
   
19 apr 10:55:48
Жалоладдин Мухаммадович✈
Reply to comment by Haqiqat-2
Гап Зейтуллаевнинг урилган еши хакида кетвотти
1982 туғилган деб йзилганқу. Нима фойда 79 йил 82 йилга урилган бўлса
   
19 apr 00:48:17
Haqiqat-2
Reply to comment by Жалоладдин Мухаммадович✈
Нима учун фахрланиб юргандиз йил билан сабаб борм
Гап Зейтуллаевнинг урилган еши хакида кетвотти
   
18 apr 22:50:48
Жалоладдин Мухаммадович✈
Reply to comment by Алёш ака
84 ман деб юриб ўзи 79-йил буб чиқди, биз булса фахрланиб юргандик
Нима учун фахрланиб юргандиз йил билан сабаб борм
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика