Latest news

02:35Асрор Алиқулов: "Рақибда 65-70 дақиқалардан сўнг бўшлиқлар пайдо бўлишини кутгандик"  0 02:14Анвар Бердиев: "Ўйин битта голгача бўлди, уни эса "Машъал" урди"  1 02:00Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда 90+3 дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда аутсайдерлардан бирига мағлуб бўлди  5 01:38А Серия. Шомуродовнинг голи "Рома"га "Верона" устидан ғалабани тақдим этди  28 01:36"Насаф" "Жар"да "Бухоро"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 01:25Лига 1. ПСЖ яна ғалаба қозонди. Жамоа 29 ўйиндан буён мағлуб бўлмаяпти (+жадвал)   1 00:50Суперлига. "Пахтакор" йирик, "Насаф" ишончли, "Машъал" эса минимал ҳисобда ғалаба қозонди  0 00:10"Бавария" Бундеслиганинг охирги ўринларида бораётган жамоа устидан йирик ғалабани қўлга киритди  0 00:03Виталий Левченко: "Рақиб бизни мағлуб этгани йўқ, биз ўзимиз ўйинни ютқазиб қўйдик..."  10 23:30Рўзиқул Бердиев: "Ғалабага муносиб ўйин кўрсатдик, Черанга ишонишда давом этамиз"  1 23:23Педру Морейра: "Мендан хафа бўлмайсизлар, бугунги саволларингизга жавоб бера олмайман"  8 22:17Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Нефтчи"ни тор-мор этди  224 21:40"Ливерпуль" Дарвин Нуньес бўйича қарор қабул қилди  5 21:19Ла Лига. "Барселона" еттита гол урилган ўйинда камбэк эвазига "Сельта"ни мағлуб этди  138 21:08Бердиевнинг захира кучлари иш берди. "Бухоро" - "Насаф" 1:3  43

"Қизилқум" бир киши кам "Қўқон-1912" устидан зафар қучди News

"Қизилқум" бир киши кам "Қўқон-1912" устидан зафар қучди

Суперлига 6-туридан ўрин олган "Қизилқум" – "Қўқон-1912" учрашуви якунига етди.

Суперлига

6-тур

"Қизилқум" – "Қўқон-1912" 1:0

Самарқанд. "Динамо" стадиони. 20:15

Гол: Ален Машович (Файзулло Жуманқўзиев) 56'

Бош ҳакам: Аскер Нажафалиев

Ёрдамчи ҳакамлар: Шоҳруҳ Мақсудов, Адҳам Рихсибоев

Захира ҳаками: Ферузбек Ҳидоятов

Назоратчи: Олег Дачев

VAR: Наим Қосимов

AVAR: Шоҳнур Йўлдошев

Комиссар: Муҳаммад Содиқ Содиқ-Охунов

"Қизилқум": 1.Санжар Қувватов, 5.Дилшод Комилов, 8.Шаҳзод Раҳматуллаев, 10.Роман Папарига, 11.Жамбули Жигаури, 15.Никола Кумбурович, 18.Фарҳод Бекмуратов, 23.Самандар Шукуруллаев, 70.Ален Машович, 77.Файзулло Жуманқўзиев (79.Диёр Рахматиллоев, 76), 88.Душан Мийич.

Захира: 30.Фарҳод Раҳматов, 6.Муродали Усмонов, 7.Даврон Анваров, 9.Ҳумоюн Абдуалимов, 17.Акмал Музаффаров, 19.Илҳом Кенжаев, 33.Султон Раҳматов, 71.Асадбек Бахшиллоев.

"Қўқон-1912": 13.Азизхон Исақов, 4.Аслиддин Тоштемиров, 6.Алишер Салимов (10.Ҳусниддин Ғофуров, 80), 8.Бахтиёржон Қосимов, 11.Шаҳзод Бешимов (18.Баҳром Абдураҳимов, 55), 19.Шаҳзод Акрамов (15.Зафар Ҳакимов, 73), 20.Иқболжон Маликжонов, 22.Муҳаммаданас Ҳасанов (9.Жавоҳир Ҳусанов, 73), 23.Бекжон Жўрабоев, 44.Андро Гиоргадзе, 69.Егор Кондратюк (14.Жасур Холтўраев, 73).

Захира: 1.Рустам Нортожиев, 5.Жасурбек Ёқубов, 17.Алишер Хайруллаев, 30.Иброҳимжон Мухторов.

Огоҳлантиришлар: Самандар Шукуруллаев (45), Жаҳоҳир Ҳусанов (90+1).

Четлатиш: Иқболжон Маликжонов (40).


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+4. VAR ҳакамга пенальти йўқлиги ҳақида хабар қилди. 

90+3. Фарҳод Бекмуратов тўпни узоқлаштириш чоғида тўпни қўлига теккизиб олди. Қўқонлик футболчилар эътироз билдириб, пенальти сўрашмоқда. 

90+1. Жаҳоҳир Ҳусанов қоидани бузгани учун огоҳлантириш олди. 

90. Иккинчи таймга 5 дақиқа вақт қўшилди. 

88. "Қизилқум"да ўзгариш: Папарига ўрнига Анваров тушди. 

86. Меҳмонлар тўпга эгалик қилган ҳолда ўйин назоратини ушлаб турибди, бироқ мезбонлар ҳисобни ушлаш илинжида ҳимояга катта эътибор қаратган. 

83. "Қўқон-1912" бир киши кам эканлигига қарамай, ҳужумкор ўйин таклиф этмоқда. 

80. "Қўқон-1912"да ўзгариш: Салимов ўрнига Ғофуров туширилди. 

76. "Қизилқум" гол урди, бироқ Душан Мийичнинг зарбасидан кейин тўп йўл-йўлакай шеригининг қўлига текканди. Шу боис гол инобатга олинмади. 

76. "Қизилқум"да ўзгариш: Жуманқўзиев ўрнига Рахматиллоев учрашувни давом эттиради 

73. "Қўқон-1912"да 3 та алмаштириш: Кондратюк ўрнига Холтўраев, Акрамов ўрнига Ҳакимов, Ҳасанов ўрнига Ҳусанов баҳсни давом эттиради. 

70. Алишер Салимовнинг "аут"дан отган тўпига Кондратюк улгармай қолди. 

66. Ҳасанов тўпни жарима зарбасидан тўғридан-тўғри дарвозага йўллади, дарвозабон ўз ўрнида! 

63. "Қўқон-1912" кўпинча босим остида қолмоқда. Ўз-ўзидан маълумки, бунга навоийликлар бир киши кўп бўлиб ўйнаётгани сабаб бўляпти. 

60. Зарбаа! Файзулло Жуманқўзиевнинг зарбасидан кейин Азизхон Исақов яна жамоаси жорига ора кирди! 

58. VAR гол билан боғлиқ ҳолатни ўрганиб чиқди ва уни инобатга олди. 

56. ГОЛ! Файзулло Жуманқўзиевнинг узатмасидан сўнг Ален Машович бош билан тўп киритиб, ҳисобни очди!  

55. "Қўқон-1912"да ўзгариш: Бешимов ўрнига Абдураҳимов ўйинга қўшилди. 

52. Зарба! Шаҳзод Раҳматуллаевнинг чап оёқда йўллаган айланма зарбасидан сўнг Азизхон Исақов тўпни илиб олди. 

49. Зарба! Шаҳзод Раҳматуллаевнинг олисдан йўллаган зарбасидан сўнг тўп ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди. 

46. Иккинчи тайм бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб очилмади – 0:0. Танаффус! 

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

45. Бешимовни йиқитган Самандар Шукуруллаев огоҳлантирилди. 

43. Файзулло Жуманқўзиев майдон ташқарисида жаҳл устида Шаҳзод Акрамовни тепди, ҳакам оғзаки танбеҳ билан кифояланди.  

42. Буёғига қўқонликлар бир киши кам бўлиб ҳаракат қилишади. "Қизилқум" эса бундан унумли фойдаланишга ҳаракат қилади. 

40. Иқбол Маликжоновга тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатилди! У ортдан туриб Файзулло Жуманқўзиевнинг оёғини босиб олганди. 

38. Ууууух! Шукуруллаевнинг бош билан берган зарбасидан кейин тўп ҳам дарвоза устунига, ҳам ҳимоячига тегиб, майдондан чиқиб кетди.  

36. "Қизилқум"нинг ҳужумлари ҳимояга қадар қайтиб келди ва Душан Мийич қанот орқали тўпни ичкарига ошираман деб, тўпни трибуна томон тепди. 

31. "Қўқон-1912" қарши ҳужумга ўтди. Шаҳзод Бешимов жарима майдончасига яқин ҳудудда дарвозани пойлашга уринди, бироқ тўп ҳимоячига тегиб қолди. 

27. Никола Кумбурович Шаҳзод Бешимовга нисбатан қўполлик ишлатди, қўқонликларда жарима зарбаси. 

26. Муҳаммаданас Ҳасановнинг чап оёқда ошириб берган пасидан кейин тўп ҳавонинг ўзида майдондан чиқиб кетди. 

25. "Қўқон-1912" чап қанотдан ҳужум уюштириб бурчак зарбаси ишлаб олди. 

22. Зарба! Душан Мийичнинг жарима майдончаси ташқарисидан берган зарбасига аниқлик етишмади. 

18. Зарбааа! Ҳужумчи Роман Папариганинг жарима майдончаси ичида йўллаган кучли зарбасидан кейин Исақов тўпни қайтаришга эришди.  

16. Уууух! Қосимовнинг узоқдан йўллаган кучли зарбасидан кейин тўп ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди. 

14. Шаҳзод Акрамовдан Егор Кондратюк томон ҳаводан узатма етиб келди, бироқ ҳужумчи офсайдда қолгани маълум бўлди.  

11. Зарбааа! Шаҳзод Раҳматуллаевнинг олисдан йўллаган зарбасини Азизхон Исақов бартараф этди! 

7. Иқбол Маликжонов катта тезликда олдинга интилди, аммо сўнгги паллада ҳимоячи тўсиғига дуч келди. 

4. Жамоалар ҳозирча бир-бирларини ўрганиш билан банд. 

1. Баҳс бошланди!

- Учрашув соат 20:15 да бошланади.

Rating: +3   

Comments

+1   
19 apr 11:52:10
Жалоладдин Мухаммадович✈
Кечаги Қизилқум ўйинда мазмун бор эди Қуқонда уйндай ўйин кўрмадим
+1   
18 apr 21:00:24
Баходиржон 1912
Бахром легионерларинга қўшилиб юқолиб кет э сўтак юқол қўқондан 10та пасдан 9таси барак э каленга сани ОДАМи кўргиси кемийди .маҳалда футболи санлардаг яхши юқол
   
19 apr 05:46:37
Elyor Haydarov
Куконга Бохромни книга Доврон Файзиевни ОЛИШ КЕРАК. ХАР калай мехнати синган узи хам яхши мутахасис
   
18 apr 23:13:39
SHAHZAD
Водий клубларига аталган 5-тур "тугади" шекилли)))
   
18 apr 22:22:00
Азим Исмаилов
Хайдаров кетадиган вакти булибди на уйинда мазмун бор на уйинда мотивация бор 1 тийинга киммат уйинчилар
   
18 apr 22:15:24
Vvvgcf Gcfghg
Тугри уша Бахром тренерга ухшамеди умуман дар бераётган домладе келади уйингохга мотивация нол
   
18 apr 22:15:01
Vvvgcf Gcfghg
Тугри уша Бахром тренерга ухшамеди умуман дар бераётган домладе келади уйингохга мотивация нол
   
18 apr 22:13:11
Vvvgcf Gcfghg
Яна шу латтавошларга ён босди тугри кукон паст уйнади кизил карточка пеналтини бермади искирт
   
18 apr 21:00:34
Баходиржон 1912
Бахром легионерларинга қўшилиб юқолиб кет э сўтак юқол қўқондан 10та пасдан 9таси барак э каленга сани ОДАМи кўргиси кемийди .маҳалда футболи санлардаг яхши юқол
-1   
18 apr 22:17:51
Arsenal 14
Qizilqumga beshta legioner, 45 minut 11-10 o'ynab, yana ikkinchi raqam bn o'ynash uyat-e. Raxmat aytinglar qizil olgan futbolchiga. Xujumlar qilib, jarima maydoniga qamab tashamaysanmi raqibingni. Hech mazza qilib o'yin ko'rmadikda bu Qizilqumdan
-1   
18 apr 20:34:52
Muhammadjon andijon pfc
Olĝaa vodiy
-1   
18 apr 20:13:08
Kenny Dalgish
Қўқон омад, ғалаба кутамиз
-1   
18 apr 18:40:39
Баходиржон 1912
Қўқон олға.
-1   
18 apr 17:57:33
Jahongir Ismoilov
Qo'qon yutadi omad uyinchilargaa
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика