Latest news

22:46"Рома" — "Верона". Шомуродов асосий таркибда  6 22:17Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Нефтчи"ни тор-мор этди  208 21:40"Ливерпуль" Дарвин Нуньес бўйича қарор қабул қилди  4 21:19Ла Лига. "Барселона" еттита гол урилган ўйинда камбэк эвазига "Сельта"ни мағлуб этди  135 21:08Бердиевнинг захира кучлари иш берди. "Бухоро" - "Насаф" 1:3  40 20:54АПЛ. "Ман Сити" О'Райли ва Ковачичнинг голлари эвазига "Эвертон"ни мағлуб этди, Ҳусанов захирада қолдирилди  63 20:31"Барселона" ПСЖ юлдузини нишонга олди  28 20:01U-17 Осиё Кубоги финал учрашувининг ҳакамлари маълум  16 20:01Суперлига. "Воҳа дербиси" "Машъал" фойдасига ҳал бўлди  5 19:55"Олтин тўп" учун курашда фаворитлар рейтинги янгиланди  9 19:19Анчелотти келажаги ҳақидаги саволга жавоб беришни истамади  7 18:52"Манчестер Юнайтед" ёзда АПЛда шу мавсум 8 та гол урган вингерни сотиб олмоқчи  2 18:24Тотти футбол тарихидаги энг кучли дарвозабонни айтди  15 17:37Расман: Космин Олариу — БАА терма жамоаси бош мураббийи  8 16:32Мбаппе "Атлетик Бильбао"га қарши ўйиндан олдин "Реал" машғулотида иштирок этмади  3

Биринчи лига старт олди. Бу қандай форматда ўтади? News

Биринчи лига старт олди. Бу қандай форматда ўтади?

Суперлига ва Пролигадан сўнг Биринчи лига баҳсларига ҳам старт берилди.

Қуйида бринчи лигада иштирок этаётган жамоалар ҳамда мусобақа формати ҳақида баъзи маълумотларни бериб ўтамиз.

Биринчи лигада 30та жамоа!

Қойил қолса қолса арзийди. Бугунги кунда Суперлигада 16та, Пролигада 6та клуб иштирок этаётган бир пайтда Биринчи лигага нақд 30та жамоа йиғилди. Жамалар сони кўплиги боис ПФЛ мусобақани босқичма босқич ўтказишга қарор қилди.

Демак, биринчи босқичда жамоалар 10тадан уч минтақа - Шарқ, Ғарб ва Марказга ажратиб чиқилди. Бунда ўйинлар уй-меҳмон тизимида икки даврали ўйналади. Иккита давра якунига етганидан сўнг ҳар бир минтақадан 5та жамоа кейинги босқичга йўл олади. Шундай қилиб 30та клубнинг тенг ярми кейинги босқичга чиқади.

Бундан ташқари кейинги босқичда ўйнайдиган 16-жамоа ким бўлишини ПФЛ аниқлайди. Барча 16та жамоа иштирокидаги баҳслар буёғига плей-офф шаклида кетади. 16та жамоа 8та жуфтликка бўлинган ҳолда дастлаб нимчорак финалда баҳс олиб боради.

Яна бир маълумот шуки, 1/8 финалда жамоалар ўзаро иккитадан ўйин ўтказади. Бунда катта эҳтимол билан жамоалар уй-меҳмон тарзида ўйнайди. Мусобақанинг чорак финалидан бошлаб ярим финал, финал ва 3-ўрин учун баҳс марказлашган тартибда Тошкент шаҳрида ўтказилади.

Қуръа ва саватлар

Ҳар учала минтақада икки даврали ўйинлар якунига етганидан сўнг 1/8 финал учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Бунда жамоалар иккита саватга ажратиб олинади. Биринчи саватчадан ўз минтақасида 1-2 ўринларни эгаллаган жамоалар ҳамда ҳар учта минтақанинг энг яхши кўрсаткичга эга иккита 3-ўрин жамоалари (жами 8та жамоа) ўрин олади.

Иккинчи саватчадан эса ўз минтақасида 4-5 ўринларни эгаллаган жамоалар ҳамда ҳар учта минтақанинг энг паст кўрсаткичга эга битта 3-ўрин жамоаси, шунингдек ПФЛ томонидан плей-оффга таклиф этилган меҳмон жамоа ўрин олади. 1/8 финал айтиб ўтганимиздек, иккита ўйиндан иборат бўлади ва ҳар икки учрашув натижасига кўра ғолиб жамоа кейинги босқичга йўл олади. Мағлуб эса мусобақани тарк этади.

Биринчи лиганинг чорак финал, ярим финал, 3-ўрин ва финал ўйинлари битта учрашувдан иборат бўлади. Қуръа пайтида жамоалар саватчаларга ажратилмайди. Бундан ташқари мусобақанинг плей офф ўйинларида қўшимча таймлар ўтказилмайди. Агар асосий вақт дуранг билан тугаса, пенальтилар сериясига навбат берилади. Чемпионат тугаганидан кейин кимлар Пролигага йўл олиши ҳамда қайси жамоалар Биринчи лигани тарк этиши кейин ПФЛ томонидан эълон қилинади.

Ғолибларни аниқлаш тартиби


Агар турнир жадвалида икки ёки ундан кўп жамоаларнинг очкоси тенг бўлиб қолса, унда мусобақа регламентига мувофиқ уларнинг ўрни қуйидагича аниқланади.

- ўзаро учрашув(лар) натижасига кўра;  
- барча учрашувларда урилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқига кўра;
- барча учрашувларда урилган тўплар сонига кўра;  
- барча учрашувларда рақиб майдонида урилган тўплар сонига кўра;
- барча учрашувларда эришилган ғалабалар сонига кўра;    
- барча учрашувларда сафар ўйинларида эришилган ғалабалар сонига кўра;
- барча учрашувларда уй ўйинларида учралган мағлубиятлар сонининг акс таъсирига кўра.





Минтақалар ва жамоалар

Айтиб ўтганимиздек, бу йилги Биринчи лига жамоаларни учта минтақага бўлган ҳолда ўтказиляпти. Қуйида қайси минтақада кимлар кураш олиб бораётганини келтириб ўтамиз.

Шарқ минтақаси жамоалари:

1. ОКМК СЕМУРҒ (Ангрен, Тошкент вилояти)
2. АНДИЖОН ФА (Андижон)
3. ДЎСТЛИК (Тошкент)
4. БОҒДОД (Боғдод, Фарғона)
5. ФАРҒОНА ФА (Фарғона)
6. ЦЕМЕНТЧИ (Қувасой, Фарғона)
7. НАВБАҲОР-ФАРМ (Наманган)
8. ЛОКОМОТИВ-БФК (Тошкент)
9. НАМАНГАН ФА (Наманган)
10. ПАХТАКОР-ФАРМ (Тошкент)

Ғарб минтақаси жамоалари:

1. КАТТАҚЎРҒОН (Каттақўрғон, Самарқанд)
2. БУХДУ (Бухоро)
3. ЛОЧИН (Қарши)
4. ҚУМҚЎРҒОН (Қумқўрғон, Сурхондарё)
5. ҚИЗИРИҚ (Қизириқ, Сурхондарё)
6. ХОРАЗМ ФА (Урганч)
7. БУХОРО ФА (Бухоро)
8. НАСАФ-ФАРМ (Қарши)
9. ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ФА (Нукус)
10. НАВОИЙ ФА (Навоий)

Марказ минтақаси жамоалари:

1. ИШТИХОН (Иштихон, Самарқанд)
2. ЧИҒАТОЙ (Тошкент)
3. ТОШКЕНТ ВФА (Янгийўл, Тошкент вилояти)
4. БУНЁДКОР-ФАРМ (Тошкент)
5. ЖИЗЗАХ ФА (Жиззах)
6. ЛОКОМОТИВ-ФАРМ (Тошкент)
7. ЗАМИН (Тошкент)
8. ОҚТЕПА (Тошкент)
9. АҲМЕДОВ ФК (Тошкент)
10. СИРДАРЁ ФА (Янгиер, Сирдарё)

Х.Холиқов

Rating: +1   

Comments

   
18 apr 06:15:50
Anvar Fattayev
Первая лига вообще слабая...надо усилить....Пролига точно так же ...С каждой области хотя-бы по две команды должны участвовать
   
17 apr 18:47:28
Гуломжон
Reply to comment by Адхамжон Низамов
Тошкент вилояти буйича 11та жамоа,куп эмасми.
Ҳа ,бошқа в-тлардан жамаобўлмаганидан кейин нимақилиш керак?Фаргонада жамоалар йўқ бўлиб кетган( Риштончи,Атласчи,Олтиариқ ва хакозо.) маблағ йўқ.Бу бир мисол.
   
17 apr 18:21:20
Ishqiboz Muhlis
Нега тошкентдан 11 та команда. 30 тадан. 19 таси бошқа вилоятлар. Менимча бу ғирромлик
   
17 apr 17:55:40
Elyor Haydarov
Зоминни Замингса килиб куш кулаб келин килиб узатибмизда
   
17 apr 16:50:06
Адхамжон Низамов
Тошкент вилояти буйича 11та жамоа,куп эмасми.
   
17 apr 16:38:24
Hamidjon Davronov
Nega Qashqadaryo, Surxondaryo, Samarqand va Toshkent sh. FAlari yo‘q?
   
17 apr 15:50:11
Tojaxmedov Shuxrat
Birini liga
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика