Мирко Еличич: "Про лигада аксарият жамоалар шунчаки натижа учун курашяпти"
18 apr 19:22
News
Мирко Еличич: "Про лигада аксарият жамоалар шунчаки натижа учун курашяпти"
- Ўйин ҳақида
- Тушунарсиз натижалар кўрсатяпмиз. Бугунги ўйинга ҳам яхши тайёргарлик кўргандик. Натижаларимиз кўнгилдагидек бўлмаяпти. Кўрсатаётган футболимиз ҳам, таркибимиздаги футболчилар ҳам ёмон эмас. Мақсадимиз – ёшларни тарбиялаб, вояга етказиш.

- Кейинги турда "Арал" майдонига сафар қиласизлар. Ортда қолган натижалардан сўнг уларни бу ўйинга руҳан қандай тайёрламоқчисиз?
- Албатта, "Арал" майдонида осон бўлмайди. Йўл, об-ҳаво, майдон каби муаммолар бор. Қийин бўлишини биламиз, лекин яхши натижа кўрсатиш учун ҳаракат қиламиз.
Про лигадаги жамоалардан менга "Олимпик-MobiUz"нинг ўйини ёқди. Жамоа ҳақиқий футбол ўйнаяпти. Қолган жамоалар шунчаки натижа учун курашяпти деб ўйлайман. Жамоамиз ёшлари шундай жамоалар билан ўйинларда янада тобланишади. Ўйиндан-ўйинга кучайиб борамиз.

Similar news
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Comments