Latest news

00:51Сарри Римга қайтишга яқин  0 00:21"Ал Ҳилол" Зиданга йилига 100+ млн евро таклиф қилганди. Мураббий эса...  2 23:50ЕЧЛ финали. ПСЖ - "Интер" 2:0 (матнли трансляция)  61 23:10Раҳмоналиев экстра-таймларда майдонга тушган ўйинда "Сабаҳ" "Қорабоғ"ни енгиб, Озарбайжон кубоги соҳиби бўлди! Клуб Европа лигаси саралашида иштирок этади  0 22:50Баҳром Ҳайдаров: "Селекция ишлари ҳар бир жамоада мунтазам давом этади"  0 22:33Виталий Левченко: "Чемпионатда танаффус юзага келганида шу каби ўртоқлик ўйинлари жамоа учун фойдали бўлади"  0 22:05CAFA U-17 Championship 2025. Ўзбекистон 120 дақиқа давом этган финалда Тожикистонга аламли тарзда ютқазди  57 21:20Назорат учрашуви. "Нефтчи" Фарғонада "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  1 20:55Ўзбекистон U-23 назорат ўйинида "Хоразм"ни мағлуб этди  1 20:22Бугун финал! УЕФА Чемпионлар Лигаси бош соврини кимга насиб қилади?  22 20:11ОФК вакиллари 2 юлдузли "Бунёдкор" академиясига қандай баҳо беришди?  2 20:00Холид Ал Данҳани: "Бор эътиборимиз Ўзбекистон билан ўйинга қаратилган"  3 18:50Ўзбекистон Кубоги финали олдидан: "Оил Стар" ва БМБ бош мураббийлари қандай фикр билдирди? (тўлиқ матбуот анжумани)  1 18:43"Реал" дарвозабони клубни тарк этишга яқин  1 18:10ҚПЛ. "Турон" меҳмонда "Улитау"га мағлуб бўлди, меҳмонлар сафида уч ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0

Футзал бўйича ЖЧ-2024. Бразилия Аргентинани мағлуб этиб, олти карра жаҳон чемпионига айланди News

Футзал бўйича ЖЧ-2024. Бразилия Аргентинани мағлуб этиб, олти карра жаҳон чемпионига айланди

Футзал бўйича ЖЧ финали доирасидаги Бразилия — Аргентина ўйини якунланди.

Жаҳон чемпионати-2024

Финал

Бразилия — Аргентина 2:1

Голлар: Феррао (05'47"), Рафа Сантос (12'34") — Матиас Роса (38'00")

Бразилия: 3. Виллиам, 7. Диего (с), 6. Марсел, 4. Марлон, 13. Рафа Сантос

Захира: 12. Артур, 11. Феррао, 1. Гуитта, 9. Леандро Лино, 8. Марсеньо, 5. Негиньо, 10. Пито. 2. Ронкальо, 14. Валерио

Аргентина: 1. Сармиенто, 13. Арриета, 11. Бранди, 3. Клаудиньо, 14. Таборда

Захира: 4. Боло Алемани, 9. Борруто, 6. Корсо, 8. Гауна, 12. Кравецки, 5. Плаза, 7. Роса, 2. Триподи, 10. Вапораки

Огоҳлантиришлар: Плаза (03'07"), Пито (07'56"), Боло Алемани (24'13"), Рафа Сантос (29'27"), Феррао (35'25"), Лусиано Гауна (35'25").

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди. Бразилия олти карра жаҳон чемпиони!

39. Клаудиньонинг зарбаси бироз ноаниқ кетди.

38. ГОЛ! Матиас Роса ҳисобни қисқартирди!

Аргентина тайм-айт олди.

36. Жанжаллашиб қолган икки жамоа ўйинчилари огоҳлантирилди.

33. Валерио қулай имкониятдан фойдалана олмади.

31. Хавфли вазият! Роса деярли бўш қолган дарвозага аниқ зарба йўллай олмади.

Финални 9029 томошабин "Ҳумо Арена"дан кузатмоқда.

30. Рафа Сантос фол ишлатгани учун огоҳлантирилди.

Бразилия тайм-айт олди.

27. Зарба! Алеманинг чап қанотдан йўллаган зарбасини Бразилия дарвоазбони қайтарди.

26. Артурнинг жаримадан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

25. Алемани рақиб ўйинчисига нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.

24. Негиньонинг зарбаси анча ноаниқ кўриниш олди.

21. Клаудиньонинг кучли зарбасини Виллиан қайтарди.

21. Иккинчи бўлим бошланди.

Футзал бўйича ЖЧ финалини кўриш учун "Ҳумо Арена"га келган мартабали шахслар

Жанни Инфантино — ФИФА президенти

Эдналдо Родригес — Бразилия футбол конфедерацияси президенти

Абдулла Арипов — Ўзбекистон Республикаси Бош вазири

Абдусалом Азизов — ЎФА президенти

Мажид Рашид — Осиё Паралимпия қўмитаси президенти 

Отабек Умаров — Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти

Адҳам Икрамов — Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири

Хави Родригес — футзал бўйича 2 карра жаҳон чемпиони

Тайм якунланди.

18. Зарба! Бразилиянинг жаримадан йўллаган зарбаси хавфли чиқди, Сармиенто тўпни қайтарди.

17. Зарба! Росанинг мураккаб зарбасини Виллиан оёқлари билан қайтарди.

16. Зарба! Гаунанинг чап оёқда йўллаган кучли зарбасини Бразилия дарвозабони қайтарди.

14. Аргентинанинг ўта хавфли ҳужумини рақиб дарвозабони ва ҳимоячилари қийинчилик билан қайтарди.

Аргентина тайм-аут олди.

13. ГОЛ! Бразилиялик 13-рақамли футзалчи Рафа Сантос 13-дақиқада ҳисобдаги фарқни оширди!

10. Диего рақиб посбони билан бирга-бир вазиятда уни алдаб ўтди, аммо тўпни ўзидан узоқлаштириб юборгани боис зарба йўллай олмади.

8. Аргентиналик футзалчига нисбатан қўполлик ишлатилди. ВАР эҳтимолий четлатишни кўриб чиқди, лекин якунда Питога сариқ карточка кўрсатилди.

Бразилия тайм-аут олди.

7. Арриета кичик жароҳат олди, унга тиббий ёрдам кўрсатилди.

6. ГОЛ! Феррао Бразилияни ҳисобда олдинга олиб чиқди!

6. Зарба! Негиньонинг чап оёқда йўллаган зарбасини Аргентина дарвозабони қайтарди.

4. Зарба! Марлониннг зарбасига бироз аниқлик етишмади. 

4. Плаза Ферраога нисбатан қўполлик ишлатди.

4. Зарба! Феррао бир рақибини ортда қолдириб, рақиб посбони билан бирга-бир вазиятда зарба йўллади, бироз ноаниқ.

2. Аввал Клаудиньо, сўнгра қарши ҳужумда Марлон хавфли зарба йўллади.

1. Ўйин бошланди.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика