Latest news

01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  2 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  2 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  6 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  56 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  8 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  39 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9

АПЛ. "Ливерпуль" "Олд Траффорд"да "Манчестер Юнайтед"ни йирик ҳисобда мағлуб этди News

АПЛ. "Ливерпуль" "Олд Траффорд"да "Манчестер Юнайтед"ни йирик ҳисобда мағлуб этди

АПЛнинг 3-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" - "Ливерпуль" учрашуви якунланди.

"Манчестер Юнайтед" - "Ливерпуль" 0:3

Гол: 35 - Луис Диас (Муҳаммад Салоҳ), 43 - Луис Диас (Муҳаммад Салоҳ), 56 - Муҳаммад Салоҳ (Доминик Собослаи)

Олд Траффорд, 20:00

Бош ҳакам: Э́нтони Те́йлор

"Манчестер Юнайтед": Онана, Мазрауи, Де Лигт (Магуайр, 69), Мартинес, Далот, Каземиро (Тоби Кольер, 46), Майну, Фернандес (К); Гарначо ( Диало, 69), Рэшфорд, Зиркзее (Эриксен,86)

Захира: Байиндир, Хитон,  Эванс, Тоби Кольер, Антони, Уитли

"Ливерпуль": Алиссон, Ван Дейк, Конате, Диас (Гакпо, 66), Собослай, Мак Аллистер, Салоҳ, Жота (Брэдли.76), Робертсон (Цимикас,83), Гравенберх, Александер-Арнольд (Нуньес, 76).

Захира: Келлехер, Гомес, Эндо, Эллиот, Куанса, 

Огоҳлантириш: 23 - Зиркзее, 40 - Мартинес, 56 -Вирджил ван Дейк, 65 - Маттейс де Лигт


ЯНГИЛАШ



Учрашув якунланди. "Ливерпуль" "Олд Траффорд"да "Манчестер Юнайтед"ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Уч тур якунидан сўнг Слот жамоаси юз фоизлик натижага эришган ҳолда "Манчестер Сити" билан мусобақа етакчиси бўлиб турибди. "Қизил иблислар" эса мавсумдаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди ва турнир жадвалининг 13-поғонасига тушиб кетди.

Ҳакам иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берди

89. Дарвин Нуньеснинг кучли зарбасига озгина аниқлик етишмади

88. Салоҳнинг навбатдаги узатмасидан сўнг Гапко зарба берди, бироқ унинг зарбаси ноаниқ чиқди

86. Ўзгариш: Зиркзеенинг ўрнига Эриксен майдонга тушди

81. Амаднинг зарбаси жуда ноаниқ чиқди

78. Жошуа Зиркзе яна бир имкониятдан фойдалана олмади

76. Ўзгариш. Конор Брэдли va Дарвин Нуньес майдонга тушди, улар Диогу Жота va Трент Александер-Арнолд алиштиришди

73. Мартинес супер гол уриши мумкин эди, бироқ тўп аргентиналик ҳимоячининг оёғига яхши тушмади

69. Ўзгаришлар: Магуайр ва Амад майдонга тушди, улар Де Лигт ва Гарначони алиштиришди

67. Собослайнинг узатмасидан сўнг Гапко боши билан зарба йўллади, бироқ ноаниқ

66. Ўзгариш: Учрашувда дубл қайд этган Диазнинг ўрнига Коди Гакпо майдонга тушди

65. Огоҳлантириш: Маттейс де Лигт ҳам ҳакам томонидан огоҳлантирилди

63. МЮ ҳисобни қисқартириши учун супер имкониятга эга бўлди. Бироқ Жошуа Зиркзе бир метрдан рақиб дарвозасига гол кирита олмади

58. Салоҳнинг навбатдаги ажойиб зарбаси ҳимоячиларга тегиб, бурчакка чиқиб кетди. МЮ учинчи голдан сўнг "ўчди"

56. ГОООЛ. Салоҳ. Мисрлик ҳужумчи учрашувдаги ҳисобни йирик кўринишга келтирмоқда


56. Огоҳлантириш: Вирджил ван Дейк огоҳлантирилди

52. Зиркзеенинг зарбасини Алиссони қайтарди

46. Ўзгариш: Биринчи бўлимнинг энг ёмон футболчиси бўлган Каземиро захирага олинди. Унинг ўрнига  Тоби Кольер тушди

Иккинчи бўлим бошланди

Биринчи бўлим якунланди

Ҳакам биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берди

Биринчи бўлимнинг энг ёмон ўйинчиси сўзсиз Каземиро бўлмоқда. Уни иккинчи бўлимда кўрмасак керак

43. ГОООЛ. CTRL+C, CTRL+V. Яна Каземиро тўпни йўқ жойдан олдириб қўйди ва яна Салоҳнинг ажойиб узатмасидан сўнг тўпни Диаз рақиб дарвозасига жойлаб қўйди

40. Огоҳлантириш: Мартинес Диасга қарши жуда қўпол ўйнади ва огоҳлантирилди

40. Мазрауининг кучли ва аниқ зарбасини Алиссон қийинчилик билан қайтарди

35. ГОООЛ. Каземиро жуда қўпол хатога йўл қўйди ва меҳмонлар тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди. Салоҳдан супер узатма ва бўш дарвозани аниқ нишонга олди

32. Гарначонинг узатмасидан сўнг Мазрауи зарба йўллади, унинг зарбаси жуда секин чиқди

25. Ушбу дақиқаларда устунлик меҳмонларда. МЮ бугунги учрашувда меҳмонда ҳаракат қилаётганга ўхшайди, умуман ўзига ўхшамаяпти.

23. Огоҳлантириш. Зиркзее қўполлик ишлатди ва огоҳлантирилди

17. Учрашув анча сокин ўтмоқда. Ҳозирча ҳар икки жамоа марказини эгаллаш учун ҳаракат қилмоқда

10. Алексис Макаллистер жароҳат олди ва унга шифокорлар ёрдам кўрсатмоқда

7. ГООЛ. Трент Александер-Арнолд ҳисобни очди. Бироқ тўп офсайдда қолган Салоҳга теккани сабабли бекор бўлди

5. Жотанинг зарбасига аниқлик етишмади

Учрашув бошланди!

МЮ Угартени бугунги учрашув олдидан таништирди. Ярим ҳимоячи "қизил иблислар" сафида 25-рақамда ҳаракат қилади

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика