Latest news

01:18Лионель Скалони: "Ҳозир Мессисиз ҳам Месси бордек ўйнай оламиз"  0 00:50Нико Уильямс "Барселона"га ўтиш учун маошининг камайишига ҳам рози  2 00:28Улуғбек Бакаев: "Дурангга мос ўйин бўлди"  0 00:14"Манчестер Сити" ҳимоячиси "Фенербахче"га ўтиши мумкин  0 23:48Максим Шацких: "Ҳисоб 1:0 вақтида биз иккинчи голни уришимиз керак эди"  6 23:12Асрор Алиқулов: "Иккинчи голни уриб олганимиздан кейин футболчилардаги босим йўқолди"  0 22:54Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги мағлубият учун барчадан узр сўрайман"  9 22:50Ўзбекистон U-17 терма жамоаси иккинчи ўйинда ҳам Чилини мағлуб қилди  22 22:05Суперлига. "Машъал" Қўқонда жавобсиз тўртта гол урди  13 21:53Суперлига. "Бухоро" ва "Андижон" Самарқандда муроса кўчасини танлади  19 21:17Мбемо "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасида танлов қилди  0 20:5639 ёшли Милнер шартномани узайтирди  2 20:39"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед" эгасини судга берди  0 19:46Рэшфорд агентларига "Барселона"га қўшилишни истагаётганини айтди  5 19:21Ўзбек телеканаллари Абдуқодир Ҳусанов иштирок этадиган Клублар ўртасидаги ЖЧ намойиш ҳуқуқини қўлга киритди  14

Суперлига. Ютаётган "Қизилқум" бир киши кам бўлиб қолгач, "Олимпик"дан тўртта гол қабул қилиб олди News

Суперлига. Ютаётган "Қизилқум" бир киши кам бўлиб қолгач, "Олимпик"дан тўртта гол қабул қилиб олди

Бугун Суперлиганинг 8-тур беллашувларига старт берилди.

Суперлига-2024, 8-тур

18.05.2024, 19:00

"Қизилқум" — "Олимпик" 2:4

"Марказий" стадиони, Қарши

Бош ҳакам: Тўрабек Суюнов

Қанот ҳакамлари: Шоҳруҳ Аъзамов, Ислом Носиров

Захира ҳаками: Найим Қосимов

ВАР: Аҳрол Рисқуллаев

АВАР: Зилола Раҳматова

Назоратчи: Виктор Серазитдинов

Комиссар: Қудрат Мадраимов

Гол: 1:0 — 13, Файзуллобек Жуманқўзиев, 1:1 — 53, Аҳмадилло Муқумжонов, 1:2 — 56, Отабек Жўрақўзиев (Нодир Абдихолиқов), 1:3 — 69, Алишер Одилов (Аҳмадилло Муқумжонов), 2:3 — 83, Гиорги Кухианидзе (пенальти), 2:4 — 88, Муҳсин Бозоров.

"Қизилқум": 12.Робертс Озолс, 7.Даврон Анваров, 8.Гиорги Кухианидзе, 11.Акаки Шулая, 13.Николай Тарасов, 17.Муҳаммадали Ғиёсов (79.Диёр Рахматиллоев, 76), 23.Самандар Шукуруллаев, 25.Азизбек Усмонов (10.Элгужа Лобжанидзе, 46), 27.Шаҳбоз Жўрабеков, 71.Жамолиддин Убайдуллаев (4.Илҳом Ваҳобов, 59), 77.Файзуллобек Жуманқўзиев (22.Шаҳзод Раҳматуллаев, 76).

Захира: 1.Ҳумоюншоҳ Сайётов, 9.Ҳумоюн Абдуалимов, 14.Файзулла Қамбаров, 37.Шерзод Файзиев, 99.Асадбек Асадов.

"Олимпик": 99.Эдем Неманов, 2.Саидазамат Мирсаидов, 7.Иброҳим Ибрагимов, 8.Нодир Абдихолиқов (16.Риан Исламов, 84), 10.Фаррух Мухторов (21.Муҳаммадазиз Иброҳимов, 64), 11.Отабек Жўрақўзиев (15.Муҳсин Бозоров, 84), 18.Акбар Абдирасулов (22.Шаҳзод Тоиров, 46), 19.Аҳмадилло Муқумжонов, 23.Абдурауф Бўриев, 37.Алишер Одилов (9.Асадбек Жўрабоев, 90), 44.Асад Раҳимжонов.

Захира: 32.Жаҳонгир Бўриев, 17.Жалолиддин Содиқов, 64.Самандар Қодиров, 70.Муҳаммадбобир Мўйдинов.

Огоҳлантиришлар: Иброҳим Ибрагимов (25), Муҳаммадали Ғиёсов (41), Акаки Шулая (41), Аҳмадилло Муқумжонов (66).

Четлатиш: Акаки Шулая (51, 2СК)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90. Иккинчи бўлимга 8 дақиқа қўшиб берилди.

88. ГОЛ! Бир неча дақиқа аввал майдонга туширилган Муҳсин Бозоров "Қизилқум" ҳимоясидаги палапартишликдан фойдаланган ҳолда рақиб дарвозасини ишғол қилди!

84. "Олимпик"да икки ўзгариш бўлди.

83. ГОЛ! Гиорги Кухианидзе 11 метрли нуқтадан Эдем Неманов қўриқлаётган дарвозанинг марказига аниқ зарба йўллади!

80. "Олимпик" дарвозаси томон пенальти белгиланди. Мирсаидов Кухиниадзега нисбатан қўполлик ишлатди деб топилди. Ҳакам ВАР билан суҳбатлашди ва қарорини ўзгартирмади.

76. "Қизилқум" иккита ўзгаришга қўл урди.

75. "Олимпик" футболчисининг зарбасига аниқлик етишмади.

69 ГОЛ! Ҳимоячидан тўпни қабул қилиб олган Алишер Одилов "Қизилқум" дарвозасини ишғол қилиб, таблодаги ҳисобни ишончли кўринишга келтирди.

67. Мезбонларда хавфли вазият юзага келди.

66. Муқумжонов Жўманқўзиевга нисбатан қўполик ишлатгани учун огоҳлантирилди.

64. "Олимпик"да ўзгариш содир бўлди.

59. "Қизилқум" таркибида ўзгариш рўй берди.

56. ГОЛ! "Олимпик"дан камбэк! Жўрақўзиев "Қизилқум" ҳимоячиларини чалғитган ҳолда рақиб дарвозасининг пастки ўнг бурчагига тўпни жойлаб қўйди!

53. ГОЛ! Аҳмадилло Муқумжонов ўткир бурчакдан жарима зарбасини "Қизилқум" дарвозаси томон аниқ йўллади!

51. Акаки Шулая "Олимпик" футболчисига нисбатан қўполлик ишлатгани учун ҳакам томонидан иккинчи сариқ карточка билан жазоланиб, майдонни тарк этди.

47. Муқимжоновнинг пасидан кейин Жўрақўзиев рақиб дарвозасини ишғол қилганди, ҳакам ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилганини маълум қилганди. Шунга қарамай, ВАР ишга тушди. Бироқ ҳакамнинг қарори ўзгармади.

46. Иккинчи бўлим бошланди. Иккала жамоа таркибида биттадан ўзгариш рўй берди.

Биринчи бўлим якунланди.

45+1. ЗАРБА! Шулаянинг бурчакдан узатган тўпига Ғиёсов бош билан зарба йўллади, Неманов тўпни қайтарди.  

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

41. Муҳаммадали Ғиёсов ва Акаки Шулая ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

40. ЗАРБА! Жуманқўзиев "Олимпик" жарима майдонининг чап бурчагидан кучли зарба йўллади, аммо тўп йўналиши ноаниқ кўриниш олди.

36. Шулаянинг жаримадан йўллаган зарбасини жамоадоши Ғиёсов бели билан қайтарди.

35. "Олимпик" футболчилари хавфли ҳужум ташкиллаштирди, аммо Раҳимжоновнинг зарбаси ўз шеригига тегиб қайтди.

33. ЗАРБА! Шулаянинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Неманов қайтарди.

29. Бўриевга нисбатан Ғиёсов фоль ишлатди.

25. Иброҳим Ибрагимов Шукуруллаевнинг юзига уриб юборгани учун ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

22. Мухторов яна бир тўқнашувда иштирок этди, бу сафар Кухианидзе унга нисбатан хавфли ҳаракат амалга оширди.

19. Фаррух Мухторов ҳужумда "Қизилқум" футболчисига нисбатан фоль ишлатди.

13. ГОЛ! Шулаянинг ён чизиқдан узатган тўпини Жуманқўзиев "Олимпик" дарвозасига жойлаб қўйди!

12. Рақиб хатосидан фойдаланган "Қизилқум" футболчиларининг ҳужуми Жўрабековнинг ноаниқ зарбаси билан якунланди.

11. "Қизилқум" ҳимоячиси жамоадоши Шулаяни рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чорлаганди, аммо Неманов ўз вақтида тўпга чиқди.

6. "Олимпик" футболчиларининг дастлабки ҳужуми зарба билан якунланди, аммо "Қизилқум" ҳимоячилари бу уринишга блок қўйишди.

3. Майдон марказида рақиб футболчиси билан тўқнашув натижасида "Қизилқум" сардори шикастланди. Унга майдон ташқарисида тиббий ёрдам кўрсатилади.

1. Учрашув бошланди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Қизилқум" футболчилари қизил, "Олимпик" ўйинчилари оқ рангли либосларда ҳаракат қилади.

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика