Latest news

01:39"Пахтакор" устунликка эга бўлган, аммо якунда "Ал Райян" ғалаба қозонган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 01:30ОФК Элит Чемпионлар лигаси. Ғарбий минтақада 4-турдан кейинги ҳолат  0 01:18ЕЧЛ. "Реал" ва "Милан" ўзаро баҳс олиб боришмоқда (онлайн ҳисоб)  30 01:15ЕЧЛ. "Ливерпуль" – "Байер" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  35 01:00Элит ОЧЛ. "Ал Насср" "Ал Айн"га ҳеч қандай имконият қолдирмади. Роналдудан гол  24 00:55Аргентина термасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинлари учун қайдномасини эълон қилинди  4 00:35Элит ОЧЛ. Назаровнинг хатоси "Пахтакор"га қимматга тушди  3 00:25АПЛ грандлари "Барселона"нинг 21 ёшли иқтидорига қизиқиб қолишди  14 23:56Юнус Али: "Пахтакор" биринчи бўлимнинг ўзидаёқ интригани йўқ қилиши мумкин эди, аммо..."  6 23:12Камолиддин Тожиев: "Ҳаводан узатилган тўп дарвозамизга кириб кетди. Бугун бизнинг кунимиз эмас экан"  29 22:18Суперлига. "Навбаҳор" – "Пахтакор" ва 24-турнинг бошқа учрашувларида қайси ҳакамлар ишлаши аниқ  9 21:50"Қизилқум" ўйинчисига қизил карточка кўрсатилиши керак эди" – Суперлига 23-туридаги баҳсли вазиятлар юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси эълон қилинди  1 21:15Расман: Крестинин бошчилигидаги "Локомотив" мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  5 20:57ОФК Элит Чемпионлар лигаси. "Пахтакор" узоқ масофадан ўтказиб юборилган гол туфайли ўз майдонида "Ал Райян"га ютқазди  206 20:32Расман: "Бухоро" Суперлига йўлланмасини нақд қилди!  16

Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Қайрат" жамоаси мени илиқ кутиб олди ва жамоага яхши киришиб кетдим. Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит" News

Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Қайрат" жамоаси мени илиқ кутиб олди ва жамоага яхши киришиб кетдим. Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит"

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ва "Қайрат" клуби футболчиси Иброҳимҳалил Йўлдошев сайтимизга интервью берди

- Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё кубогидаги юришини бошлади. Ушбу мусобақа ва дастлабки рақиб ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Олимпиячилар ўртасидаги Осиё кубоги ҳар доим жуда қизиқарли ва курашларга бой бўлган мусобақа. Ўзбекистон ҳам ушбу мусобақа анча муффавақиятли тарзда қатнашиб келган. Олтин ва кумуш медаллирини қўлга киритганмиз. Кечаги учрашув ҳақида гапирадиган бўлсам, Малайзияга қарши бироз қийналдик. Ўзи биринчи учрашувлар ҳар доим қийин ва маъсулятли бўлади. Малайзи терма жамоаси ҳам анча яхши жамоа эканлигини исботлади. Улар тўпни яхши назорат қилишди. Биз бундан ҳам яхшироқ ўйнай оламиз. Кейинги учрашувларда буни исботлашимиз керак.

- Олимпия терма жамоалари орасида қайси жамоани кучли дея эътироф эта оласиз ва қайси жамоа вакилларини мусобақа фаворити дея кўрсата оласиз?

- Менинг фикримча, Япония ва Жанубий Корея терма жамоалари мусобақа фаворити ва Осиё минтақасида энг кучлилардан бири. Ўзбекистон терма жамоаси ҳам фаворит дея оламан. Ўтган йили ўтказилган Осиё ўйинларида айнан шу уч терма жамоа медалларни қўлга киритганди. Мусобақа энди бошланди, биринчи турнинг ўзидаёқ қайсидир терма жамоани яққол фаворит сифатида кўрсатиш қийин.

- Янги мавсумда жамоангиз ўзгартирдингиз ва Қозоғистоннинг энг кучли жамоаларидан бири "Қайрат" клубида ўйнамоқдасиз. Янги жамоангизга кўникиш жараёни қандай кечмоқда? "Қайрат" жамоасининг мақсад ва режалари қандай. "Қайрат" ҳозирги кунда Қозоғистон миллий чемпионатида пешқадамлик қилмоқда ва ҳали мағлубиятга учрагани йўқ?

- Жамоага яхши қўшилдим деб ўйлайман. Жамоа ўзимга жуда ёқди. Жамоадошларим ҳам илиқ кутиб олишди. Бош мураббийга ҳам миннатдорчилик билдираман, сабаби у менга ишонди ва кўп имконият бермоқда. Эски жамоамда сўнги олти ой давомида ўйин амалиётига эга бўлгамаганимга қарамай барча учрашувларда асосий таркибда ўйнаяпман. Қозоғистон чемпионати ҳам етарлича кучли экан. "Ордабаси", "Астана", "Қайрат" ва "Актобе" каби жамоалар маҳаллий чемпионатнинг энг кучли клублари ҳисобланишади.

- Қозоғистон чемпионати энг қизиган палласига кирмоқда, аммо шунга қарамай сиз клубингиздан рухсат олдингиз ва олимпия терма жамоаси иҳтиёрига етиб келдингиз. "Қайрат" жамоасидан рухсат олиш қанчалик қийин бўлди?

- Клубимдан рухсат олиш жуда қийин. Осиё кубоги ФИФА кунларида ўтказилмаётгани сабаб, муаммоларга дуч келдик. "Қайрат" мени қўйиб юбориш ниятида эмас эканлигини олдиндан айтди. Лекин ЎФА икки-уч маротаба музокара ўтказди ва рад жавобини олди. Бироқ Ўзбекистон футбол ассоциацияси охиригача ҳаракат қилди ва якунда келишувга эришилди. Шу сабаб терма жамоа иҳтиёрига келиб қўшилди. Асосий таркибда ўйнаётганим туфайли бош мураббий ҳам Осиё кубогига боришимга қарши эди, аммо ЎФА келишувга эриша олди.


Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика