"Қизилқум" ўйинчисига қизил карточка кўрсатилиши керак эди" – Суперлига 23-туридаги баҳсли вазиятлар юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси эълон қилинди
05 nov 2024 21:50
News
"Қизилқум" ўйинчисига қизил карточка кўрсатилиши керак эди" – Суперлига 23-туридаги баҳсли вазиятлар юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси эълон қилинди
Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази мазкур учрашувлар тугагач, Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг навбатдаги йиғилишини ўтказди ва тур доирасида кузатилган баҳсли вазиятлар таҳлил қилинди. Бу беллашувларда жами 5 та баҳсли вазият юзага келди.
Қуйида уларнинг батафсил изоҳи ва чиқарилган якуний қарорлар билан танишишингиз мумкин:
1-вазият. "Пахтакор" - "Андижон" тўқнашуви: мезбонларнинг голи.
"Пахтакор" - "Андижон" учрашувининг 15-дақиқасида мезбонлар ҳисобни очди. Бош ҳакам Никита Мустафин мазкур ҳолатда фол йўқлигини қайд этди ва голни инобатга олди.
Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Мазкур вазиятда тўп ҳужумчининг қўлига эмас, ҳимоячининг тиззасига теккан. Шу сабабли, голни бекор қилиш учун асос йўқ. Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан ҳакамларнинг қарори тўғри, деб топилди.
2-вазият. "Олимпик" - "Навбаҳор" қарама-қаршилиги: баҳсли пеналти.
"Олимпик" - "Навбаҳор" учрашувининг 35-дақиқасида мезбонлар рақиб посбони хатосидан сўнг қулай вазиятга эга бўлди ва шу ҳолатда дарвозабон 10-рақамли футболчига қўполлик ишлатиб, уни тўхтатиб қолди. Бош ҳакам Найим Қосимов мазкур эпизодда фол қайд этиб, нуқтага ишора қилди ва наманганликлар вакилига сариқ карточка кўрсатди.
Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда посбон рақибига нисбатан қўполлик ишлатган. Пеналти белгилаш учун асос етарли. Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамларнинг қарори тўғри эканини маълум қилади.
3-вазият. "Қизилқум" - "Динамо" қарама-қаршилиги: баҳсли қизил карточка.
"Қизилқум" - "Динамо" учрашувининг 68-дақиқасида мезбонларнинг 8-рақамли футболчиси самарқандликларнинг 21-рақамли аъзосига нисбатан қўпол ҳаракат қилди. Бош ҳакам Иброҳим Исмоилов футболчига сариқ карточка кўрсатди.
Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ВАР ҳолатга аралашмасдан хато қилган. Футболчи бутсасининг таг қисми билан қасддан рақибига зарба берган. Бу каби ҳолларда қизил карточка кўрсатилиши лозим. Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамларнинг қарорини нотўғри, деб ҳисоблади.
4-вазият. "Нефтчи" - "Бунёдкор" қарама-қаршилиги: баҳсли пеналти.
"Нефтчи" - "Бунёдкор" учрашувининг 80-дақиқасида меҳмонлар қулай вазиятга эга бўлди ва шу ҳолатда тўп мезбонларнинг 20-рақамли футболчисига тегиб, ўйинга қайтди. Бош ҳакам Достон Раҳмонов мазкур эпизодда тўп қўлга тегмаганини қайд этди ва баҳсни давом эттирди.
Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда видеотакрорлардан кўриш мумкинки, тўп футболчининг қўлига эмас, қорин қисмига теккан. Пеналти белгилаш учун асос мавжуд эмас. Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамларнинг қарори тўғри эканини маълум қилади.
-вазият: "Металлург" - ОКМК ўйини: баҳсли 11 метрлик жарима зарбаси.
"Металлург" - ОКМК учрашувининг 90+2-дақиқасида мезбонларнинг 9-рақамли аъзоси жарима зарбасини ижро этди ва зарбадан сўнг тўп олмалиқликларнинг 22-рақамли вакилига тегиб, майдонга қайтди. Бош ҳакам Рустам Лутфуллин қўл билан ўйин йўқлигини ва қоидабузарлик ҳолати қайд этилмаганини маълум қилди.
Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ВАР ҳаками ҳолатга аралашиб, хато қилган. Тўп ҳимоячининг қўлига тегмаган. Шу боис, комиссия бош ҳакамнинг қарорини қўллаб-қувватлайди ва уни тўғри, деб топди.
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments