Latest news

17:10Гонконгга келган Златан Ибрагимович Брюс Ли билан "куч синашди", Гвардиол Хорватия махсус кучлари машғулотида қатнашди, Гвардиола мўйлов қўйди. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 16:50Винисиус Жуниор: "Мен кўп нарсага эришдим, лекин орзуларим ҳали тугамаган"  0 16:22"Наполи" "Ювентус" ярим ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  0 15:58Суперлига. 16-тур дисквалификациялари: "Нефтчи", "Пахтакор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  1 15:26"Манчестер Юнайтед" ва "Ньюкасл" Шешко учун курашади  1 14:57"Бавария" дарвозабони Улрайх ўғли вафот этганини эълон қилди  0 14:29CAFA турнирида иштирок этадиган терма жамоага бош мураббий тайинланди  2 14:03Трамп Бразилия фуқароларининг ЖЧ-2026га келишига тўсқинлик қилиши мумкин  3 13:34ЦСКА футболчиси Гайич Файзуллаевга Туркиядаги фаолиятини муваффақиятли ўтказишни тилади  1 13:05Пул топишни "Пахтакор"дан ўрганиш керак  14 12:39​Ўзбекистон терма жамоаси тажрибали ҳимоячисига Озарбайжондан қизиқиш бор  2 12:08Ўзбекистон терма жамоаси собиқ аъзоси Гонконгга йўл олмоқда  8 11:47Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите: "Осиё Кубогида осон рақиблар бўлмайди"  5 11:08"Насаф" ёзги трансфер ойнасини қандай ўтказди? Скаут мулоҳазаси  6 10:27"Машъал"нинг бир нечта етакчиси бугунги учрашувда майдонга туша олмайди  7

Улуғбек Бақоев: "Биринчи даврада уй ўйинларини "Бунёдкор" стадионида ўтказамиз" News

Улуғбек Бақоев: "Биринчи даврада уй ўйинларини "Бунёдкор" стадионида ўтказамиз"

Про-лиганинг 1-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Бухоро" (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

Ўйин ҳақида

- Бугун мавсумнинг илк расмий учрашувини ўтказдик. Биринчи ўйинлар одатда у қадар ҳам ёрқин ўтмайди. Жамоамиз таркиби деярли 90 фоиз янгиланиб кетди, футболчиларга ўзаро мослашиб олишлари учун вақт керак. Шунингдек, майдон ҳам бир оз юмшоқдек кўринди. Тўп майса устида яхши юрмагани сабабли ўйин сифатига таъсир кўрсатган бўлиши мумкин.

- "Бухоро" уй учрашувларини эндиликда қайси стадионда ўтказади?

- Биз ҳозир "Бунёдкор" стадиони билан келишувга эришганмиз. Про-лиганинг биринчи даврасини Тошкентда ўтказамиз. Про-лига тақвими қулай ишлаб чиқилган, бу борада ташкилотчиларга раҳмат айтаман.

- Жамоангиз бугун бир очко ишладими ёки икки очко йўқотдими?

- Биринчи ўйинларда мослашиб кетиш осон бўлмайди. Футболчиларга ўйин ритмига тушиб олишлари учун озроқ вақт керак. Бугун ҳар икки жамоа бир очкодан ишлади.

- Захирадан қўшилган футболчилар ўйинни кучайтира олдими?

- Бугунги ўйин учун йигитларга раҳмат айтаман. Йигитлар майдонда борларини бериб ҳаракат қилишди. Ўйинлар давомида кучайиб борамиз.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика