Latest news

17:15Breaking! Ўринбоев фаолиятини Бельгияда давом эттиради  7 17:09Клублар ўртасидаги ЖЧ-2025. 1-турнинг барча натижалари битта саҳифада  0 16:56"Бунёдкор" пенальтилар сериясига кўра ғалаба қозониб, "Қўқон-1912"ни мусобақадан чиқариб юборган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 16:38Расман: Футзал Олимпия ўйинларига киритилди  1 16:21Ўзбекистонда ёзги трансфер ойнаси қачон очилади?   11 16:15ЦСКА собиқ ҳужумчиси қамоқдан озод этилди  0 15:47"Футбол олами". "Динамо", "Бунёдкор" ва "Шўртан" дастлабки чорак финалчилар  0 15:39Гвардиола: "Кейинги учрашувда 10 нафар янги ўйинчи майдонда бўлади..."  4 15:15"Ливерпуль" швециялик ҳужумчи учун 100 млн фунт таклиф қилмоқчи  3 14:46"Ал Ҳилол" Рафаэл Леауни нишонга олди  2 14:20Факт: "Хоразм" 21-асрда меҳмонда "Сўғдиёна"ни ютмаган  2 13:55"Милан" собиқ ҳимоячиси "Юве Стабиа" бош мураббийига айланди  0 13:25Куртуа "Ал Ҳилол" билан дуранг бўйича тушунтириш берди  2 12:58"Хоразм" – "Навбаҳор" ўйини қаерда ўтади?  3 12:36Роналдунинг собиқ термадоши "Ал Насср" бош мураббийи бўлиши мумкин  2

Киберспорт. "Лочинлар" Александр Костилевга ойига 1 млн. доллар тўлайди News

Киберспорт. "Лочинлар" Александр Костилевга ойига 1 млн. доллар тўлайди

19 февраль куни нафақат Counter-Strike, балки киберспорт оламининг энг машҳур инсонларидан бири Александр "s1mple" Костилев фаолиятини Саудия Арабистони клубида давом эттириши маълум бўлди.

Дунёнинг энг бой клуби сифатида танилаётган "Falcons" ("лочинлар") киберспорт оламининг энг машҳур ўйинларида ўзининг жамоаларини шакллантиришда давом этмоқда. Улар футболдаги каби ҳар бир ўйин учун энг кучли ва энг машҳур киберспортчиларни йиғиб, жамоа тузишмоқда.


Counter-Strike таркибини максимал даражада кучайтиришни истаган "лочинлар" 2023 йилнинг охирида кўплаб кучли киберспортчиларни ўз сафига чақирди ва жуда катта маошлар таклиф қилди. Уларнинг сўнгги трансфери киберспорт оламининг ёрқин юлдузи Александр "s1mple" Костилев бўлди. NAVI сафидаги супер ўйинлари билан кўплаб мухлисларнинг меҳрини қозонган s1mple фаолиятини Саудия Арабистони клубида давом эттиради. У жонли эфир пайти янги клубида қанча маош олишини айтди:

"Falcons" даги маошим? Ойига 1 млн. доллар. Ўзимни киберспортчи эмас, футболчидек ҳис қиляпман" - дейди Александр Костилев.

Саудия Арабистонининг "Falcons" жамоаси 2024 йилнинг 10 февралида якунланган IEM Katowice турнирида 3-4-ўринни эгаллаб, 80 000 долларни қўлга киритган эди.

Rating: -7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика