Latest news

23:19Мудрик фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  0 22:29"Мец" — ПСЖ. Таркиблар маълум  0 22:05АПЛ. "Челси" ва "Ливерпуль" ўз уйида ишончли ғалабага эришди  11 22:03"Барселона" — "Осасуна". Таркиблар билан танишинг  16 21:10Мане, Жексон, Кулибали, Гуйе, Менди, Матар Сарр, Мбайе — Сенегал терма жамоасининг Африка кубоги учун таркиби маълум  4 20:46Гюлерга учта даъвогар маълум бўлди  4 20:00Ла Лига. "Атлетико" захирадан тушган Гризманнинг урган голи эвазига ўз майдонида "Валенсия"ни мағлуб этди  6 19:28ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Турон"ни мағлуб этди, Раҳмоналиевдан гол  1 17:21"Ювентус" "Реал”нинг мақсадини ўзида сақлаб қолмоқчи  2 16:24"Челси" ва МЮ Садикига қизиқмоқда  1 15:50"Бухоро": Саломов ва Хомяков ишдан кетмади  7 15:02Эндрик "Реал"дан кетмоқда  1 14:38"Реал" "Ренн"нинг 20 ёшли марказий ҳимоячиси Жакени кузатиб бормоқда. У Лига 1 мавсумида 15 та ўйин ўтказди  1 14:10Лаутаро Мартинес "Барселона"ни кучайтириши мумкин  8 13:41Суперлига–2025: Уйда "Нефтчи", меҳмонда "Динамо" чемпион. Рақам ва фактлар  13

Куртуа "Ал Ҳилол" билан дуранг бўйича тушунтириш берди News

Куртуа "Ал Ҳилол" билан дуранг бўйича тушунтириш берди

"Қаймоқранглилар" дарвозабони ўйинни суст бошлашганини тан олди ва жамоа иккинчи бўлимда кучайганини қайд этди.

"Реал" дарвозабони Тибо Куртуа жамоанинг Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клубига қарши Клублар ўртасидаги ЖЧдаги илк учрашуви ҳақида фикр билдирди. Учрашув 1:1 ҳисобида якунланди ва қўшиб берилган вақтда Федерико Вальверде пенальтини голга айлантира олмади.

"Биринчи бўлимда жуда секин ўйнадик ва ўз ритмимизни топишда қийналдик, улар эса яхшироқ ҳаракат қилишди. Биз гол уришга муваффақ бўлдик, аммо улар пенальти орқали ҳисобни тенглаштирди. Ўйлайманки, иккинчи бўлимда яхшироқ тўп тепдик. Агар худди шу руҳда давом этсак, бир нечта учрашувларда ғалаба қозонамиз", – деди Куртуа.

ФИФА Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 2025 йилнинг 15 июнидан 13 июлига қадар АҚШда бўлиб ўтади. Турнирда саккиз гуруҳга бўлинган ҳолда 32 та жамоа иштирок этмоқда. Ҳар бир тўртликдан иккита энг кучли жамоа плей-офф босқичига йўл олади.

"Реал"нинг кейинги ўйини 22 июнь куни "Пачука"га қарши кечади. 

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика