Саттон: "Бруну Фернандеш сардор бўлмаслиги керак"
21 aug 2023 22:46
News
Саттон: "Бруну Фернандеш сардор бўлмаслиги керак"
"Челси" собиқ ҳужумчиси Крис Саттонинг фикрича, МЮ "Тоттенхэм"га ҳакамлар туфайли мағлуб бўлмаган.
АПЛнинг 2-тур ўйинидан сўнг Бруну Фернандеш "Юнайтед" биринчи бўлимда пенальти тепиши кераклиги ҳақида гапирган эди.
"Ҳакам айбдор эмас. Бруну биринчи навбатда ўзи ва жамоаси билан шуғулланиши, кейин эса ҳакамлар ва уларнинг қарори ҳақида ўйлаши керак.
Менимча, Фернандеш жамоа сардори бўлмаслиги лозим, аниқ. У етакчи эмас.
Агар сен сардор бўлсанг масъулиятни бўйнингга олишинг керак. МЮ дастлабки икки турда хайрлашув учрашувини ўтказаётган терма жамоадек кўринди. Улар мавсумолди йиғинларида қолиб кетгандек тасаввур уйғотишяпти. Бруну ҳакамларни айблайвермай, ўзининг етакчилик қобилиятларини кўрсатиши лозим" - дейди "Челси" собиқ форварди Саттон.
Link :
Source : Daily Mail
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
01:21
МЮ янги устози: "Манчестер Сити" - дунёнинг энг яхши жамоаси, Гвардиола эса энг яхши мураббий" 0
Comments