Latest news

19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  1 19:32"Леванте" ҳужумчиси топ-клублар назарига тушди  0 19:30Суперлига. "Шўртан" – ОКМК (матнли трансляция)  9 19:03Хаби Алонсо Винисиус хулқ-атвори учун жазоланадими ёки йўқлиги ҳақида маълум қилди  4 18:36Расман: "Барселона" "Камп Ноу"га қайтмоқда  2 18:15"Реал"да ойнинг энг яхши футболчиси аниқланди  2 17:48Мундиалга саноқли кунлар қолди: Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг гуруҳдошлари таркиби аниқ!  5 17:15Суперлига 27-турининг қолган учрашувлари 1 дақиқалик сукут билан бошланади  26 16:59"Динамо" "Хоразм" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35Парагвай U-17 мураббийи: "Мундиални Ўзбекистонга қарши ўйин билан бошлаймиз. Бу мамлакатнинг қандай ютуқларга эришаётганидан хабардормиз"  7 16:08"Маракана" стадиони сотувга қўйилди  11 15:41"Нефтчи" қарзларини тўлади  8 15:15"Насаф" "Навбаҳор" билан дуранг ўйнаб, чемпионлик курашида қоқилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55"Насаф" мухлислари автоҳалокатга учради  27 14:34Винисиус Жуниорга асосий даъвогар маълум  4

1 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин News

1 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин

"Рома" клуби Иван Юричнинг ўрнига бир қатор номзодларни кўриб чиқмоқда.

"La Gazzetta dello Sport" тарқатган маълумотга кўра, Римликлар раҳбарлари Паулу Соузанинг вакиллари билан алоқага чиқишган. Маълумот учун Паулу Соуза БААнинг "Шабаб ал Аҳли" клуби устози ҳисобланади. Бундан бир ойча олдин "Шабаб ал Аҳли" айнан Соуза бошчилигида ОЧЛ 2 мусобақаси 2-тури доирасида Қаршида "Насаф" меҳмони бўлиб 1:2 ҳисобида мағлуб бўлиб қайтган эди. Лекин, римликларни ўйлантираётган жиҳат бор, яъни Соузанинг ҳозирги жамоаси билан шартномасида товон пули кўрсатилган. Шу сабаб "Рома" раҳбарлари бошқа номзодларни ҳам ўрганиб чиқишмоқда.

"Рома"га "Челси" собиқ футболчиси ва мураббийи Фрэнк Лэмпарднинг номзодини кўриб чиқишни ҳам таклиф қилишган.

Бундан ташқари, номзодлар орасида яқинда Саудия Арабистони терма жамоасидан истеъфога чиқарилган Роберто Манчини, Массимилиано Аллегри, Маурицио Сарри, Грэм Поттер ва Эдин Терзичлар борлиги айтилмоқда.


Мавсум аввалида истеъфога чиқарилган Даниэле де Россини яна ортга қайтариш ҳақида эса бош қотирилмаяпти.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика