Latest news

02:10Даниэль Фарке: "Гвардиола ҳаммадан бир қадам олдинда"  0 01:44Европа лигаси. "Панатинаикос" пенальтилар сериясида ҳал қилди, "Селтик" 28-сонияда гол урди ва бошқа натижалар  0 01:31Конференциялар лигаси. "Самсунспор" 4та гол уриб, "Фиорентина" 4та гол ўтказиб юбориб 1/8 финалга йўл олди  0 00:46Серлот, Хвича ва бошқалар: ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 00:19Престианни тан олди  9 23:51"Машъал" янги мавсум учун қайдномани эълон қилди  1 23:36"Бухоро" янги мавсум учун қайдномани эълон қилди  1 23:22"Андижон" янги мавсум учун қайдномани эълон қилди  8 23:08"Динамо" янги футболчиларини таништирди  4 22:52Эрон. "Трактор" кичик ҳисобда ғалабага эришди, Ҳамробеков...  0 22:20ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  0 22:00"Металлург" "Шўртан" футболчисини таркибига қўшиб олди  1 21:46"Пахтакор"нинг янги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди  2 21:32Виктор Фонт: "Лапорта "Барселона"ни "Реал" бўлишини истади"  7 21:10Мартин Демичелис ЛаЛига жамоасини бошқариши мумкин  0

Ҳусниддин Алиқулов шартнома имзолаш учун Туркияга етиб борди News

Ҳусниддин Алиқулов шартнома имзолаш учун Туркияга етиб борди

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Насаф" клуби ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқулов легионерга айланади.

Олдинроқ, Алиқулов тез орада Туркиянинг "Ризеспор" клубига кўчиб ўтиши ҳақида хабар берган эдик.

Championat.asia сайти маълумотига кўра, Алиқулов шартнома имзолаш учун Туркиянинг Ризе шаҳрига етиб борган. Айни дамда томонлар битим бандлари устида музокаралар ўтказишмоқда. Катта эҳтимол билан эртага Ҳусниддин Алиқулов ва "Ризеспор" ўртасида шартнома имзоланади.

Маълумот учун, "Ризеспор" клуби 1953 йилда ташкил топган. Айни пайтда жамоани маҳаллий мураббий Илҳан Палут бошқариб бормоқда. Клуб ўтган мавсум Туркия биринчи лигасида 2-ўринни олди ва Суперлигага йўл олди.

Эслатиб ўтамиз, янги қоидаларга кўра, ўзбекистонлик футболчилар Туркияда легионер ҳисобланмайди.

Ҳусниддин Алиқулов бу мавсум Суперлигада 12 та ўйинда майдонга тушди ва рақиблар дарвозасига 5 та гол урди.

Rating: +34   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика