Latest news

02:13Ироқ мураббийи ФИФАдан ЖЧ плей-офф ўйинини қолдиришни сўради: "Бизга тайёргарлик учун вақт керак"  4 01:35Алиссон ва Кьеза "Галатасарой"га қарши ўйнамайди: Слот вазиятга ойдинлик киритди  0 01:10«Каттақўрғон» ўз сафига уч нафар янги ҳимоячини қўшиб олди, улар орасида «Пахтакор» тарбияланувчилари ҳам бор  2 00:48"Реал" Почеттинони олиб келмоқчи: Арбелоага фақат мўъжиза ёки Чемпионлар Лигасидаги ғалаба ёрдам беради  11 00:19Англия Кубоги: Чорак финалда "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" ўзаро тўқнаш келади  8 00:0523 та қизил карточка ва оммавий муштлашув: Халк финалдаги даҳшатли ҳолатда ҳакамни айблади  0 23:01"Мен Лео қолади деб кафолат бермаганман" — Лапорта Хавининг айбловларига жавоб қайтарди  10 22:30Неймар 2023 йилдан бери илк бор Бразилия терма жамоасининг кенгайтирилган таркибига киритилди  1 21:59Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи нега ошмади? Англиялик эксперт жавоб берди  8 21:23"Манчестер Сити" футболчиси 80 000 фунт жарима тўлайди  4 20:59Мбаппе "Реал" шифокорларига ишонмаяпти — у 3 ойдан бери жароҳат билан ўйнаб келган  10 20:41Осиё Кубогидаги шов-шув: Эрон терма жамоасининг 5 нафар футболчиси полиция ёрдамида қочиб кетди  24 20:04Маунт "Манчестер Юнайтед"даги келажаги бўйича бир қарорга келди  0 19:43Суперлиганинг 2-турида ҳакамлар бир нечта қўпол хатога йўл қўйди  43 19:31"Ливерпуль" раҳбарияти бош мураббийга шарт қўйди. Слотдан нималар талаб қилинмоқда?  8

Coca Cola Суперлига. "Навбаҳор" пенальтидан урилган гол эвазига "Сурхон"ни мағлуб этди News

Coca Cola Суперлига. "Навбаҳор" пенальтидан урилган гол эвазига "Сурхон"ни мағлуб этди

Coca Cola Суперлиганинг 10-тури доирасида "Навбаҳор" ўз уйида "Сурхон"ни қилмоқда.

 

НАВБАҲОР – СУРХОН - 1:0 
14 май 2023 йил. Наманган, "Марказий" стадиони. 19:00
Ҳакамлар: Султонмурод Абдураҳмонов, Александр Сидоров, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Сардор Исматуллаев
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев
ВАР ҳаками: Фирдавс Норсафаров
АВАР: Анвар Маражабов
ВАР назоратчиси: Маъмур Саидқосимов
Комиссар: Диёр Хотамқулов

Гол: Жасур Яхшибоев 42 пенальти, - 1:0.

"Навбаҳор": 1. Ўткир Юсупов, 6. Иброҳим Йўлдошев, 7. Остон Ўрунов, 8. Жасур Яхшибоев (21. Темурхўжа Абдуҳолиқов, 53), 10. Жамшид Искандеров, 11. Шохруз Норхонов, 17. Аброрбек Исмоилов, 22. Игорь Голбан, 27. Шаҳбоз Жўрабеков, 31. Лука Чермель, 77. Асадбек Собиржонов.
Захира: 44. Хуршид Ходжаев, 5. Милош Милошич, 20. Музаффархон Мўминов, 24. Даврон Ҳошимов, 55. Асадбек Жўрабоев, 98. Давронбек Олимжонов.

"Сурхон": 1. Артём Потапов, 2. Бобиржон Асқаров (5. Азизбек Пирмуҳаммадов, 81), 3. Суннатуллох Ҳамиджонов, 7. Достонбек Турсунов, 8. Хумоюн Шербўтаев, 10. Тамирлан Жамалутдинов (4. Шамиль Гасанов, 46), 18. Силванус Нимели, 19. Нуриддин Ҳасанов (9. Муҳаммадали Абдураҳмонов, 89), 27. Асилбек Жумаев (17. Жаҳонгирбек Абдусаломов, 81), 55. Шоҳжаҳон Султонмуродов, 66. Бехруз Шайдулов.
Захира: 13. Азизхон Исоқов, 6. Артём Сокал, 15. Диёр Рамазонов, 16. Артём Филипосян, 99. Камрон Саидазимов.

Огоҳлантиришлар: Шоҳжаҳон Султонмуродов 69,


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ




90+5. Ўйин тугади. "Навбаҳор" - "Сурхон" 1:0

90+3. Остон Ўруновнинг зарбасидан сўнг, тўпни меҳмонлар посбони қайтарди. Қайтган тўпни Шоҳруз Норхонов дарвозага йўллади. Лекин унинг зарбасидан сўнг, тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.

90+1. ЗАРБААААА! Темурхўжа Абдухолиқовнинг зарбасидан сўнг, тўпни меҳмонлар посбони Артём Потапов қайтариб, майдон ташқарисига чиқариб юборди.

90. Ўйинга 5 дақиқа қўшилди

89. Ўзгариш. "Сурхон". Нуриддин Ҳасанов ўрнига Муҳаммад Али Абдураҳмонов майдонга тушди.

86. Темурхўжа Абдухолиқовнинг узоқ масофадан дарвозага йўллаган зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.

82. Бугунги ўйинни кўриш учун стадионга 10200 нафар мухлис ташриф буюрди.

81. Ўзгаришлар. "Сурхон". Асқаров ва Жумаев ўрнига Пирмуҳаммадов ва Абдусаломов тушди

73. ЗАРБА! Темурхўжа Абдухолиқовнинг зарбасидан сўнг, тўпни Артём Потапов ушлаб олди.

70. Остон Ўруновнинг зарбасидан сўнг, тўп рақиб футболчиларидан бирига тегиб, майдонни тарк этди.

69. Огоҳлантириш. "Сурхон". Шоҳжаҳон Султонмуродов

67. ЗАРБААААА!  Асилбек Жумаевнинг зарбасидан сўнг, Ўткир Юсупов тўпни қайтариб, майдон ташқарисига чиқариб юборди!

59. Лука Чермель тўпни ажойиб тарзда рақиб жарима майдончаси ичига етказиб берди. Лекин сўнгги паллада Шоҳруз Норхонов тўпга ета олмади.

53. Ўзгариш. "Навбаҳор". Яхшибоев ўрнига Абдуҳолиқов тушди

46. Иккинчи тайм бошланди

46. Ўзгариш. "Сурхон". Тамирлан Жамалутдинов ўрнига Шамил Гасанов майдонга тушди.



45+2-дақиқа. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 1:0

45-дақиқа. Учрашувнинг 1-бўлимига тўхталишлар учун 2 дақиқа қўшиб берилди.

42-дақиқа. ГОООООООООООООООООООЛ! ЖАСУР ЯХШИБОЕВ! 1:0. Пенальтидан унумли фойдаланган Яхшибоев мавсумдаги ўзининг иккинчи голини урди!

40-дақиқа. ПЕНАЛЬТИ! "Сурхон" дарвозаси томон, Асқаров Норхоновни йиқитгани учун

38-дақиқа. УХХХХХ! Шоҳруз Норхоновнинг зарбасидан сўнг, дарвозага кириб кетаётган тўпни Ҳамиджонов қайтарди.

33-дақиқа. ЗАРБА! Жамшид Искандеровнинг зарбасидан сўнг, тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.

26-дақиқа. Шоҳруз Норхоновнинг зарбасидан сўнг, тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

20-дақиқа. "Навбаҳор" чап қанотдан ҳужум уюштирди ва тўп жарима майдончасига етказилди, аммо ўз ўрнида ҳимоячилар ҳам ишончли ҳаракат қила олишди. 



17-дақиқа. Энди "Сурхон" ҳужумлар уюштиришга ҳаракат қилиб, рақиб ҳимояси ва дарвозасига босим уюштиришга уринмоқда. 

13-дақиқа. Бурчакдан узатилган тўпни мезбонлар вакили дарвозага тўғри йўллай олса бўлгани эди, бироқ Яхшибоевнинг боши билан берган зарбасига аниқлик етишмади.   

12-дақиқа. Навбаҳор"нинг хавфли ҳужумини якунлаш учун зарба берадиган футболчи топилмади ва фақатгина бурчак тўпи.

9-дақиқа. Суннатуллох Ҳамиджонов марказда Ўрунов билан тўп учун курашдан кейин ёрдамга муҳтож бўлиб ётибди.

Пастроқдан кучли тарзда йўлланган тўпни Юсупов эгаллаб олди. 

6-дақиқа. Игорь Голбан рақиб ҳужумчисини қўполлик эвазига тўхтатди. Жарима зарбаси белгиланди.

5-дақиқа. Дарвозабонга босим иш берди у тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди. 

3-дақиқа. Навбаҳор" ҳужум учун йўл изламоқда.  



1-дақиқа. Ўйин бошланди!

- Учрашув соат 19:00да бошланади.


Rating: -13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика