Карпин: "40 градус иссиқда Ўзбекистонда футбол? Балки бу керакдир"
21 mar 2023 19:11
News
Карпин: "40 градус иссиқда Ўзбекистонда футбол? Балки бу керакдир"
Олдинроқ Россия термаси июнь ойида Тошкент ва Бишкекда бўладиган CAFA турнирида меҳмон сифатида иштирок этиши маълум қилинганди.
- Таклиф тушганини айтишди. 40 градус иссиқда Ўзбекистонда футбол ўйнаш керакми? Бир томондан олиб қараганда бу керак. Бироқ бошқа томондан бу вақт жуда ноқулай. Дам олиш бошланган бўлади, ундан ташқари Кубок финалига оз вақт қолади. Финалда ўйнайдиган футболчилар термада эмас жамоаларида бўлишади. Бироқ асосийси - таътил бошланган бўлади. Таътилсиз, таътилсиз - оддий ҳолатга айланиб бўлди. Бироқ биз ўйнаган майдонлар... Ҳозирча турнирнинг қаерда бўлишини айтишмади. Бишкекдаги майдонлар ёдингиздами? Агарда ўша ерда бўлса ва яна 40 градус иссиқ... Бу қотиллик. У ерда бизни ўлдиришганди. Менимча шундай деган тўғри бўлади.
- Бу Осиёга ташланаётган қадамми?
- Биз буни анча олдин бошлаганмиз. Фақат осиёликлар билан ўйнаяпмиз. Бизда бошқа вариантлар йўқ.
- Ишчи гуруҳдан бирорта қарор кутяпсмизми?
- Билмасам. У ерда нималарнидир муҳокама қилишяпти. Аммо нималигини билмайман, - деди Карпин.
Comments