Мостовой "Спартак" билан ўйинда Аббос Файзуллаевда бўлган имконият ҳақида гапирди
04 nov 2024 14:59
News
Мостовой "Спартак" билан ўйинда Аббос Файзуллаевда бўлган имконият ҳақида гапирди
"Дастлабки дақиқаларданоқ "Спартак" яхшироқ эканлиги кўриниб турди. ЦСКА рақиб дарвозаси олдига 20-дақиқадан кейин борди. Ўшанда Файзуллаев гол уриши мумкин эди, аммо унга хотиржамлик етишмади. У шошди ва ноаниқ зарба берди. Ўша эпизодгача "Спартак" тўпни ушлаб ўйин боришини назорат қилаётган эди. ЦСКАга нима бўлганини эса билмайман. 1-бўлим охирида эса Бонгонда ўз сўзини айтди. Абаскаль ("Спартак" собиқ устози Гильермо Абаскаль) ўз вақтида уни захирага ўтқазиб қўйганди. Энди эса Бонгонда иккинчи ўйинда ҳал қилувчи голни урмоқда", - деди Мостовой.
Эслатиб ўтамиз, Россия чемпионати 14-тури доирасида ЦСКА ўз майдонида "Спартак"ка мағлуб бўлди. Ҳамюртимиз Аббосбек Файзуллаев учрашувни асосий таркибда бошлаб, 64-дақиқада захирага олинган эди. Ушбу ўйиндаги ғалабадан кейин "Спартак" очколари сонини 25 тага етказиб олди ва жадвалда айнан ЦСКАни қувиб ўтган ҳолда 5-ўринга чиқиб олди. Файзуллаев жамоаси эса 24 очко билан 6-поғонага тушди.

Similar news
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Comments