Latest news

07:56Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Осиё кубогидаги эҳтимолий рақиблари маълум  0 07:28Суперлига. Бугун 3-турга старт берилади. Бизни супер тўқнашувлар кутиб турибди  2 02:13Ироқ мураббийи ФИФАдан ЖЧ плей-офф ўйинини қолдиришни сўради: "Бизга тайёргарлик учун вақт керак"  4 01:35Алиссон ва Кьеза "Галатасарой"га қарши ўйнамайди: Слот вазиятга ойдинлик киритди  0 01:10«Каттақўрғон» ўз сафига уч нафар янги ҳимоячини қўшиб олди, улар орасида «Пахтакор» тарбияланувчилари ҳам бор  2 00:48"Реал" Почеттинони олиб келмоқчи: Арбелоага фақат мўъжиза ёки Чемпионлар Лигасидаги ғалаба ёрдам беради  11 00:19Англия Кубоги: Чорак финалда "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" ўзаро тўқнаш келади  8 00:0523 та қизил карточка ва оммавий муштлашув: Халк финалдаги даҳшатли ҳолатда ҳакамни айблади  0 23:01"Мен Лео қолади деб кафолат бермаганман" — Лапорта Хавининг айбловларига жавоб қайтарди  13 22:30Неймар 2023 йилдан бери илк бор Бразилия терма жамоасининг кенгайтирилган таркибига киритилди  1 21:59Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи нега ошмади? Англиялик эксперт жавоб берди  8 21:23"Манчестер Сити" футболчиси 80 000 фунт жарима тўлайди  4 20:59Мбаппе "Реал" шифокорларига ишонмаяпти — у 3 ойдан бери жароҳат билан ўйнаб келган  10 20:41Осиё Кубогидаги шов-шув: Эрон терма жамоасининг 5 нафар футболчиси полиция ёрдамида қочиб кетди  28 20:04Маунт "Манчестер Юнайтед"даги келажаги бўйича бир қарорга келди  0

Ўзбекистон МТЖ ноябрда Африка қитъаси вакили билан баҳс юритиши мумкин News

Ўзбекистон МТЖ ноябрда Африка қитъаси вакили билан баҳс юритиши мумкин

Айни пайтда томонлар ўртасидаги музокаралар давом этмоқда.

Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида Жанубий Африка Республикасига қарши ўртоқлик ўйинида қатнашиши эҳтимоли мавжуд. 

ЖАР термаси бош мураббийи Хуго Брос сешанба кунги Ботсвана билан ўйиндан (1:0) кейин буни тасдиқлади.

"Биз 14 ноябрдан 20 ноябргача бирга бўламиз ва иккита ўртоқлик ўйинида майдонга тушамиз.

Айни пайтда музокаралар давом этмоқда. Умид қиламанки, биз Буркина-Фасо ва Ўзбекистонга қарши ўйнашга муваффақ бўламиз", – деди бельгиялик мутахассис.

Брос Буркина-Фасо ва Ўзбекистон идеал рақиблар бўлади, деб ҳисобламоқда. 

"Эҳтимол, биз Буркина-Фасо билан уйда ва Ўзбекистон билан эса Дубайда баҳс олиб борамиз".

Эслатиб ўтамиз, Сречко Катанец қўл остидаги миллий жамоамиз 20-27 сентябрь кунлари Жанубий Кореяда ташкил этган ўқув-машғулот йиғинида Камерун (2:0) ва Коста-Рика (1:2) билан баҳсда иштирок этди.

Олдинроқ Ўзбекистон ноябрда УЕФА вакили билан ўйнаши ҳақида хабар берган эдик.

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика