Latest news

10:55Моуринью мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  0 10:42ОЧЛ-2. "Андижон"нинг рақибида жамоани ким бошқаради?  3 10:26"Атлетик" бош мураббийи: "Агар "Арсенал" Ла Лигада ўйнаганида, қаторасига 10 марта чемпион бўларди"  9 10:11"Пахтакор" – "Нефтчи" ва бошқа учрашувлардаги хатолар. Суперлиганинг 21-турида ҳакамлик таҳлили  3 09:58Аморимнинг хайдалиши "Манчестер Юнайтед"га қанчага тушиши ҳисоблаб чиқилди  12 09:30Равшан Мухадов: “Турнирда кучсиз жамоа йўқ”  4 09:02Максим Шацких: “Рақибни ҳурмат қиламиз, лекин қўрқмаймиз. Бу ерга дуранг учун келганимиз йўқ, ғалаба учун ўйнаймиз”  6 08:35Мессининг ажойиб ҳаратлари "Интер Майами"га ғалаба тақдим этди  3 08:09ОЧЛ 2. "Андижон" мусобақадаги ўз "юриши"ни бошлайди  26 08:02Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" мусобақани ғалаба билан бошлади  2 06:15ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ҳамда "Тоттенхэм" ўз майдонида ғалаба қозонди. "Ювентус" қўшиб берилган дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди, "Бенфика" эса "Қорабоғ"га ютқазди  22 02:05ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни мағлубиятга учратди  116 00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  2 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  29 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0

Вадим Абрамов: "Диёр Имомхўжаев ҳаммани олдида ҳақорат қилгани учун мажлисни тарк этдим" News

Вадим Абрамов: "Диёр Имомхўжаев ҳаммани олдида ҳақорат қилгани учун мажлисни тарк этдим"

Бугун ПФЛ 2023 йилги Суперлига режаси бўйича йиғилиш ўтказди.

Ушбу йиғилишда "Динамо" бош мураббийи Вадим Абрамов ҳамда ПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев ўртасида келишмовчилик келиб чиққани ҳақида хабар чиқди. Бунга ойдинлик киритиш учун Вадим Абрамовга қўнғироқ қилдик.

- Йиғилишни тарк этганингиз ҳақида хабар чиқди. Бунга сабаб нима?

- Сабаби ПФЛ бош директори ҳаммани олдида мени ҳақорат қилди.

- Ўзидан-ўзи ҳақорат қилдими?

- Ўша ерда бўлган мураббийлардан сўрасангиз яхши бўларди. Мен гапирсам, нохолис бўлиши мумкин.

- Эшитишимизга қараганда сиз Суперлигада кейинги йил 16та клуб бўлишини таклиф қилгансиз ва шундан кейин жанжал келиб чиққан экан. Шундайми?

- Биласизми клублар сони 16та бўлиши таклифи Самвел Бабаян ва Миржалол Қосимов томонидан илгари сурилди. Аммо ПФЛ бош директори агар шундай бўлса ПРО лигадан Суперлигага чиқадиган клублар қолмаслигини айтди ва ПРО лига клубларида пул йўқлигини билдирди. Шундан кейин мен ПРО лигада пул йўқлигининг Суперлигага нима алоқаси борлигини сўрадим. Мен 14та клуб кам дедим, 16та ёки 20та бўлсин деганим йўқ. 14та клуб бўлса ўйинлар сони кам бўлади дедим. Диёр Имомхўжаев менга сиз терма жамоа ҳақида умуман гапирманг деди ва ҳақорат қилди. Шундан кейин мажлисни тарк этдим. Йиғилишни бош мураббийлардан таклиф ва фикрларни сўраш учун ташкил этишганди. Мен ўз таклифимни айтдим.

Rating: -24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика