Latest news

19:24"Реал" "Милан" футболчисини сотиб олмоқчи  0 19:15Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Оқ-тепа", "Навбаҳор" – "ФарДУ"  0 19:00Ўзбекистон Кубоги. "Машъал" иродали ғалабага эришди, "Шўртан" йирик ғалабани тантана қилди  2 18:06Францияда ПСЖ стадионининг VIP ложаларига кириш рухсатномасини ноқонуний сотишда гумонланиб, 5 киши қўлга олинди. Рухсатномлар нархи 1500 еврогача етган  1 17:38Суперлига 10-турида ишловчи ҳакамлар эълон қилинди  2 16:50"Реал"да жисмоний тайёргарлик тизимини ўзгартиришмоқчи. Пинтуснинг усуллари зич тақвимга мос эмас деб ҳисобланди ва у Алонсо штабига кирмайди (Marca)   13 15:52“Таклиф устида узоқ ўйланмадим, бу биз учун янги чақирув” – Максим Шацкихдан дастлабки фикрлар  25 15:47Футболда тезлик бўйича жаҳон рекорди янгиланди  4 15:26Эвра Брунунинг кетишига қарши: "У жамоанинг энг муҳим ўйинчиси, усиз МЮ Европа Лигаси финалига чиқмаган бўлар эди. Уни қўйиб юборишса, хато бўлади"   0 14:31“Лочин” парвози: Кубокдаги сенсация ва Полвоновнинг қайтиши  4 14:08Деку: "Барса" Рафинья ва Ямалга боғланиб қолган. Таркибда баланс бор, лекин бизга уларга ўхшаш ўйинчилар керак"  6 13:11"Игорь, футболкангни бер". "Пахтакор" - "Насаф" учрашувидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:05"Наполи" ва де Брюйне шартнома тафсилотларини муҳокама қилишга тайёр, ярим ҳимоячининг оиласи хоҳишлари инобатга олинди   0 12:21Қоидабузарликдан сўнг урилган гол ва ВАРнинг нотўғри аралашувлари. Суперлиганинг 9-тури ҳакамлик таҳлили  3 12:12"Пахтакор" тўртинчи бўлди. "Насаф" охирги бор қачон 6 та гол ўтказган эди?   24

Самвел Бабаян: "Навбаҳор" ғалабага яқинроқ эди. "Пахтакор" мураббийининг фикри менга умуман қизиқ эмас" (матбуот анжумани) News

Самвел Бабаян: "Навбаҳор" ғалабага яқинроқ эди. "Пахтакор" мураббийининг фикри менга умуман қизиқ эмас" (матбуот анжумани)

Coca Cola Суперлигасининг 17-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Пахтакор" (1:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Самвел Бабаян матбуот анжуманида қатнашди.





"Тахмин қилинганидек ўйин ҳеч кимни эътиборсиз қолдирмади. Чемпионатнинг икки лидери ўртасидаги баҳс бўлди. Менимча бугунги баҳс даражаси Осиё чемпионлар лигаси билан баравар бўлди. Бугун ғалабага яқинроқ эдик, агар иккинчи таймда қулай имкониятлардан фойдалана олганимизда 3 очко олардик. Умуман олганда йигитларнинг шижоати ва футболчиларимнинг ўйин сифати қониқтирди. Кийим алмаштириш хонасида айтган гапларимизни барчасини майдонда амалга оширишди", - деди Самвел Бабаян.

- Яхшибоев бугун нега қайдномада йўқ эди?

- Жасурнинг бувиси айни пайтда оғир касал. Айнан бувиси Жасурнинг футбол билан шуғулланишига сабабчи бўлган. Бувиси ёшлигида қўлидан ушлаб футболга олиб борарди. Жасур ҳозир оиласи даврасида. Бундай ҳолатда уни тушундик ва жавоб бердик.




- Кубок доирасидаги баҳсдан олдин қандайдир тактик ўзгаришлар қиласизми?

- Кубок баҳси ҳақида гапиришга ҳали эрта. Сабаби бугунги ўйинни таҳлил қилишимиз керак. Ўз майдонимизда, мухлисларимиз билан бирга "Пахтакор"га қарши ўйнаймиз, барибир кубок доирасида қайсидир босқичда тўқнаш келишимиз мумкин эди. Демак бу чорак финалда содир бўлар экан. Мавсумни безаб берадиган яна битта қизиқарли ўйин бўлади. Шундай экан кубок учрашувига максимал тарзда тайёргарлик кўрамиз.

- Бугун айнан қандай сабаблар туфайли ғалаба қозона олмадингиз?

- Сабаби "Пахтакор" футболчиларининг сифати. Бугунги кунда бу клуб терма жамоанинг ўзагини ташкил этади. Биз кўрсатган ўйин эса йигитларимиз юқори даражада ўйнай олишлари ва натижага эриша олишларини кўрсатишди.

- "Навбаҳор" ҳисобни очгач, дарҳол ҳимояга ётиб олгандек кўринди. Шу боис рақиб гол урди...

- Гол ўтказган вазиятда рақиб позицион ҳужумда эди, чап қанот ҳимоясида бир-бирларини ўрнини тўлдира олмади. Шу боис рақиб футболчиси эркин ҳаракат қилди. Биз юқори прессинг намойиш этдик, рақиб ҳимоячиларига босим қилдик. Эртами-кечми бундай юқори савиядаги футболчилар ташаббусни ўз қўлига олиши шубҳасиз. Фақат гол ўтказган вазиятни ҳисобга олмаганда позицион ҳимояланишни яхши амалга оширдик.




- Шацких бугун "Пахтакор" икки очко йўқотди деб айтди, бунга сизнинг муносабатингиз қандай?

- Бошида айтдимку, иккинчи таймда биз гол уришга яқин эдик. Энди "ўлдирилмаган айиқнинг терисини бўлиш"нинг фойдаси йўқ. Статистика бор, турли фактлар бор. Шу боис шахсан менинг фикримча биз ғалабага яқин эдик. Рақиб бош мураббийининг фикри эса менга умуман қизиқ эмас. Барча майдондаги футболни кўрди.

Кўпчиликка "Навбаҳор"нинг ўйини қизиқ эди. Менимча ўйин сифати бўйича рақобатбардош жамоага айландик. Балки қайсидир жойларда хато қилгандирмиз, аммо яратган барча нарса ўзимизники. Қиладиган ишларимиз бор, кубок ўйинигача кўп хатоларимизни тўғрилашга ҳаракат қиламиз.

- "Пахтакор" дарвозасига гол урилганида ҳиссиёт билан нишонламадингиз. Бу "Пахтакор"га бўлган ҳурмат туфайлими?

- Сабаби ҳали ўйин тугашига анча вақт бор эди. Ҳали иш охирига етмаганди. Ҳурмат қилишга келсак, барча билади менинг ДНК бу "Пахтакор". Унинг тарихига ҳурматим доим баланд, сабаби ўзим унинг бир қисми бўлганман. Менимча доим ҳиссиётларни ушлаб туриш керак.

- "Пахтакор" бугун 3 нафар марказий ҳимоячи билан бошлади. Сиз бундай сюрпризни кутганмидингиз?

- Агар рақиб схемани алмаштирса ва ҳимояни кучайтирса ким ғалабага яқинроқ экани ҳақида гапиришга ҳожат борми? Албатта биз учун кутилмаган ҳол бўлди, аммо қанотлардаги ўйинда бизга ёрдам берди. Кубок баҳсида кучли жамоа ғолиб бўлсин!


Rating: -41   
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика