Latest news

09:49Иньеста: "Месси "Барселона"га қайтадими, билмайман. Лекин у клуб учун катта белги бўлиб қолади"  0 09:44"Динамо" яна бир асосий футболчиси билан шартномани узайтирди  0 09:21Антони сўнгги 8 ўйинда 5+3 қайд этди  0 08:53"Барселона" ҳимоячиси билан 2031 йилга қадар шартномани узайтирди  0 08:25Трансфермаркт. Мессининг МСЛдаги супер мавсумидан сўнг ҳам нархи тушди  1 07:59ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 07:38Финляндия клуби мухлислари клуб Премер-лигадан тушиб кетганидан сўнг стадионни ёқиб юборишди  2 02:58Европа лигаси. "Рома", "Фенербаҳче" рақибига имконият қолдирмади ва барча натижалар  0 02:58Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" йирик ғалабага эришди ва бошқа натижалар  0 02:20Беппе Маротта "Ливерпуль"дан учралган мағлубият ҳақида: "Кучлилар ҳар доим ҳам ютавермайди"  2 01:42Бензема: "Улар бир-бирини тушунмаяпти"  1 01:18Тьерри Анри: "Реал"да 90 фоиз футболчиларга, 10 фоизи мураббийга боғлиқ"  2 00:53Конференциялар лигаси. "Аз Алкмаар"дан йирик, "Фиорентина"дан кичик ҳисобда ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:45Европа лигаси. "Бетис"дан ишончли ғалаба, "Ноттингем"дан қийин ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:25"Арсенал" икки ҳужумкор ярим ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0

Сергей Лушчан: "Мавсум аввалида бизда аниқ бир мақсад йўқ эди, ҳозир эса... Футболчимизда хориждан таклиф бор" News

Сергей Лушчан: "Мавсум аввалида бизда аниқ бир мақсад йўқ эди, ҳозир эса... Футболчимизда хориждан таклиф бор"

Суперлига 14-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Машъал" учрашувидан сўнг (0:6) наманганликлар бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ўйинга қадар жуда кўп хавотирлангандик. "Машъал" жамоасининг ҳимоядаги муаммолари борлигини билардик. Улар вертикал футбол яхши ўйнаши мени ўйлантираётган эди, аммо биз схемани ўзгартирдик. Ҳисоб 6:0, менимча кўп нарса гапириш шарт эмас. Жуда яхши ғалаба бўлди" - деди Сергей Лушчан бугунги баҳс ҳақида.

- Трансферлар ойнасида таркиб кучаядими?

- Ушбу масалада раҳбарият ва вилоят ҳокимлиги билан маслаҳатлашмоқдамиз. Барчаси учун пул керак. Албатта, таркиб кучайишини истайман. Мавсум аввалида бизда аниқ бир мақсад йўқ эди, ҳозир эса яхши натижа қайд этишимиз мумкин. Иштаҳа таом вақти келади дейишади-ку. Легионер футболчини олиб келиш, ўзимизнинг футболчиларнинг жойини банд этиш дегани. Мақсадимиз оддий - 70% таркибимизни маҳаллий футболчилардан йиғиш ва икки мавсумдан сўнг чемпион бўлиш. Чемпион бўлиш учун эса йигитларни ўйнатиш керак. Легионерларни олиб келиш, менинг фикримча, нотўғри.

- Жамоани тарк этиши мумкин бўлган футболчилар ҳам борми?

- Бор. Иккита-учта футболчини. Улар менга ёқишади, аммо улар бизнинг ўйинимизга мос келмаяпти. Ҳар бир мураббийнинг ўзига яраша услуби бор. Ўша футболчилар эса умуман бошқа услубдаги футбол ўйнаб келишган. Бир футболчимизда хориждан таклиф бор. Уни мажбурлаб ушлаб ўтирмаймиз. У футболчи яқинда кўрикка боради ва умид қиламанки, ўзини яхши томонлама кўрсата олади. Яна икки футболчимизга ҳам қизиқиш бор, лекин уларни қўйиб юбора олмаймиз, афсуски. Уларни қўйиб юборсак, таркибимиз анча кучсизланиб қолади. Ҳужум чизиғимизда кам ўйин вақтига эга бўлаётган футболчилар бор, аммо таянч ярим ҳимоя ва ҳимоячилар позициясида футболчилар етишмовчилиги бор.

- Ушбу футболчилар номини айта оласизми?

- Ҳозир шунчаки таклиф, трансфер эмас. Шу сабабли, бу ҳақда гапирмаган бўлардим. Бизга хатлар келмоқда. Футболчиларимиз кетиши аниқ бўлганида, эълон қиламиз.

- Ҳимоячи Тоиров ҳақида фикр билдириб ўтсангиз?

- У кечаги машғулотда жароҳат олди. Жўрабоев ҳам худди шундай. Улар жароҳат олмаса бўлди. Гильерме жароҳат олганида, мен кейинги учрашувда Тоиров ўйнайди, деган эдим.

- Дарвозабонларимиз сафида ҳам кучайиш кузатиладими?

- Йўқ. Дарвозабонларга тўлиқ ишонаман. Бизнинг дарвозабонлар мураббийимиз энг яхшиси дея оламан. Ўтган мавсумда дарвозабон позициясида муаммолар бор эди, янги мавсумда эса йўқ. Тўғри, дарвозабонлар хато қилиши мумкин, аммо улар футбол ўйнашмоқда. Футбол ўйнаш муҳими, хато қилишдан қўрқмаслик керак.

- Кубокни кўплаб кучли жамоалар тарк этди. "Навбаҳор" бу мавсум Кубокни қўлга киритиши мумкинми?

- Бизда амбициялар бор, аммо бу футбол. Мен ҳеч қандай фаворитларни кўрмаяпман. Кубокни қўлга киритадиган жамоа ОЧЛга йўл олади. Айрим жамоалар фақатгина Кубокка эътибор қаратади. Сабаби, Суперлига орқали медалларни қўлга киритишни қийин эканлигини билишади. 90 йилларда Кубок баҳсларига кўпгина жамоалар жиддий эътибор қаратмас эди. Ҳозир эса Кубок мусобақасидаги ғолиблик, халқаро мусобақада иштирок этишнинг ягона йўли.

- Ўйин қайдномасидан Холдорхонов ва Убайдуллаевлар жой олмади...

- Ҳужум чизиғида рақобат кучли деб айтиб ўтдим. Таклифи бор футболчилар ҳам шулар. Агар уларни сота олсак, клуб қанчадир маблағ ишлаб олади. Биз 6:0 ҳисобида ғалаба қозондикми? Демак, тўғри қарор қабул қилганмиз.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика