Latest news

19:37Скалони : "Энцо четлатилганидан кейин ҳам Аргентина босимни давом эттирди. Жамоа кучини текшириш учун жуда яхши имтиҳон бўлди"  0 18:45"Реал" ижтимоий тармоқларда энг оммабоп клуб, "Барса" – 2-ўрин, МЮ – 3-ўрин, ПСЖ – 4-ўрин...  1 18:16Фарруҳ Сайфиев: "Мундиалга бориб, шунчаки қатнашиш йўқ"  10 18:00Про лига. “Олимпик” — “Арал” 0:1  0 17:49ЖЛА бош котиби футбол клублари раҳбарлари билан учрашади  0 17:30"Милан" Леау учун 90-100 миллион евро талаб қилмоқда  0 16:20"Бавария" Нико Уильямсни сотиб олишни хоҳлайди. "Атлетик" вингери – ҳужумдаги устувор вариант  1 15:56Эшакнинг меҳнати ҳалол, ўзи ҳаромми?  53 14:47Интервью. Миржалол Қосимов: "Жиддий айтганда Жаҳон чемпионатига чиқишга энди тайёр бўлдик, бу натижа ўз-ўзидан келмади"  22 14:16Осиё Кубоги-2027 саралаш. Тожикистонда дуранг, Туркманистонда ғалаба  2 14:15Месси Хамесга Аргентина ва Колумбия ўйини вақтида: "Сен жуда кўп гапиряпсан"  6 14:01Игорь Сергеев: "Йиғлаб юборишимга бир бахя қолди"  21 13:27Сане "Бавария"ни тарк этишга қарор қилди. Вингер "Галатасарой"га ўтишга яқин  0 13:15"Манчестер Сити" 70 млн. еврога ярим ҳимоячи сотиб олди  2 12:56"Пахтакор" ва ўзбек футболи афсоналаридан бири Аҳрол Иноятов 80 ёшда  1

Қарздорлик масаласи. Кимларнинг аҳволи оғир? News

Қарздорлик масаласи. Кимларнинг аҳволи оғир?

Модерн футболда айланаётган пуллар унда урилаётган голларга нисбатан анча кўп ёки катта.

Бу яхши. Лекин, пул бор жойда нима бўлади? Кўнгилхушлик, маишат... Э, узр. Пул бор жойда қарздорлик бўлади. Ва ана шу қарзлардан кўпчилик бедарак. Бугун турли манбалардан етиб келган маълумотлар асосида кичик рўйхат шакллантириб, сизга ҳам дарак беришга қарор қилдик.

"Андижон" матбуот хизмати адашибди...

3 январь куни "бургутлар"нинг расмий канали жамоа янги йилга қарздорликсиз чиққани тўғрисида ёзганди. Аммо биздаги маълумотларга кўра, "Андижон" клуби ўтган мавсум учун иш ҳақларини тўлиқ тўлашга улгурмаган. Ўз ҳаққини ундиролмаганлар орасида клуб матбуот хизмати "ўта омадсиз трансфер" дея таърифлаган Муҳаммад Исаев, "ҳали футболда катта ишларга қодир бўлмаган" Жасур Жалолиддинов ҳам борлиги айтилмоқда. 

Қўшимча: 23 декабрь куни "Андижон"га трансфер тақиқи қўйилиши мумкинлиги тўғрисида хабар берилган экан

"Сурхон"га трансфер тақиқи қўйиладими?

"Сурхон" клубининг ўтган йил жамоа таркибида ҳаракатланган барча футболчилар олдида қарзлари борлиги ҳақида айтгандик. Эшитишимизга қараганда, уларнинг айримлари ҳақларининг ундириб берилишини сўраб, ЎФАнинг тегишли қўмитасига арз қилишга ҳам улгурган.

Қўшимча: 4 октябрь куни хабари берилган Владимир Бубанья билан боғлиқ муаммо ҳам айни пайтда очиқ турибди. Агар аввалги ва бўлажак раҳбарияти тезроқ келишиб, жамоа манфаати учун ҳаракат қилишни бошламаса, клубга ФИФА томонидан трансфер тақиқи қўйилади. Бу эса клубнинг Про лигага "шўнғишини" кафолатлайди.

"Нурафшон", йўғ-е, "Бухоро" ҳақида...

Ўтган мавсумда "Бухоро" шарафини ҳимоя қилган футболчиларнинг бир неча нафари Футболчиларнинг мақоми ва ўтиши бўйича қўмитага мурожаат қилиб, клубдан молиявий қарздорлик ундириб беришни сўраган. Бу масала тез орада ҳал бўлади.

Қўшимча: 23 ноябрь куни "Бухоро"га ФИФАдан хат келгани ҳақида маълумот бергандик. Унда Туркманистонлик Рахат Жапаровга тўлаб берилиши керак бўлган сумма кўрсатилган. 

Дарвоқе, "Бухоро"нинг янги раҳбарияти жамоанинг халқаро алоқалар бўйича ходимини ишдан бўшатиб юборгани ҳақида эшитдик. Демак, бу каби ишлар ҳали узоқ давом этса керак.

"Бунёдкор"нинг қизлардан қарзи бор

Гап 2020 йилги мавсум учун ваъда қилинган мукофот пуллари ҳақида кетмоқда. Ўша йилда "Олтин дубль" қайд этган "Бунёдкор-W" футболчилари ҳамон рағбатлантирилмаган.

Эшитдик-да! "Бунёдкор" қизларига ваъда қилинган пуллар берилмаяпти

P.s. Ўзбек клубларининг деярли барчаси кимдандир қарздор. Биз эса устидан расмий шикоят тушган клублар ҳақидагина гапирдик. 

Ақраб Алиев

Суперлигадаги энг кучли дарвозабон ким? 

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика