Latest news

11:15Икки футболчи учун 100 миллион. "Реал" ёзги трансфер ойнасидаги устувор мақсадларини белгилаб олди  1 10:34"Нефтчи" - "Андижон" учрашувига чипталар сотуви бошланди  3 09:52Дибаланинг кейинги манзили маълум  2 09:24Хави 2023 йилда Мессининг "Барселона"га ўтмаганига жамоа президентини айблади  22 08:55Пеп Гвардиола дунёда исталган футболчини шуғуллантириш имкони бўлса, кимни танлашини айтди  6 08:27Эрондан қайтган бир қатор футболчиларимиз миллий терма жамоаси мураббийлари назоратида машғулот олиб бормоқда  1 07:58ЎзПФЛ. Бухоро ва Ғузордаги стадионда муаммолар мавжуд  14 07:30Осиё Кубоги. Бугун аёллар терма жамоамиз Бангладешга қарши баҳс олиб боради  1 03:30Минус 10 очко: Хитой чемпионатида 13 та клуб жазоланди  4 02:45А Серия. Милан дербисида "Милан" "Интер"ни мағлуб этди  20 00:53"Реал" "Ливерпуль” юлдузини кузатишда давом этмоқда  1 23:55А Серия. "Рома" меҳмонда "Женоа"га мағлуб бўлди  2 23:42ПСЖ ўйинларига қалбаки чипталар тайёрлаб сотганликда гумон қилинган шахс қўлга олинди  0 23:23Фоден "Барселона"га ўтиши мумкин  5 22:55Испаниялик юлдузнинг тренажёр залига кириши тақиқланди  0

Шомуродовнинг трансфери польшалик қизалоқнинг оиласи топилишида ёрдам берди News

Шомуродовнинг трансфери польшалик қизалоқнинг оиласи топилишида ёрдам берди

Айтганча, "Рома"нинг бу кампанияси билан 12 нафар бола оиласига қайтарилган!

Элдор Шомуродовнинг "Рома"га ўтиши клубга нафақат майдонда (Конференциялар Лигасидаги дебют ўйинда гол, А Серия 1-турида ассист), балки арена ташқарисида ҳам катта омад олиб келди.

Ўзбек форвардининг Рим клубига ўтиши ҳақидаги эълон польшалик қизчани топишда ёрдам берди. Қандай қилиб дейсизми? Гап шундаки, "Рома" 2019 йилдан буён кўпроқ эътибор жалб қилиш учун дунёнинг турли бурчакларидан йўқолган болалар фотосуратини трансфер видеоларига ҳам киритиб кетади. Клуб шу тариқа ўша болаларга кўпроқ эътибор жалб қилинишига эришишга ҳаракат қилади. Агар кимдир йўқолган бўлса, клуб у билан боғланиш мумкин бўлган хайрия ташкилотларининг рақамларини қолдиради.

Шомуродов билан бўлган омадли ҳодисани қўшиб ҳисобласак, "Рома" Буюк Британия, Италия, Греция, Бельгия, Кения ва энди эса Польшадан умумий 12 нафар болакай топилишида кўмаклашди.

Элдор бундан жуда бахтиёр:

"Бир боланинг топилиши ва бу билан бир оиланинг ташвиши енгиллашишида қайсидир маънода менинг ҳам ҳиссам қўшилганидан жуда хурсандман. Футбол оламидаги машҳурлигини яхшиликка сарфлайдиган клубнинг бир бўлаги эканимдан фахрланаман".

"Бу кампанияни барчамиз қўллаб-қувватлаймиз. Клуб 12 нафар бола оиласи бағрига қайтишига ёрдам берганидан фахрланади, — дейди клубнинг маркетинг бўйича директори Макс ван ден Дул. — Лекин албатта, асосий ишни ташкилотлар бажаради. Улар бизга қўнғироқ қилиб, яна бир болакай ўз оиласини топгани ҳақида хабар беришади. Бундай хабарларни эшитиб, тўғриси, бошимиз осмонга етади".


Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +79   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика