Latest news

01:15Шешко сабабли МЮ ўз ҳужумчисидан воз кечмоқда  1 00:49Зидан келаси йили мураббийликка қайтиши кутилмоқда  0 00:17Шешко Каррингтонда  0 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" сафарда иродали ғалабага эришди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди  29 23:31Рўзиқул Бердиев: "Охирги зарбани беришда совуққонлик етишмади"  8 23:20Максим Шацких: "Бугун ютишимиз ҳам, ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди"  3 22:55Here we go! "Барселона" асосий ҳимоячиси "Ал Насср"га ўтмоқда  0 22:40Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир гапимиз баҳонага ўхшаб қоляпти"  3 22:08Виталий Левченко: "Биз ҳам "Қўқон-1912"га ёрдам қилдик"  7 21:58Суперлига. "Насаф" ўз уйида "Андижон" билан дуранг ўйнади  102 21:42Биласизми? "Нефтчи" бу йил сафар ўйинларида мағлуб бўлмади  2 21:24"Қўқон-1912" 3 ойдан бери ғалаба қозона олмаяпти  3 21:08Суперлига. "Нефтчи" сафарда "Қўқон-1912"ни қийинчилик билан мағлуб этди  19 20:45"Реал" 3 нафар футболчисига янги шартнома таклиф қилмайди  4 20:20Нестеров, Кападзе, Жепаров, Машарипов... Мирко Еличич ўз қўл остида ўйнаган футболчилардан иборат рамзий жамоа тузди  6

Игорь Шквирин: "Турон" билан йил охиригача шартнома тузганман" News

Игорь Шквирин: "Турон" билан йил охиригача шартнома тузганман"

Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган "Турон" – "Машъал" (0:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Игорь Шквирин ўз фикрларини билдирди.





- Ўйин ҳақида

- "Машъал" қарши ҳужумда яхши ўйнай оладиган кам сонли жамоалардан бири эканлигини билардик. Буни билган ҳолда уларнинг ҳимоясида прессингга ўтмадик ва қайсидир маънода устунликни бердик. Сариқ карточкалари ортиб кетган ва жароҳатдаги футболчилар ҳисобига 7 футболчимиз четда қолди. Танлов бизда катта эмасди, шу боис бугун 2 та ўзгаришга қўл урдик. Деярли битта таркиб билан ўйин охиригача ўйнадик. Йигитларга ўйин учун ташаккур билдираман. Ҳозирги ҳолатдан чиқиб кетиш учун бизга ҳар бир очко муҳим. Ҳали олдимизда ўйинлар кўп, ўйин сифати устида ишлашда давом этамиз. Менга бугунгидек эмас, кўпроқ ҳужумкор футбол ёқади ва бу мухлисларга ҳам манзур келади. Умуман олганда, дурангга мос ўйин бўлди.

- Иккинчи бўлимда ягона ҳужумчи ўрнига ярим ҳимоячини туширдингиз?

- Жасур Ҳакимов оёғи оғриётганини ва охиригача ўйнай олмаслигини билдирди. Шунинг учун уни алмаштириб, ўрнига ярим ҳимоячини туширдик. Ҳозирча бизда бир нечта ҳужумчи бор деб бўлмайди. Абдухолиқов ҳали ўз устида ишлашда давом этиши керак. Яйпанликларнинг қизиқиши мени хурсанд қилди. Биз футболни мухлислар учун ўйнаймиз. 

-  Жамоа билан қанча муддатга шартнома имзолагансиз?

- Йил охиригача. 

- Синица Бабичда жароҳат борми?

- Кеча машғулотларда ҳаммани кўриб чиқдим ва ўзаро суҳбат қурдим. Уларнинг статистикаси, тайёргарлиги ва ўй-қарашлари билан танишиб чиқдим. Якунда курашга тайёр бўлган футболчиларни майдонга туширдим.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика