Latest news

16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  0 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  2 16:10U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластин билан муҳим ўйинда қатнашмоқда (онлайн ҳисоб)  30 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  13 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  12 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  2 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  1 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  9 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  1 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  4 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  45 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  5

Самандар Шукруллаев: "Таклиф бўлса кимга таянаман? Агентим йўқ, мураббийларим билан маслаҳатлашаман" News

Самандар Шукруллаев: "Таклиф бўлса кимга таянаман? Агентим йўқ, мураббийларим билан маслаҳатлашаман"

"Машъал" жамоасининг кеча "Бунёдкор" стадионида навбатдаги кунги машғулотларни олиб борди.

Машғулотлардан сўнг жамоанинг маҳоратли футболчиси Самандар Шукруллаевнинг унга бўлаётган таклифлар ва бошқа мавзуларда фикрлари билан қизиқдик.

Тошкентдаги йиғин ҳақида

"Пойтахтдаги йиғинимиз жуда яхши ўтмоқда. Машғулотларда жисмоний ва тактик томондан ишлаяпмиз. Олдинги учрашувларимиз иссиқ ва ноқулай вақтда ўтганлиги учун кўп куч сарфлашимизга тўғри келди. Ваҳимали жойи йўқ. Танаффус тикланиб олишимиз учун айни вақти ҳисобланади",- дейди Самандар Шукруллаев.

Қийинчиликлар ортда қолди

"Ҳа, мавсумга испаниялик мураббий бошчилигида тайёргарлик кўрдик. Икки мураббийнинг фалсафаси ва услуби бошқа-бошқа. Александр Хомяков "Машъал" учун бегона эмас. Қийинчиликлар ортда қолди. Бундан буён ўйинимизни мукаммал ҳолатга келтиришга ҳаракат қиламиз. Ҳаммаси олдинда",- дейди футболчи.

 
Янги чорловларга тайёрми?

"Ўтган мавсум тажриба орттириб олишим учун жуда қулай имконият бўлди. Мураббийларимга ишонч билдиришаётгани учун раҳмат айтаман. Ўйинимдаги хато ва камчиликларни бартараф этишга ҳаракат қиламан. Қизиқиш ва таклифларга келсак, ҳозирда "Машъал" билан шартномам бор. Барчасини клуб ҳал қилади",- дейди Самандар Шукруллаев. 


Кимга таянади? Агентларгами ёки ўзи мустақил қарор чиқарадими?

"Ҳозирча агентим йўқ. Агарда таклифлар бўлса, мураббийларим билан маслаҳатлашиб якуний қарорни чиқараман",- дейди Самандар Шукруллаев. 

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика