Latest news

22:36Иван Бошкович: "Ўйин бўйича биз кучлироқ эдик, аммо ҳар доим ҳам яхшироқ ўйнаган жамоа ғалаба қозонавермайди"  3 22:33Виталий Левченко: "Норчаев "Навбаҳор" билан ўйингача ҳам қайтмаса керак"  4 22:25АПЛ. "Арсенал" меҳмонда МЮни мағлуб этиб, турнир жадвалида биринчи ўринга чиқиб олди  44 22:20Александр Хомяков: "Балки хато қилгандирман, буни таҳлил қиламиз"  7 21:534 карра ЕЧЛ ғолиби "Реал"да қолишга қарор қилди  2 21:30Тошкентдаги ўйин қаҳрамони, Асрор Алиқуловнинг янги кашфиёти ва "Бухоро" легионери — Про лига 7-тур рамзий терма жамоаси  0 21:22Пешқадамни ютган мураббий, хорватиялик легионер ва "Арал" посбони — Про лига 7-тур лауреатлари  0 21:20ҚПЛ. "Қайрат" меҳмонда ўн киши бўлиб ишончли ҳисобда ғалаба қозонди. Йўлдошев эса...  0 21:03Суперлига. Иккита пенальти белгиланган ва икки жамоа мураббийлари огоҳлантирилган ўйинда "Навбаҳор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  112 21:00А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Салернитана"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 20:57Суперлига. «Истиқлол» «ёнган» учрашувда «Нефтчи» ва «Андижон» жанговар дуранг ўйнади  76 20:14Туркия Суперлигаси. Алиқулов, Турғунбоев ва Шукуров жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  1 19:21Паудо Дибала жорий мавсумдаги саккизинчи жароҳатини олди  1 19:15Корея К2-лигаси. "Сеонгнам" сафарда камбэк қайд этди, Икром Алибоев эса...  0 18:22"Сўғдиёна" — "Навбаҳор". Таркиблар маълум  5

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан ўзбек клублари яна давлатга қайтарилди News

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан ўзбек клублари яна давлатга қайтарилди

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан "Бунёдкор" ва "Пахтакор" футбол клубларининг давлат улуши Тошкент шаҳар ҳокимлигига ўтди ва ҳар икки клуб бош ҳомийлари сифатида ҳам шаҳар ҳокимияти кўрсатилди

Худди шундай ҳолат "Динамо" ва "Навбаҳор"га ҳам тегишли. Уларда ҳам ҳар икки устунда вилоят ҳокимликлари кўрсатилган.

Шунингдек, "Нефтчи", "Шўртан" ва "Сурхон" клубларининг давтлат улуши ҳам вилоят ҳокимликларига ўтади. Аммо ҳомий сифатида уларга мос равишда ФНҚИЗ МЧЖ, Ҳудудгазтаъминот АЖ ҳамда Ўзбекгидроэнерго АЖ бириктирилган.

Давлат активларини бошқариш агентлиги қўшимчасига "Насаф"ни Шўртан газ кимё комплекси МЧЖга, АГМКни Олмалиқ КМК АЖга, "Бухоро"ни БНҚИЗ МЧЖга, "Локомотив"ни Ўзбекистон темир йўллари АЖга, "Металлург"ни Ўзметкомбинат АЖга, "Машъал"ни Ўзбекнефтгаз АЖга қайтаради.

Аввалроқ мазкур 13 та клуб Давлат активларини бошқариш агентлигига қабул қилинган бўлиб, кейинчалик агентлик бу клубларни сотиши кераклигини белгиланганди. Бироқ ОФК барча клублар бир ташкилотга тегишли бўлиши мумкин эмаслиги баён этилган Лицензиялаш регламенти билан бунга қарши чиқди. Шундан келиб чиқиб, ВМ профессионал футбол клублари устав капиталидаги давлат улуши ва хўжалик жамиятларининг улушларини баланс қийматига ошириш ҳисобига берилиши ва кейинчалик белгиланган тартибга сотилиши бўйича қарор чиқарди. Яъни, 2030 йилга қадар бу 13 клуб барибир сотиб улгурилиши керак", - деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги каналида. 

Rating: -49   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика