Latest news

21:25Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Олимпик-MobiUz", "Хоразм" – "Навбаҳор"  8 21:15"Динамо" – "Нефтчи" 0:1 (матнли трансляция)  18 21:10"Реал" ёки ПСЖ эмас. Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати фаворитининг номи айтилди  2 20:43Расман: "Атлетико" Баэнани "Вильярреал"дан 45+5 миллион еврога сотиб олди  0 20:35Осиё Кубоги саралаши. Лаос - Ўзбекистон (онлайн ҳисоб)  1 20:19Расман: "Челси" 60 миллион фунтлик трансферни амалга оширди  0 18:50Куртуа Трент ҳақида: "Унинг жарима зарбалари ва бурчак тўплари – бошқа даражада, бундай техникaни ҳеч қачон кўрмаганман"  2 18:27Эшитдик-да! Шацких "Пахтакор"дан икки андижонлик футболчини "Андижон"га олиб келмоқчи  17 17:49Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Opta жавоб берди  12 17:10Лаутаро билан Чалханоғлу ўртасидаги низо туфайли "Интер"да фавқулодда йиғилиш бўлиб ўтди  3 16:05Марказий Осиё. Қозоғистонда пешқадам очко йўқотди, Қирғиз Республикасида кубок ярим финалчилари маълум, Туркманистонда "Аркадағ" 3 та гол ўтказиб юборди  1 15:28Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари  4 14:07Алибоев, Норчаев, Жиянов, Ҳожимирзаев ... Суперлига 14-тур рамзий терма жамоаси  11 13:27Расман: Оливье Жиру "Лилль"га ўтди  0 13:08"Барселона" 2025/26 мавсум учун уй либосини тақдим этди  6

"Турон" россиялик дарвозабон билан келишувга эришди News

"Турон" россиялик дарвозабон билан келишувга эришди

"Турон"нинг қишки ўқув-йиғин машғулотларига бир қатор хорижий легионерлар жалб этилади.

Хабарингиз бор, янги мавсумдан "Турон" Ўзбекистон Суперлигасида иштирок этади. Айни кунларда Исломбек Исмоилов бошчилигидаги клуб мураббийлар штаби таркибни янада кучайтириш, жамоанинг ҳар бир чизиғида соғлом рақобатни юзага келтириш мақсадида бир қатор футболчиларни жалб этиш бўйича изланиш олиб бормоқдалар. Хусусан тез кунларда жамоа қишки ўқув-йиғин машғулотларига Сербия ва Латвия давлатларидан бўлган футболчилар келиб қўшилиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, клуб мамлакатимиздаги фаолияти билан кўпчилик футбол мухлисларига таниш бўлган россиялик истеъдодли посбон Евгений Черемисин билан ҳам келишувга эришган. Шунингдек, жамоанинг қишки ўқув-йиғин машғулотларида Суперлига клубларида ўйнаб келган бир қатор тажрибали футболчилар ҳам иштирок этади. Бу ҳақда "Турон" футбол клуби матбуот хизмати хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар "Турон" тожикистонлик ярим ҳимоячи Умаржон Шарипов билан 1 йиллик шартнома тузганди. Бундан ташқари якунланаётган мавсумда "Локомотив" сафида ўйнаган Даврон Умиров ҳам "Турон" билан келишувга эришганди.


Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика