Latest news

03:00Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди  34 02:35АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"га қарши драматик ўйинда қийин ғалабани қўлга киритди. Ҳусанов ўйнамади  16 02:08Холанд АПЛдаги 100-голини урди ва рекорд ўрнатди  0 00:57Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди  1 00:35"Арсенал" Эдегорнинг ўрнига "Манчестер Юнайтед"дан Майну трансферини амалга ошириши мумкин  2 00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0 00:08АПЛ. "Тоттенхэм" "Ньюкасл"га қарши ўйинда охирги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди  0 23:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқиб қолди  0 23:45Мактоминей футболчилар талқини бўйича А Сериянинг ўтган мавсумидаги энг яхши ўйинчиси деб тан олинди  2 23:21Винисиус "Жирона"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани маълум бўлди  6 22:52Расман: "Сўғдиёна" уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  14 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  3 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  1

Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари News

Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 14-турининг энг яхшиларини аниқлади.

Championat.asia сайти талқинига кўра 14-турнинг энг яхши дарвозабони – Шукрон Йўлдошев ("Навбаҳор")

"Навбаҳор" бу тур ўз майдонида "Машъал"ни қабул қилиб, 6:0 ҳисобида ғалабага эришди. Ушбу ғалаба қўлга киритилишида мезбонлар посбони Йўлдошевнинг ўрни катта. У учрашув мобайнида, бир қатор вазиятларда жамоасини голлардан асраб қолди. Шундай қилиб, Шукрон Йўлдошев Championat.asia талқинида 14-турининг энг яхши дарвозабони дея эътироф этилди.



Championat.asia сайти талқинига кўра 14-турнинг энг яхши мураббийи – Илёс Зейтуллаев ("Бунёдкор")

"Бунёдкор" бу турда нейтрал майдонда "Сўғдиёна"ни иродали тарзда мағлуб этди - 3:2. Учрашув давомида Жиззах клуби 2:0 ҳисобида олдинда эди, бироқ "қалдирғочлар" устози захирадан майдонга туширган футболчилари ёрдамида камбэк амалга оширишди. Шу тариқа, Илёс Зейтуллаев Championat.asia талқинига кўра кетма-кет иккинчи бор турнинг энг яхши мураббийи деб топилди. 



Championat.asia сайти талқинига кўра 14-турнинг энг яхши футболчиси – Русланбек Жиянов ("Навбаҳор")

"Навбаҳор" бу тур "Машъал"ни йирик ҳисобда (6:0) таслим қилишида Русланбек Жиянов катта роль ўйнади. Футболчи гол уришдан ташқари учта голли узатмани амалга оширди. "Лочинлар" қанот футболчиси кучли рақобатда Championat.asia талқинига кўра, 14-турнинг энг яхши футболчиси бўлди.



Championat.asia сайти талқинига кўра 14-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Икром Алибоев ("Нефтчи")

"Нефтчи" бу турда Навоийда "Қизилқум" майдонида дуранг ўйнади - 1:1. Баҳснинг 68-дақиқасида фарғоналиклар ярим ҳимоячиси Икром Алибоев узоқ масофадан кучли зарба билан дарвозанинг юқори бурчагини аниқ нишонга олди ва супергол муаллифига айланди. Шундай қилиб, Алибоев Championat.asia сайти талқинида турнинг энг чиройли гол муаллифи деб топилди.




Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика