Latest news

21:11Аббосбек Файзуллаев тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди  1 20:52Рэшфорд "Барселона"да қайси рақамда ўйнаши аниқ  1 20:29"Насаф" назорат ўйинида "Қўқон-1912"дан устун келди  0 19:42"Арсенал" мавсум охирида Артета билан хайрлашади!  5 19:15УЕФА тўхталишлар сони кўпайиши туфайли ВАР ваколатларини кенгайтирмоқчи эмас  1 18:49Ўртоқлик ўйини. "Арсенал" "Милан"дан устун келди  4 18:10"Ман Сити" "Галатасарой" қизиқаётган Эдерсонни сотмоқчи эмас  0 18:05Мбаппе энди "Реал"да бошқа рақамда ўйнайди  3 17:47Файзуллаев нега кеча тиббий кўрикдан ўтмади? Инсон самолётда учганидан кейин дарҳол кўридан ўтса нима бўлади?  9 17:43"Динамо" ўртоқлик ўйинида Беларус клубини йирик ҳисобда таслим қилди  3 17:21Моуринью "Ман Сити"нинг қоидабузарликлари ҳақида: "Қонун бўйича 2017/18 мавсумда МЮ чемпион бўлиши керак эди"  3 16:59"Челси" 19 ёшли ҳимоячи - Хатони сотиб олмоқчи  10 16:11Уэсли Снейдер: "Салоҳни тарихдаги энг буюк футболчилардан бири деб ҳисоблаш мумкин"  2 15:49Жозе Моуринью: "Илгари кўпроқ пул топгани энг яхши мураббий деб ҳисобланарди, энди эса – энг яхши образга эга бўлгани. Бугун энг муҳими – юқори даражали пиарга эга бўлиш"  6 15:31Иванович ва Швайнштайгер тўққиз йиллик турмушдан сўнг ажрашишди  2

Диёр Мирзабоев: "Футболчиларимизнинг кўзида иштиёқ кўринмади" News

Диёр Мирзабоев: "Футболчиларимизнинг кўзида иштиёқ кўринмади"

9-тур доирасида бўлиб ўтган “Андижон” ҳамда “Сурхон” жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида “Андижон” жамоаси катта мураббийи Диёрбек Мирзабоев иштирок этди.




"Биринчи бўлим тўлиқ “Сурхон” жамоаси устунлигида ўтди. Иккинчи бўлимда ҳимоячимиз четлаштирилди. Бир нарсага тушунмадим, ёки биринчи бўлиб гол ўтказиб юборсак ёки бир киши кам бўлиб ўйнасак жамоа яхши ўйнайди шекилли. Биз мураббийларнинг айбими ёки бошқа сабабми футболчиларда иштиёқ кўринмади, уларни кўзи ёнмади. “Сурхон” жамоасини адолатли ғалаба билан табриклайман",- дея гап бошлади Диёр Мирзабоев.

- “Андижон” нима учун ўз майдонида беш нафар ҳимоячи билан ўйнади?

- Бу саволни бош мураббийга беришимиз керак. Ҳозирги кундаги ҳолатимиздан келиб чиқиб ҳимоявий ўйин кўрсатяпмиз. Чунки, иккита марказий ҳимоячи билан ўйнасак рақиблар кўпроқ ҳужум уюштирмоқда. Шуни олдини олган ҳолда, ҳимоявий ўйин намойиш этяпмиз.

- Кумиковнинг иши қачон ҳал бўлади?

- Бу саволни раҳбариятга бериш керак.

- Жамоанинг ғалабасиз серияси салбий таъсир кўрсатмаяптими?

- Юта олмаган бўлсакда, сўнгги учта учрашувни дуранг ўйнадик. Йигитларни кайфиятлари яхши эди, муҳит ҳам яхши эди. Ушбу ўйинга тайёргарликни кўнгилдагидек кўргандик.

Rating: -6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика