Latest news

18:50Суперлига. "Бунёдкор" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  2 18:37Роналдунинг собиқ жамоадоши Роналдудан кўра Мессига қарши ўйнаш қийинроқ эканлигини айтди  2 17:26"Астон Вилла" яна эмблемасини ўзгартирди  5 16:57"Реал"дагилар Мбаппе жамоага салбий таъсир қилади деб ҳавотир олишмоқда  12 16:12Одил Аҳмедов футбол академияси қошида Тошкентда янги стадион очилди  7 15:49Роналду "Ал Насср"да қоладими? Клуб раҳбари бу саволга жавоб берди  10 15:29"Барселона" Онанани харид қилмоқчи  11 14:47Қосимов шогирдлари ғалаба қозонган Тошкент вилояти дербисидан фотогалерея  0 14:10"Боруссия" устози: "Атлетико"га қарши баҳсда ҳам фаворит эмасдик"  9 13:47"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" баҳсида мухлислар "Месси! Месси!" деб бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди  59 13:38ФИНАЛгача...  13 12:55Бугун Эронда чемпион номи аниқланади. Машарипов ёки Ўрунов олтин медаль олиши мумкин  10 12:45Муҳаммадали Ўринбоев: "Катта ниятларимдан бири – "Манчестер Сити" жамоасига қўшилиш"  15 11:58ЕЧЛ финали учун тахминий таркиблар эълон қилинди  4 11:32Беҳруз Шайдулов Ўзбекистон чемпионатидаги дебют голини урди  1

Рўзиқул Бердиев: "Агар бизда руҳият билан боғлиқ муаммо бўлганида бугун охиригача кураша олмаган бўлардик" News

Рўзиқул Бердиев: "Агар бизда руҳият билан боғлиқ муаммо бўлганида бугун охиригача кураша олмаган бўлардик"

Coca Cola Суперлигасининг 8-туридан ўрин олган "Насаф" - "Металлург" (1:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдирди.

"Ўйлайманки, футболчиларимиз барчани хурсанд қила олди. Чунки, охирги ўйинларда натижа қониқарсиз кўриниш олаётганди. Ўйинга келадиган бўлсак, биз назорат қила олдик ва шижоат билан ҳаракат қилдик. "Металлург" жамоасига кам имконият бердик. Улар кўпроқ қарши ҳужумда ўйнашга ҳаракат қилишди. Ҳимоячиларимиз рақиб ҳужумларини бартараф этишни уддасидан чиқишди. Заҳирадан майдонга тушган ёш футболчиларимиз ўйинни кучайтиришди. Бу қайсидир маънода ғалабада бош омил бўлди.
Дилавер Харис? Кўрган бўлсангиз, аввалги ўйинда тўлиқ имконият бердик. Ҳужумчини вазифаси гол уриш ёки голли вазият яратиш. Шуни ҳисобга олган ҳолда бугун бошқа футболчиларга ишонч билдирдик. Харис олдин четда ўйнамаган, шу боис киришиб кетиши қийин кечмоқда. Маркода эса бу жараён яхши кечяпти.

Албатта, "Металлург" биз учун ноқулай рақиб. Лекин, тан олиш керак бекободликлар тажрибали жамоа. Таркибига назара соладиган бўлсак исми ва фамилиясидан ҳам билса бўлади. Жамоада мураббийнинг имзоси кўриниб турибди. Юқори ўринлар учун курашишга имконияти бор жамоа. Шунга қарамай бугунги ўйин тўлиқ устунлигимизда ўтди. Улар қарши ҳужумда ҳам деярли имконият ярата олмади. Ўзингиз кўраётган бўлсангиз бизга қарши кўп жамоалар ҳимоявий услубни танламоқда.

Донирёр Нарзуллаев "Металлург"да ўз ўрнига эга бўлди. Ғалабага эришган ўйинларида ғалабаларга муносиб ҳисса қўшмоқда. Голларга ассистентлик қилмоқда.

Албатта, ҳар бир учрашувларда руҳий жиҳатдан босим билан ўйнамаяпмиз. Буни ўзингиз ҳам кўрдингиз. Ўтган ўйинларни эсдан чиқаришга ҳаракат қиляпмиз. Агарда бизда руҳият билан боғлиқ муаммо бўлганида бугун охиригача кураша олмаган бўлардик, тажрибали жамоани енгиш осон бўлмасди",- дейди Рўзиқул Бердиев.

Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика