Баҳром Ҳайдаров: "АГМК функционал томондан биздан кучлироқ, очиқ ўйин кўрсатганимизда ҳисоб йириклашиб кетиши мумкин эди"
20 jun 2020 22:43
News
Баҳром Ҳайдаров: "АГМК функционал томондан биздан кучлироқ, очиқ ўйин кўрсатганимизда ҳисоб йириклашиб кетиши мумкин эди"
Ўйин ҳақида
Албатта, бундай мағлубиятга учраш ҳар бир жамоа учун жуда аламли. Лекин бугунги ўйинда хурсанд қилгани, ҳар бир футболчимиз ўйинга режалаштирилган тактикани тўлиқ бажаришди. Омад келмади ва футболчиларнинг техник маҳорати озроқ панд берди.
Умуман олганда, жамоа вазифани тўлиқ бажарди. Ўйинни таҳлил қилиб чиқсак, ким қаерда хато қилганини кўриб чиқамиз.
Дарвозабон ўйин бошидан бошлаб кўп вақт чўзди...
Ҳар хил ўйин бўлиб туради. Биз бугун дуранг учун келмагандик, чунки турнир жадвалдаги ҳолатимизга кўра ҳар бир ўйинда уч очко учун ўйнашимиз керак. Дарвозабонимиз жамоадошларини ўз позициясини эгаллаб олишлари учун шундай қилгандир.
Бутун ўйин давомида АГМК ташаббусга эга бўлди, мезбонлар ҳақли равишда ғалаба қозонди деб ҳисобламайсизми?
Албатта, жамоа ғалаба қозонгандан кейин ҳақли равишда ғалаба қозонган бўлади, биз ноҳақ мағлубиятга учрадик демоқчи эмасман. Ҳар бир ўйин ва ҳар бир рақибга қараб ўйин стратегиясини ишлаб чиқишимизга тўғри келади. Масалан, кечаги ўйин ҳам кўрсатди, очиқ ўйин нималарга олиб келишини. АГМК функционал томондан биздан кучлироқ, агар очиқ ўйин кўрсатганимизда ҳисоб йириклашиб кетиши мумкин эди. Биз ўз имкониятимиз кутдик, бир-икки вазият бўлди, ундан фойдаланганимизда, балки натижа бошқачароқ бўларди.
Шавкат Саломовнинг йўқлиги қай даражада таъсир қилди?
Албатта, ҳар бир футболчининг ўз ўрни бор, айниқса, Шавкат Саломовдек маҳоратли футболчини. Лекин биз ҳар қандай ҳолатга тайёр туришимиз лозим. Дисквалификация муддати тугади, ўйлайманки, у кейинги ўйинларда бизга ёрдам бера олади.
Comments